Ражабова Садоқат Юсуфовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг конструкторлик-технологик компетентлигини ривожлантириш методикаси”, 13.00.05-Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Ped524.
Илмий раҳбар: Муслимов Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Педагогик инновациялар, касб-хунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.48.01.
Расмий оппонентлар: Ҳамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори, доцент, Нуриддинов Баҳодир Собирович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг конструкторлик-технологик компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг конструкторлик-технологик компетентлиги мазмунини дифференциялашган ёндашув асосида чуқурлаштириш орқали касбий фаолиятга тайёрлашнинг функционал (дидактик, методик, диагностик) имкониятлари такомиллаштирилган;
“Effective practical result”, “Team creative collections” ва “Buddying” каби интерфаол таълим методларининг самарали имкониятларидан фойдаланиш орқали умумкасбий ва ихтисослик фанларидан амалий таълимни ташкил этиш методикаси такомиллаштирилган;
инновацион характерли ижодий лойиҳа, фор-эскиз, комбинаторика, деконструкция, андозани градациялаш, эскизни стилизациялаш ва трансформациялаш топшириқларини бажариш босқичлари касбий эҳтиёжлар ва иш берувчи талабларини максимал қаноатлантиришга қаратилган “Autodesk Sketchbook”, “NanoCAD”, “Marvelous Designer” каби компьютер дастурларидан фойдаланиш орқали ишлаб чиқилган;
конструкторлик-технологик компетентлигини ривожлантиришга имкон берувчи дидактик таъминотини (график-дизайн компьютер дастурларидан фойдаланиш алгоритми, дизайнер портфолиоси) ишлаб чиқиш натижасида талабаларни касбий тайёргарлик даражаларини адаптация шартлари асосида баҳолаш параметрларини таркибий ташкил этувчилари мазмуни (мотивацион-қадриятли, ижодий-фаолиятли, операцион-технологик) такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олий таълим муассасаларида бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг конструкторлик-технологик компетентлигини ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган назарий-методологик ва амалий таклифлар асосида:
талабаларнинг касбий фаолиятга тайёргарлик даражаларини оширишнинг диагностик, методик, дидактик функцияларини дифференциялашган ёндашув асосида чуқурлаштириш орқали бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг конструкторлик-технологик компетентлиги мазмуни такомиллаштиришга оид тавсияларидан “ИТД-1-148 рақамли “Касб таълими мазмунини модернизaциялаш асосида ўқитувчилар касбий компетентлигини шакллантириш технологияси” амалий грант лойиҳаси бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 17 октябрдаги 89-03-4046-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялар талабаларнинг касбий фаолиятга тайёргарлик даражаларини оширишга хизмат қилган;
“effective practical result”, “team creative collections” ва “buddying” каби интерфаол ўқитиш методларининг самарали имкониятларидан ҳамда “Autodesk Sketchbook”, “NanoCAD”, “Marvelous Designer” каби график дастурларидан фойдаланишга оид тавсия ва ишланмалари конструкторлик-технологик компетентликни ривожлантиришга қаратилган “Бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг конструкторлик-технологик компетентлигини ривожлантириш методикаси” ҳамда “Касб таълими методикаси фанидан амалий машғулотларини ўтказиш методикаси” ўқув-услубий таъминоти мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 17 октябрдаги 89-03-4046-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув-услубий таъминот талабаларда конструкторлик-технологик компетентликни ривожлантиришга хизмат қилган;
конструкторлик-технологик компетентликнинг ривожланганлик даражасини аниқлашга қаратилган ижодий-лойиҳа, фор-эскиз, комбинаторика, деконструкция, андозани градациялаш, эскизни стилизациялаш ва транcформациялаш каби топшириқларини бажариш босқичлари алгоритми ҳамда “Бўлажак касб таълими ўқитувчиларини конструкторлик-технологик компетентлигини ривожлантиришда кейс-стади топшириқлар” дидактик таъминоти ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий қилинган А-1-141 рақамли “ОТМ педагогларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими учун модулли Web-технология асосида электрон ахборот таълим ресурсларини яратиш ва амалиётга жорий этиш” (2015-2017 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 17 октябрдаги 89-03-4046-сон маълумотномаси). Мазкур дидактик таъминот талабаларда компетенцияларни баҳолаш методикасини такомиллаштиришга хизмат қилган.