Ашуров Бахтиёр Шокировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «XVI–XVII асрларда миллий мусиқий тафаккур ривожининг замонавий талқини» (Нажмиддин Кавкабий ва Дарвиш Али Чангий “Рисолаи мусиқий”лари асосида), 17.00.02–Мусиқа санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.PhD/San32.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Рустамбек Самигович, санъатшунослик фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат консерваторияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат консерваторияси, PhD.03/30.12.2019.San.54.01.
Расмий оппонентлар: Асқарали Ражабов, тарих фанлари доктори; Эргашева Чинора Эргаш қизи, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади XVI-XVII асрларда яратилган Нажмиддин Кавкабий ҳамда Дарвеш Али Чангийларнинг “Рисолаи мусиқий” асарини ўрганиш, амалиёт билан боғлаган ҳолда ушбу рисолаларнинг илм-фанда тутган ўрни ва аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
икки рисоладаги амал, кор, рехта каби мусиқий шакллар, бастакорлар ижодиёти ва улар билан боғлиқ мумтоз асарларнинг чолғу куйлари пешрав шакли асосида яратилганлиги исботланган;
мусиқий рисолаларнинг тузилиш тартиби ва ижро шаклларида ўзбек мумтоз мусиқасига хос “сабки Бухоро” услубининг ажралиб турувчи савт, нақш, зарбайн жанрлар хусусиятлари аниқланган;
улуғ устодлар томонидан таснифланган зарбул қадим, ҳазаж, уфори доира усулларининг мусиқий рисолалар мазмунида акс этиши сарахбор, тасниф, пешравлар билан асосланган;
миллий мақомшуносликда янги жанр ва ашулалар, маҳаллий услублар шаклланиши заминида ўн икки мақом тизими билан яқин алоқадорликда Бухоро Шашмақоми юзага келгани далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. XVI-XVII асрларда миллий мусиқий тафаккур ривожининг замонавий талқини (Нажмиддин Кавкабий ва Дарвиш Али Чангий “Рисолаи мусиқий”лари асосида) тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбек мумтоз мусиқаси шакллар ривожига оид муҳим илмий маълумотлар, мусиқага оид назарий хулосалар «Искусство макома в творчестве узбекских бастакоров и композиторов» номли халқаро лойиҳага татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2019 йил 9 августдаги 01-11-14-1748-сон маълумотномаси). Илмий натижалар ўзбек мумтоз мусиқий шакллар ривожланиш босқичларини ойдинлаштиришга сабаб бўлган;
ўзбек мумтоз мусиқаси тарихида муносиб ўрин тутган Нажмиддин Кавкабий ва Дарвиш Али Чангийлар илмий меросидаги назарий масалалар бўйича “Ўзбек миллий мақом санъати маркази” томонидан 2018 йил 6-10 сентябрь кунлари Шахрисабз шаҳрида бўлиб ўтган “Мақом мусиқа санъати ва унинг жаҳон цивилизациясида тутган ўрни” мавзусида Халқаро илмий-амалий конференция дастурида фойдаланилган (“Ўзбек миллий мақом санъати маркази”нинг 2019 йил 29 майдаги 88-сон маълумотномаси). Натижада, конференция иштирокчиларининг Нажмиддин Кавкабий илмий мероси ҳақида янги илмий маълумотларга эга бўлишларига эришилган;
миллий мақом санъатидаги икки рисолада амал, кор, рехта каби мусиқий шакллар, бастакорлар ижодиёти ва улар билан боғлиқ мумтоз асарларнинг чолғу куйлари пешрав шакли асосида яратилганлиги ҳақида олинган натижалар “Yoshlar” радиоканали орқали эфирга узатилган “Мақомот” туркум эшиттириши сценарийсида фойдаланилган (“Yoshlar” телерадиоканали акциядорлик жамиятининг 2019 йил 20 августдаги 14-03-291-сон маълумотномаси). Пировардида радиотингловчилар шу асосда мақом санъатидаги усуллар ҳақидаги муайян тасаввурга эга бўлганлар;
мусиқий рисолалар ва шу асосда ривож топган ўн икки мақом ҳақидаги натижалардан Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасида фаолият юритаётган бастакорлар ва мусиқашунослар шўъба мажлисларида миллий мақомшуносликнинг жанр ва ашулалари, маҳаллий услублар шаклланишига асосланган ҳолда фойдаланилган (Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг 2019 йил 13 майдаги 01-04/88-163-сон маълумотномаси). Натижада, ёш бастакорлар ва мусиқашунослар ўн икки мақом ижодиёти ҳақида янада янги илмий маълумотларга эга бўлганлар.