ХакимовАбдубоки Муминовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ер ости навигация тизими негизидаги механизациялашган комплекслар воситасида метро тоннелларини қуришдаги маркшейдерлик-геодезик таъминот усулларини такомиллаштириш», 04.00.09 – Маркшейдерия (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Т3200.
Илмий раҳбар: Саййидқосимов Саййиджаббор Саййидқосимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент давлат техника  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСИС»нинг Олмалиқ филиали ҳузуридаги DSc.31/2025.27.12.Т.04.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Нурпеисова Маржан Байсановна, техника фанлари доктори, профессор; Сохибов Исомиддин Юлдашевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Геология фанлари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: метрополитенлар туннеллари объектларини «Ҳерренкнечт» С-1128 (Германия) механизациялашган туннел қазиб-ўтиш комплекси думалоқ шаклдаги шити, темир-бетон қоплама-тюбинглари билан контурнинг фаол тупроқ юкланиши таянчлари асосида қуришни маркшейдерлик-геодезик таъминлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
барпо этилган чизиқли-бурчакли полигонометрия тармоғи натижалари асосида консолнинг координаталари ва белгиларига тузатишлар киритиш имконини берувчи ТПМК фазосига робот лазерли электрон тахеометр ва призма-рефлекторни ўрнатиш учун марказлаштирувчи консол конструкcияси ишлаб чиқилган;
туннел шити ўқи координаталарини назорат қилиш ва созлашни таъминловчи қазишнинг лойиҳа йўналишига мувофиқ туннел қазиб-ўтиш машинасини (ТБМ) бошқаришнинг алгоритми ва математик модели ишлаб чиқилган;
ер ости навигация тизими негизида метрополитен туннелларини қазиб-ўтишни маркшейдерлик таъминоти усуллари такомиллаштирилиб,қарама-қарши туннеллар рухсат этилган аниқлик чегарасида туташтирилган (сбойка): планда +41 мм, профилда −45 мм эканлиги аниқланган;
туннел трассаси силжишлари ва чўкишларини маркшейдерлик кузатувлари асосида шит усулидан фойдаланган ҳолда метро туннеллари қуриш жараёнида, ҳудуд бинолари ва иншоотларининг деформациялари баҳоланган, ҳамда хавфли оқибатларини априори бартараф этилганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. «Ҳерренкнечт» С-1128 туннел шитининг автоматлаштирилган навигация тизими комплексининг фазовий ҳолатини реал вақтда аниқлаш, шитнинг ер остидаги жойлашувини аниқлаш, иншоотни қуриш тезлиги, аниқлиги ва сифатини сезиларли даражада ошириши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мураккаб муҳандислик-геологик ва шаҳарсозлик шароитларида туннелларни қуришда маркшейдерлик-геодезик мониторингни таъминлаш услуби Тошкент метрополитени Юнусобод линиясининг иккинчи навбатдаги доиравий туннели шит усулида қурилиши жараёнида «ТОШМЕТРОҚУРИЛИШ» МЧЖ амалиётига жорий этилган («ТОШМЕТРОҚУРИЛИШ» МЧЖ томонидан 2025 йил 28 январдаги 12-сонли маълумотномаси). Натижада, Тошкент метрополитенининг Юнусобод линиясининг иккинчи навбатдаги доиравий туннели шит усулида қурилиши трассасида марркшейдерлик-геодезик ўлчов таъминотини ошириш имконини берган;
доиравий ўнг ва чап туннелларни туташтиришда СЛС-СЛ автоматлаштирилган навигация тизимидан фойдаланишда услуби Тошкент метрополитени Юнусобод линиясининг иккинчи навбатдаги қурилишида амалиётга жорий этилган («ТОШМЕТРОҚУРИЛИШ» МЧЖ томонидан 2025-йил 28-январдаги 12-сонли маълумотномаси). Натижада, ўнг ва чап трасса туннелларини аниқ ўлчамларда туташтириш-сбойка имконини берган;
қурилган ўнг ва чап туннелларда доимий темир йўлларни мустаҳкам асосда ётқизиш тизими Тошкент метрополитени Юнусобод линиясининг иккинчи навбатдаги қурилишида амалиётга жорий этилган («ТОШМЕТРОҚУРИЛИШ» МЧЖ томонидан 2025-йил 28-январдаги 12-сонли маълумотномаси). Натижада, туннеллардаги доимий темир йўлларни мустаҳкам асос устига ётқизиш ҳаракатланиш таркиби тезлиги хавфсизлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish