Жониқулов Жавоҳир Жониқул ўғлининг   
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Такрорий экинлар уруғини экадиган комбинациялашган қурилманинг тупроққа ўғит берадиган ишчи органлари параметрларини асослаш”, 05.07.01 - Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Т4495
Илмий раҳбар: Эргашев Исмоил Ташкентовисҳ, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.Т.17.03. 
Расмий оппонентлар: Ботиров Зафар Лутфуллаевич, техника фанлари доктори, доцент; Товашов Рустам Хўжаҳмад ўғли, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларга такрорий экинлар уруғини бир ўтишда тупроққа минимал ишлов бериш асосида экадиган қурилманинг ўғит соладиган ишчи органлари параметрларини асослаш орқали энергия, меҳнат ва ресурслар сарфини қисқартиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларга минимал ишлов бериш билан бир вақтда такрорий экинлар уруғини ўғит солиб экишга асосланган технология ва уни амалга оширадиган қурилманинг конструксияси ишлаб чиқилган;
қурилма ишчи органларининг тупроқ билан таъсирлашиш жараёнини ифодаловчи аналитик боғланишлар асосида уларнинг параметрлари энергия сарфини камайтириш,  уруғ ва ўғит орасида кафолатланган тупроқ қатламини ҳосил қилиш шарти билан асосланган; 
минимал ишлов бериб ўғит соладиган юмшаткич ва экиш сошнигининг ўлчамлари, ўғит ва уруғларни белгиланган чуқурликларга кўмиш ҳамда ўғит ва уруғларнинг аралашиб кетмаслик шартидан келиб чиққан ҳолда асосланган;
бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларда минимал ишлов бериш билан такрорий экинлар уруғларини экиш ва ўғит солиш қурилмасининг агротехник ва энергетик кўрсаткичлари унинг параметрлари ҳамда агрегат ҳаракат тезлигига боғлиқ ҳолда ўзгаришини ифодалайдиган боғланишлар асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:  Бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларга минимал ишлов бериш билан бир вақтда такрорий экинлар уруғини ўғит солиб экадиган қурилманинг параметрларини асослаш бўйича ўтказилган тадқиқотларда олинган натижалар асосида:
бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларга минимал ишлов бериш билан бир вақтда такрорий экинлар уруғини ўғит солиб экиш технологик жараёнларининг бажарилиши сифат коʻрсаткичларини баҳолашга дастлабки талаблар ва унинг конструксиясини лойиҳалашга техник топшириқ ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 27-августдаги 05/04-04-479 - сон маълумотномаси). Натижада бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларга минимал ишлов бериш билан бир вақтда такрорий экинлар уруғини ўғит солиб экиш қурилмаси конструксиясини ишлаб чиқиш имкони яратилган; 
бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларга минимал ишлов бериш билан бир вақтда такрорий экинлар уруғини ўғит солиб экиш учун ишлаб чиқилган қурилма  Самарқанд вилояти Жомбой, Булунғур, Пастдарғом туманлари фермер хўжаликларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил  27-августдаги 05/04-04-479 - сон маълумотномаси). Натижада тавсия этилаётган параметрлар бўйича ишлаб чиқилган уруғларини ўғит солиб экиш қурилмаси қўлланилганда меҳнат сарфини 12,5 фоизга, ёнилғи-мойлаш материаллари сарфини 27,4 фоизга камайтириш имкони яратилган;
уруғларини ўғит солиб экиш қурилмасини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун лойиҳа-констркторлик ҳужжатлари (техникавий шартлар ва чизмалар) “БМКБ-Агромаш” АЖ да лойиҳалаш жараёнига жорий этилган (“БМКБ-Агромаш” АЖ нинг 2025-йил 4-июлдаги 01-57-сон маълумотномаси). Натижада уруғларини ўғит солиб экиш қурилмасини ишлаб чиқариш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish