Оллабeрганова Рохила Зохиржоновнанинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гипотиреоз касаллигида когнитив ва психоэмоционал бузилишлар структурасини ҳамда когнитив-бихевиорал терапия имкониятларини ўрганиб баҳолаш», 19.00.04 – Тиббий психология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Tib4790.
Илмий раҳбар: Ибодуллаев Зарифбой Ражабович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.01.04 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ашуров Зарифжон Шарифович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Расулов Абдимўмин Ибрагимович, психология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади гипотиреоз касаллигида когнитив ва психоэмоционал бузилишлар структурасини ҳамда когнитив-бихевиорал терапия имкониятларини ўрганиш ва тиббий- психологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гипотиреозда когнитив ҳолат тиреотроп гормон 6,8-12,5 мМЕ/л гача ошиши ва эркин тироксин гормони 7,2-10,5 пмоль/л гача пасайиши билан манфий корреляцияси хамда когнитив дефицит манифест гипотиреозда субклиник шаклга нисбатан 1,5-2,0 баробар юқори даражада намоён бўлиши аниқланган;
гипотиреозда невротик депрессия, жаҳлдорлик, негативизм, аламзадалик ва гумонсираш каби характер ўзгаришлари манифест шаклда субклиник турга нисбатан 35-45% га юқори даражада учраб, уларнинг оғирлик даражаси когнитив дефицит билан ишончли боғлиқлиги (AUC=0,84-0,91) аниқланган;
гипотиреозда когнитив бузилишлар ва психоэмоционал ҳолатни ҳисобга олган ҳолда мослаштирилган когнитив-бихевиорал психотерапияни базис даво билан биргаликда қўллаш когнитив холатнинг 22-30% га яхшиланиши исботланган; 
гипотиреозда когнитив дефицит ва психоэмоционал бузилишлари мавжуд бўлган беморларда интегратив тиббий-психологик ёндашувни қўллашнинг юқори самарадорлиги когнитив кўрсаткичларнинг 24–31% га яхшиланиши, хавотир ва депрессия даражасининг 29–37% га камайиши ҳамда диагностика аниқлигининг ошиши (AUC=0,81–0,86) орқали исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Гипотиреоз синдромида когнитив ва психоэмоционал бузилишлар структурасини ҳамда когнитив-бихевиорал терапия имкониятларини ўрганиш бўйича олинган  илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: гипотиреозда когнитив ҳолат тиреотроп гормон 6,8-12,5 мМЕ/л гача ошиши ва эркин тироксин гормони 7,2-10,5 пмоль/л гача пасайиши билан манфий корреляцияси хамда когнитив дефицит манифест гипотиреозда субклиник шаклга нисбатан 1,5-2,0 баробар юқори даражада намоён бўлиши бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 29-ноябрдаги №30-сон маълумотнома билан тасдиқланган «Гипотиреоз ривожланган беморларда хавотирли-депрессив бузилишларнинг ўзига хослиги ва психокоррексияси» номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур илмий ишланмалар Сурхандарё вилояти Денов туман тиббиёт бирлашмасининг 18.08.2025 йилдаги 03-4/131а -сонли буйруғи ва Хоразм вилояти Гурлан туман тиббиёт бирлашмасининг 20.08.2025 йилдаги 33-сонли буйруқлари асосида амалиётга жорий этилган бўлиб, ушбу жараён Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024-йил 10-декабрдаги №10/38-сонли хулосаси маълумотномаси билан тасдиқланган. Ижтимоий самарадорлиги: гипотиреоз билан оғриган беморларда психоэмоционал бузилишларни (хавотир ва депрессия) эрта босқичда аниқлаш орқали касалликнинг оғир формаларига ўтиб кетиши ва такрорий стационар ва амблатор даволаниш ва сурункали руҳий тушкунлик ривожланишининг олди олинган шу билан бирга ижтимоий муҳитга мослашиши, беморларнинг оиладаги ва иш жойидаги фаоллиги тиклашга эришилди. Иқтисодий самарадорлиги: гипотиреозда беморларнинг психоэмоционал бузилишлар ва характер хусусиятлари эътиборга олинмаса, стрессни камайтириш, хавотирни бошқариш ва турмуш тарзини яхшилаш каби психологик ёндашувлар самарасиз бўлиб, даволаш жараёнини узоқлаштириб, беморнинг ҳаёт сифатини пасайтиради. гипотиреозда шахс характери ва психологик омилларни эрта аниқлаш ва даволаш ҳар бир бемор учун бюджет ҳисобидан 4856000 сўмни тежаш имконини берди. Хулоса: гипотиреоз билан оғриган беморларда психоэмоционал бузилишларни эрта аниқлаш ва уларни индивидуал психологик хусусиятларни инобатга олган ҳолда комплекс даволаш касалликнинг оғир шаклларига ўтиб кетишини олдини олиб, беморларнинг ижтимоий мослашувини, оилавий ва меҳнат фаоллигини тиклашга хизмат қилди ҳамда даволаш харажатларини оптималлаштириш орқали ҳар бир бемор учун бюджет маблағларини сезиларли даражада тежаш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: гипотиреозда невротик депрессия, жаҳлдорлик, негативизм, аламзадалик ва гумонсираш каби характер ўзгаришлари манифест шаклда субклиник турга нисбатан 35-45% га юқори даражада учраб, уларнинг оғирлик даражаси когнитив дефицит билан ишончли боғлиқлигибўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 29-ноябрдаги №30-сон маълумотнома билан тасдиқланган «Гипотиреоз ривожланган беморларда хавотирли-депрессив бузилишларнинг ўзига хослиги ва психокоррексияси» номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур илмий ишланмалар Сурхандарё вилояти Денов туман тиббиёт бирлашмасининг 18.08.2025 йилдаги 03-4/131а -сонли буйруғи ва Хоразм вилояти Гурлан туман тиббиёт бирлашмасининг 20.08.2025 йилдаги 33-сонли буйруқлари асосида амалиётга жорий этилган бўлиб, ушбу жараён Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024-йил 10-декабрдаги №10/38-сонли хулосаси маълумотномаси билан тасдиқланган. Ижтимоий самарадорлиги: гипотиреозда психоэмоционал бузилишларни бартараф этишга қаратилган тиббий-психологик ёрдамни ташкил қилиш бўйича ишлаб чиқилган мултидисциплинар ёндашув психолог, психотерапевт, эндокринолог ва умумий амалиёт шифокорларининг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириб, беморларга кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг узлуксизлиги ва мувофиқлашганлигини таъминлади, шунингдек беморларнинг ижтимоий мослашуви, меҳнат фаоллиги ва ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: мултидисциплинар тиббий-психологик ёндашувни амалиётга жорий этиш орқали ортиқча ва такрорий текширувлар, самарасиз даволаш босқичлари ҳамда қайта стационар даволаниш ҳолатлари камайиб, даволаш жараёни оптималлаштирилди ва тиббий хизматларга сарфланадиган бюджет харажатларини 4856000 сўмга тежаш имкони яратилди. Хулоса: такомиллаштирилган тиббий-психологик ёрдамни ташкил этиш бўйича ёндашув гипотиреозда психоэмоционал бузилишларни самарали бартараф этишни таъминлаб, мутахассислар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни оптималлаштириш орқали тиббий ёрдам сифатини ошириш ва ижтимоий-иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берди.
учинчи илмий янгилик: гипотиреозда когнитив бузилишлар ва психоэмоционал ҳолатни ҳисобга олган ҳолда мослаштирилган когнитив-бихевиорал психотерапияни базис даво билан биргаликда қўллаш когнитив холатнинг 22-30% га яхшиланиши бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 29-ноябрдаги №30-сон маълумотнома билан тасдиқланган «Гипотиреоз ривожланган беморларда хавотирли-депрессив бузилишларнинг ўзига хослиги ва психокоррексияси» номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур илмий ишланмалар Сурхандарё вилояти Денов туман тиббиёт бирлашмасининг 18.08.2025 йилдаги 03-4/131а -сонли буйруғи ва Хоразм вилояти Гурлан туман тиббиёт бирлашмасининг 20.08.2025 йилдаги 33-сонли буйруқлари асосида амалиётга жорий этилган бўлиб, ушбу жараён Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024-йил 10-декабрдаги №10/38-сонли хулосаси маълумотномаси билан тасдиқланган. Ижтимоий самарадорлиги: гипотиреоз синдроми билан касалланган беморларда когнитив бузилишлар ва психологик ҳолатни инобатга олган ҳолда мослаштирилган когнитив-бихевиорал психотерапияни базис эндокринологик даволаш билан биргаликда қўллаш беморларнинг психоэмоционал барқарорлигини ошириб, ижтимоий мослашувини яхшилаш, оилавий ва меҳнат фаолиятини тиклашга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: Психокоррекцион тадбирларни базис даво билан интеграция қилиш орқали даволаш жараёни қисқариб, такрорий мурожаатлар ва қайта стационар даволаниш ҳолатлари камайди, бу эса тиббий хизматларга сарфланадиган бюджет харажатларини оптималлаштириш имконини берди. Хулоса: мослаштирилган когнитив-бихевиорал психотерапияни гипотиреоз синдромини комплекс даволаш тизимига жорий этиш когнитив ва психоэмоционал бузилишларни самарали коррекция қилишни таъминлаб, терапевтик жараён самарадорлигини ошириш ҳамда ижтимоий-иқтисодий фойдага эришиш имконини беради. 
тўртинчи илмий янгилик: гипотиреозда когнитив дефицит ва психоэмоционал бузилишлари мавжуд бўлган беморларда интегратив тиббий-психологик ёндашувни қўллашнинг юқори самарадорлиги когнитив кўрсаткичларнинг 24–31% га яхшиланиши, хавотир ва депрессия даражасининг 29–37% га камайиши ҳамда диагностика аниқлигининг ошиши бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 29-ноябрдаги №30-сон маълумотнома билан тасдиқланган «Гипотиреоз ривожланган беморларда хавотирли-депрессив бузилишларнинг ўзига хослиги ва психокоррексияси» номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур илмий ишланмалар Сурхандарё вилояти Денов туман тиббиёт бирлашмасининг 18.08.2025 йилдаги 03-4/131а -сонли буйруғи ва Хоразм вилояти Гурлан туман тиббиёт бирлашмасининг 20.08.2025 йилдаги 33-сонли буйруқлари асосида амалиётга жорий этилган бўлиб, ушбу жараён Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024-йил 10-декабрдаги №10/38-сонли хулосаси маълумотномаси билан тасдиқланган. Ижтимоий самарадорлиги: такомиллаштирилган тиббий-психологик алгоритм гипотиреозли беморларда когнитив дефицит, психоэмоционал бузилишлар ва характер ўзгаришларини эрта аниқлаш орқали касалликнинг оғир шаклларига ўтиб кетишини камайтириб, ижтимоий мослашув, оилавий ва меҳнат фаоллигини тиклашга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: когнитив ва психологик омилларни эрта баҳолаш ва мақсадли психокоррекция даволаш жараёнини оптималлаштириб, ҳар бир бемор учун ўртача 4856000 сўм бюджет маблағини тежаш имконини берди. Хулоса: мазкур алгоритм гипотиреозда когнитив ва психоэмоционал бузилишларни самарали коррекция қилиш, касаллик оғирлигини камайтириш ва даволаш харажатларини қисқартиришда юқори клиник-ижтимоий аҳамиятга эга.

Yangiliklarga obuna bo‘lish