Қараев Абдувафо Фазлиддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рефлексив видеотренинглар асосида талабаларнинг касбий ўсишини оптималлаштириш методикаси” (бакалавриат бошланғич таълим йўналиши мисолида) мавзусидаги 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Ped8204.
Илмий раҳбар: Файзиев Нозим Асфандиёрович, педагогика фанлари
бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти ҳузуридаги PhD.01/2025.27.12.Ped.10.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Избуллаева Гулчеҳра Валериевна, педагогика фанлар доктори (DSc), профессор; Ибраймов Аскар Есбосинович, Электрон таълим бўлими бошлиғи, адлия маслаҳатчиси, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рефлексив видеотренинглар асосида бошланғич таълим йўналиши талабаларининг касбий ўсишини оптималлаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рефлексив видеотренинглар асосида талабалар касбий ўсишининг методик имкониятлари субектив-касбий позициясини мустаҳкамловчи визуал таҳлил орқали касбий рефлекцияга бўлган мотивациясини ошириш, рақамли муҳит яратиш, мунозара, шахсий ва гуруҳий таҳлил каби инновацион компонентлари кесимида аниқлаштирилди;
рефлексив видеотренинг асосида талабалар касбий ўсишини оптималлаштириш модели фаолиятли имитацион босқичда видеодидактика ва видеотаҳлил, рефлексив шарҳлаш методларини қўллаб, ўз-ўзини таҳлил қилиш ва ассертив ҳаракатларни рағбатлантириш интегративлигида такомиллаштирилди;
рефлексив видеотренинг асосида талабалар касбий ўсишини оптималлаштириш механизми индивидуал ривожланиш траекториясини ишлаб чиқиш орқали видеотренинг мазмунини белгилаш ҳамда касбий хатти-ҳаракатни қайта лойиҳалаш асосида такомиллаштирилди;
рефлексив видеотренинг асосида талабалар касбий ўсишини оптималлаштириш механизмининг самарадорлиги дарс фрагментларини моделлаштириш, муқобил дидактик ечимларни ишлаб чиқиш, дидактик таҳлил мезонлари, рефлексив мулоқот технологиялари билан интеграциялаш асосида далилланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рефлексив видеотренинглар асосида бошланғич таълим йўналиши талабаларининг касбий ўсишини оптималлаштиришнинг педагогик жиҳатларини ўрганиш бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
Рефлексив видеотренинглар асосида талабалар касбий ўсишининг методик имкониятлари талабанинг субектив-касбий позициясини мустаҳкамловчи визуал таҳлил орқали касбий рефлекцияга бўлган мотивациясини ошириш, рақамли муҳит яратиш, мунозара, шахсий ва гуруҳий таҳлил каби инновацион методик компонентлари кесимида аниқлаштирилганлигига оид тавсиялардан Халқ таълими вазирининг 2023-йил 18-майдаги 156-сон буйруғи асосида 2023-2024-йилларда бажарилиши назарда тутилган Ал-201704-сонли “Умумтаълим муассасалари битирувчиларининг она тили (ўзбек тили) фани бўйича малакасини баҳолаш ҳамда 14 та фандан тест тизимини ишлаб чиқиш” номли фундаментал лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Халқ таълими вазирининг 2025-йил 16-декабрдаги 03-17-09-996-сон маълумотномаси). Натижада бакалавриат бошланғич таълим йўналиши талабаларининг касбий ўсишига эришилган;
рефлексив видеотренинг асосида талабалар касбий ўсишини оптималлаштириш модели фаолиятли имитацион босқичда видеодидактика ва видеотаҳлил, рефлексив шарҳлаш методларини қўллаб, ўз-ўзини таҳлил қилиш ва ассертив ҳаракатларни рағбатлантириш интегративлигида такомиллаштиришга оид маълумотлардан Самарқанд вилояти телерадиоканали ДМда 2025-йил 5-декабр куни эфирга узатилган “Кун мавзуси” эшитиришнинг навбатдаги сон ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилди (Самарқанд вилояти телерадиоканали ДМнинг 2025-йил 9-декабрдаги 01-07/407-сон маълумотномаси). Натижада “Педагогик маҳорат”, “Она тили ўқитиш методикаси” ва “Математика ўқитиш методикаси” фанларидан рефлексив видеотренинглар асосида дарс ўтиш бўйича видеотренинг дарсларини ўтиш методикаси такомиллаштирилган;
рефлексив видеотренинг асосида талабалар касбий ўсишини оптималлаштириш механизми индивидуал ривожланиш траекториясини ишлаб чиқиш орқали видеотренинг мазмунини белгилаш ҳамда касбий хатти-ҳаракатни қайта лойиҳалаш асосида такомиллаштиришга оид методикадан “Таълимда ахборот технологиялари” номли электрон ўқув қўлланманинг методик таъминотини ишлаб чиқишда фойдаланилган. [Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк департаментининг 2025-йил 27-декабрдагидаги ДГУ 58528-сонли гувоҳномаси]. Натижада, талабаларда касбий фаолиятни онгли равишда кузатиш ва баҳолаш, ўз хатти-ҳаракатларини таҳлил қилиш ҳамда уларни такомиллаштиришга йўналтирилган рефлексив компетенсиялар изчил шаклланди;
рефлексив видеотренинг асосида талабалар касбий ўсишини оптималлаштириш механизмининг самарадорлиги дарс фрагментларини моделлаштириш, муқобил дидактик ечимларни ишлаб чиқиш, дидактик таҳлил мезонлари, рефлексив мулоқот технологиялари билан интеграциялаш асосида далилланган маълумотлардан Халқ таълими вазирининг 2023-йил 18-майдаги 156-сон буйруғи асосида 2023-2024-йилларда бажарилиши назарда тутилган Ал-201704-сонли “Умумтаълим муассасалари битирувчиларининг она тили (ўзбек тили) фани бўйича малакасини баҳолаш ҳамда 14 та фандан тест тизимини ишлаб чиқиш” номли фундаментал лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Халқ таълими вазирининг 2025-йил 16-декабрдаги 03-17-09-996-сон маълумотномаси). Натижада рефлексив видеотренинглар асосида дарс ўтиш методикасининг таълим самарадорлигини аниқлаш мезонлари ва кўрсаткичларини ўзаро интеграллаш асосида ривожлантириш орқали таълим сифати ва самарадорлигини янада оширишга имкониятлар яратилган.