Пулатов Жалол Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ўзбекистонда ахборот эркинлиги имкониятларини оптималлаштиришнинг ижтимоий-фалсафий муаммолари, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022/2PhD/Fal754
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат Педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.01/2025.27.12.F.10.02
Илмий раҳбар: Джуракулов Хусан Анварович, фалсафа фанлари доктори, доцент. 
Расмий оппонентлар: Яхшиликов Журабой Яхшиликович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Бийимбетов Жаксилик Килишбаевич, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ахборот эркинлиги тушунчасининг консептуал асосларини очиб бериш ва бугунги глобаллашув шароитида Ўзбекистонда унинг имкониятларини оптималлаштиришга доир назарий хулосалар, амалий таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ахборот эркинлигини таъминлашда ошкоралик, очиқлик, ҳаққонийлик каби тамойиллар қонун устуворлиги, оммавий ахборот воситаларининг эркин фаолияти, оммавий коммуникасия воситалари тизимининг жамият плюралистик тизимига адекват эканлиги ва цензурага йўл қўйилмаслик сингари омиллар билан субстансионал асосга эга эканлиги мантиқий далилланган; 
ахборот эркинлиги имкониятларини оптималлаштириш мамлакатда тинчлик, барқарорлик, фаровонлик, ободлик, ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашда методологик база бўлиб хизмат қилиши илмий асосланган;
Ўзбекистонда “шахс-жамият-давлат” тизими муносабатларини тартибга солишда давлатнинг ахборот эркинлигини оптималлаштириш билан богʻлиқ ўзига хос мезонлари орқали ўзаро алоқадорликда номоён бўлиш атрибутлари аниқланган;
ахборот тизимини эркинлаштиришнинг жамият тараққиётига таъсир кўрсатувчи конструктив ва деструктив хусусиятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Ўзбекистонда ахборот эркинлиги имкониятларини оптималлаштиришнинг ижтимоий-фалсафий муаммоларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ахборот эркинлигини таъминлашда ошкоралик, очиқлик, ҳаққонийлик каби тамойиллар қонун устуворлиги, оммавий ахборот воситаларининг эркин фаолияти, оммавий коммуникасия воситалари тизимининг жамият плюралистик тизимига адекват эканлиги ва цензурага йўл қўйилмаслик сингари омиллар билан субстансионал асосга эга эканлигига оид таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2020-2024-йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурининг ВИИИ. “Миллий ахборот маконини ривожлантириш соҳасидаги устувор йўналишлар” соҳасида белгиланган вазифаларни амалга оширишда  фойдаланилган (Миллий тикланиш демократик партияси марказий кенгашининг 2024-йил 14-июндаги 02/02-35-сон маълумотномаси). Натижада, партия тизимидаги ходимларнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий йўналишдаги билим ва кўникмаларни юксалтиришга, ўқув-услубий ҳамда мафкуравий тарғибот ишларини амалга оширишга хизмат қилган;
ахборот эркинлиги имкониятларини оптималлаштириш мамлакатда тинчлик, барқарорлик, фаровонлик, ободлик, ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашда методологик база бўлиб хизмат қилиши илмий асосланганлигига оид таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил учун мўлжалланган чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи” 14-банди “Ижтимоий-маънавий ва мафкуравий жараёнларни тадқиқ қилиш технологиялари бўйича хориж тажрибасини ўрганиш” мавзусидаги тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маʻнавият ва маʻрифат марказининг 2024-йил 11-июндаги 259-сон маълумотномаси). Натижада давлатнинг оммавий ахборот воситалари эркин фаолияти ва оммавий коммуникация воситалари тизимининг жамият ривожидаги ўрни билан боғлиқ маънавий-маърифий ишлар доирасидаги ислоҳотлар ижросини таъминлашга хизмат қилган;
Ўзбекистонда “шахс-жамият-давлат” тизими муносабатларини тартибга солишда давлатнинг ахборот эркинлигини оптималлаштириш билан богʻлиқ ўзига хос мезонлари орқали ўзаро алоқадорликда номоён бўлиш атрибутлари аниқланганлигига оид назарий ва амалий таклиф-тавсиялардан  Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг ижтимоий лойиҳаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 4-августдаги 2-13-21-4122-сон маълумотномаси) Натижада, ахборот эркинлигини оптималлаштириш жараёнининг ижтимоий-фалсафий хусусиятлари, мазмуни, шакли, усул ва методларини асослашга ҳамда Янги Ўзбекистонда ахборот эркинлигини таъминлашга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
ахборот тизимини эркинлаштиришнинг жамият тараққиётига таъсир кўрсатувчи конструктив ва деструктив хусусиятлари очиб берилганлигига доир назарий ва амалий таклиф-тавсиялардан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил декабр ойида эфирга узатилган “Кун мавзуси” эшиттиришининг дастур ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 12-июндаги 01-07/148-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимиз аҳолисининг онгида ахборот тушунчасининг мазмун-моҳияти, генезиси, ахборот соҳасини эркинлаштиришнинг илмий талқинини шакллантиришга ва у билан боғлиқ тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish