Инагамходжаева Саодат Ҳасан қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ингибирланган минерал кислоталарнинг янги таркиблари, қўлланилиш соҳалари ва ишлаб чиқариш технологияси», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Т6329.
Илмий раҳбар: Рахманбердиев Гаффор, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент кимё-технология институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2025.27.12.Т.42.01.
Расмий оппонентлар: Адилов Равшан Иркинович, техника фанлари доктори, профессор; Эшметов Иззат Дуснмбетович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: органофосфонатларнинг металл комплексонатлари синтезида саноатнинг иккиламчи маҳсулотларидан фойдаланиш ва самарали, барқарор ва экологик хавфсиз минерал тузлар тўпланиши ва коррозия ингибиторлари олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
органофосфонатларнинг металл комплексонатлари синтезида саноатнинг иккиламчи маҳсулотларидан фойдаланиб, минерал қуйқалар тўпланиши ва коррозия ингибиторларининг самарали, барқарор ва экологик хавфсиз таркиблари аниқланган;
ОЕДФ + НТФ: Знт  2,5 : 1 мол нисбатли таркиб, 20 - 90 °С ҳароратлар чегарасида турли минераллашган сувларда самарали коррозия ва минерал қуйқалар тўпланиши ингибиторлари эканлиги исботланган;
Знт(ҲТФ+ОЕДФ) минерал тузлар тўпланиши ва коррозия ингибиторининг кристалланаётган тузлар юзасида адсорбсияланиши аниқланиб, 40 ва 70 °С ҳароратларда 20 - 50 мг/л консентрацияларда қуйқалар тўпланиши интенсивлигини 5-10 марта камайтириши исботланган;
металл юзасида ҳимоя плёнкасининг ҳосил бўлиши конструксион пўлат коррозиясини ингибирлаш жараёнида реактив сарфини камайтириш аниқланган;
органик фосфонатлардан НТФ ва ОЕДФларнинг металл комплексонатлари синтезида «Навоиазот» АЖ шароитларида газ тозалашда ишлатилган адсорбентлардан фойдаланиб минерал тузлар тўпланиши ва коррозия ингибиторлари олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. «Навоиазот» АЖ шароитларида газ тозалашда ишлатилган адсорбентлардан фойдаланиб самарали, барқарор ва экологик хавфсиз минерал тузлар тўпланиши ва коррозия ингибиторлари олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича эришилган илмий натижалар асосида: 
«Навоиазот» АЖ шароитларида газ тозалашда ишлатилган адсорбентлардан фойдаланиб самарали, барқарор ва экологик хавфсиз минерал тузлар тўпланиши ва коррозия ингибиторлари олиш технологиясини «Навоиазот» АЖнинг ишлаб чиқариш амалиётига жорий қилинган («Навоиазот» АЖнинг 2025 йил 29 декабрдаги 02-3304-сон маълумотномаси). Натижада, рух оксиди асосли ишлатилган адсорбентдан реагент сифатида фойдаланиб органик фосфонатларнинг рух коплексонатлари олиш имконини берган;
органик фосфонатларнинг металл комплексонатлари асосидаги минерал қуйқалар тўпланиши ва коррозия ингибиторларини қўллаш орқали технологик сув тайёрлашнинг такомиллашган технологияси «Навоиазот» АЖнинг ишлаб чиқариш амалиётига жорий қилинган («Навоиазот» АЖнинг 2025 йил 29 декабрдаги 02-3304-сон маълумотномаси). Натижада, синергетик самарали минерал қуйқалар тўпланиши ва коррозия ингибиторларини қўллаб конструксион қурилмаларнинг самарали ишлашини таъминлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish