Sayt test rejimida ishlamoqda

Нематов Шерзод Қаландаровичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фотосинтетик тизимларда хлорофилл флуоресценциясининг спектрал-кинетик характеристикалари», 01.04.05 – «Оптика» ихтисослиги (физика-математика фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: / физика-математика фанлари номзоди /.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 12.05.2015/B2015.1.FM198.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ион-плазма ва лазер технологиялари институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Физика-техника институти, Ион плазма ва лазер технологиялари институти ва Самарканд давлат университети ҳузуридаги 16.07.2013.FM/T.12.01 рақамли илмий кенгаш.

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Захидов Эркин Агзамович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Расмий оппонентлар: Бахрамов Сагдулла Абдуллаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Жумабаев Абдувохид Жумабаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Юсупов Джавдат Бакиджанович, физика-математика фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий  аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади: хлорофилл флуоресценцияси спектрал-кинетик характеристикаларини қўллаган ҳолда ўсимликлар ва фотосинтезловчи бактерияларда кечадиган қуёш энергияси фотосинтетик ўзгартирилиши самарадорлигининг физик асосларини ишлаб чиқиш ва флуоресцент назоратининг энг муҳим параметрларини аниқлашдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: фотосинтезловчи тизимларнинг in vitro ва in vivo режимлардаги фотосинтез бирламчи жараёнлари физик табиатини (ёруғлик энергиясининг ютилиши, ёруғлик йиғувчи антеннага кўчиши, реакция марказида ташилиши ва тақсимланиши) очиб бериш имконини берувчи флуоресценция параметрларини қайд қилиш методларининг илмий асослари яратилган;

турли стресс факторлар таъсиридаги фотосинтезловчи организмлар тез ва кечикувчи флуоресценцияси спектрал-кинетик характеристикалари ёрдамида фотосинтез фаоллигини мониторинг қилишнинг янги методикаси ишлаб чиқилган;

илк бор кечикувчи флуоресценция ва тез флуоресценция индукция кинетикаси параметрлари ёрдамида фотосистема II реакция марказидаги электрон ташилиш занжирининг турли соҳаларидаги электрон ташилиш тезлиги ва вақт бўйича характеристикалари тажрибада аниқланган;

ўсимлик барглари қоронғилик флуоресценциясининг фотосинтетик мембрана ёруғлик йиғувчи антенналари ва реакция марказлари бир бутунлигининг кўрсаткичи бўлиб хизмат қилиши ва бу бир бутунликнинг бузилиши қоронғилик флуоресценцияси интенсивлигининг ошишига олиб келиши исботланган;

ёруғлик уйғонишларининг ёруғлик йиғувчи антеннада кўчиши ва уларнинг реакция марказида эгалланиши қонуниятлари, фотосинтетик аппарат структурасига оид икки физик модель («озеро» ва «лужи» моделлари) ёрдамида очиб берилган;

хлорофиллар, бактериохлорофиллар ва уларнинг бир қатор бирикмалари яқин инфрақизил соҳада ишловчи фотосенсибилизаторлар сифатидаги перспектив бирикмалар бўлиши тажрибада асослаб берилган. Ўраб турган молекулалар табиатига боғлиқ ҳолда бу бирикмаларда ютилиш ва флуоресценция спектрлари сифат жиҳатидан ўзгаришларга учраши аниқланган;

илк бор кўп ўтишли яримўтказгичли фотовольтаик мосламага муқобил тарзда бир гуруҳ фотосинтезловчи бактериялардан ташкил топган, натижавий энергетик самарадорлиги 50 фоиздан юқори бўлган энергия ўзгартирувчи мосламанинг илмий асослари яратилган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Тадқиқотлар асосида ишлаб чиқилган флуоресцент методи қишлоқ хўжалиги амалиётида, жумладан, пахта барглари флуоресцент параметрларини аниқлашда қўлланилган (Ўбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжали вазирлиги Пахта уруғчилиги Республика марказининг 03.06.2015 даги маълумотномаси). Бунда трансген-Т6-31-10 ва Т6-1-7 пахта навларида фотосинтез фаоллиги назорат навларга нисбатан 25– 30 фоиз ошган ва флуоресценция кўрсаткичлари ушбу қишлоқ хўжалиги экинлари ўсиши ва ривожланишини мониторинг қилиш ва сон жиҳатдан баҳолашда ишончли, тезкор ва принципиал янги усул сифатида қўлланилган. 

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish