Олланазаров Бекмурод Давлатмуратовичнинг
Иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туристик хизматлар соҳасида инвестицион фаолликни бошқаришнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти ва 08.00.13 - Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий маслаҳатчи: Салаев Санъатбек Камилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Сафаров Фарход Анварович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Эштаев Алишер Абдуғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мирзаев Абдуллажон Топилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: минтақалар ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашда туристик хизматлар соҳасида инвестицион фаолликни бошқаришнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ҳамда амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “ҳудудий туристик кластерларни шакллантириш салоҳиятини баҳолаш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни ҳудудлар кесимида туристик фаолиятнинг устувор йўналишларини аниқлаш, кластерлашув имкониятларини миқдорий баҳолаш ҳамда инвестицияларни жойлаштириш бўйича асосланган бошқарув қарорларини қабул қилиш имконини бера оладиган интеграл услубиятни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
ҳудудлар кесимида кластерлашув даражасини миқдорий аниқлаш, ривожланиш босқичини белгилаш ҳамда инвестицион қарорларни илмий асосда қабул қилиш имконини берувчи, кластер шаклланиши салоҳият (I) (0,892 > 0,10), самарадорлик (II) (0,784 > 0,10) ва синергетик таъсир (III) (0,712 > 0,10) босқичлари бўйича аниқланадиган мослик (мувофиқлик) кўрсаткичлари асосида ТХСда ҳудудий кластерлашув даражасини баҳолашнинг босқичли шкаласи таклиф этилган;
инвесторлар томонидан янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида давлат бюджетидан тоифасиз меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун 10 млн сўм, бир юлдузли тоифага эга меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун 15 млн сўм, икки юлдузли тоифага эга меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун 20 млн сўм миқдорида субсидия ажратиш орқали инвестицион фаолликни таъминлаш таклифи асосланган;
туристларни жойлаштириш объектлари қурилишини субсидия орқали қўллаб-қувватлашда инвесторнинг солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорлиги бўлмаслиги, қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги, фаолияти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилган бўлмаслиги, суд қарори асосида тўловга қобилиятсиз деб эълон қилинган бўлмаслиги талаблари ишлаб чиқилган;
“Хонқа” санаториясининг туристик кластер иштирокчилари билан ўзаро таъсирининг кирувчи ва чиқувчи ресурслар оқимлари асосида тренд регрессия моделларидан фойдаланган ҳолда 2026–2030-йилларга мўлжалланган истиқболли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ТХСда инвестицион фаолликни бошқариш ва ҳудудий туристик кластерларни ривожлантириш бўйича илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “ҳудудий туристик кластерларни шакллантириш салоҳиятини баҳолаш” тушунчасининг иқтисодий мазмунини ҳудудлар кесимида туристик фаолиятнинг устувор йўналишларини аниқлаш, кластерлашув имкониятларини миқдорий баҳолаш ҳамда инвестицияларни жойлаштириш бўйича асосланган бошқарув қарорларини қабул қилиш имконини бера оладиган интеграл услубиятни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштириш билан боғлиқ назарий ва услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Хизматлар соҳаси иқтисодиёти” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректорининг 2026 йил 8 январдаги 5 D/1-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда асосланган бошқарув қарорларини қабул қилиш имконини бера оладиган интеграл услубиятни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган “ҳудудий туристик кластерларни шакллантириш салоҳиятини баҳолаш” тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имконияти яратилган;
ҳудудлар кесимида кластерлашув даражасини миқдорий аниқлаш, ривожланиш босқичини белгилаш ҳамда инвестицион қарорларни илмий асосда қабул қилиш имконини берувчи, кластер шаклланиши салоҳият (I) (0,892 > 0,10), самарадорлик (II) (0,784 > 0,10) ва синергетик таъсир (III) (0,712 > 0,10) босқичлари бўйича аниқланадиган мослик (мувофиқлик) кўрсаткичлари асосида ТХСда ҳудудий кластерлашув даражасини баҳолашнинг босқичли шкаласи бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги “Туристик кластерлар фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 915-сонли қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026 йил 2 апрелдаги 02-17/3470-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудлар кесимида кластерлашув даражаси ва ривожланиш босқичларини ишончли аниқлаш, инвестицион ресурсларни устувор йўналишларга йўналтириш ҳамда инвестицион қарорлар қабул қилишда субъективликни камайтириш имконини яратиб, туристик кластерлар фаолиятининг умумий самарадорлигини оширилишига хизмат қилган;
инвесторлар томонидан янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида давлат бюджетидан тоифасиз меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун 10 млн сўм, бир юлдузли тоифага эга меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун 15 млн сўм, икки юлдузли тоифага эга меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун 20 млн сўм миқдорида субсидия ажратиш орқали инвестицион фаолликни таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 ноябрдаги ПҚ-394-сон “2024-2026 йилларда Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026 йил 2 апрелдаги 02-17/3470-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида инвесторлар томонидан янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини субсидия ажратиш орқали қоплаш асосида инвестицион фаолликни рағбатлантириш имконияти яратилган;
туристларни жойлаштириш объектлари қурилишини субсидия орқали қўллаб-қувватлашда инвесторнинг солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорлиги бўлмаслиги, қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги, фаолияти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилган бўлмаслиги, суд қарори асосида тўловга қобилиятсиз деб эълон қилинган бўлмаслиги талабларини қўллаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 ноябрдаги ПҚ-394-сон “2024-2026 йилларда Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026 йил 2 апрелдаги 02-17/3470-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида туристларни жойлаштириш объектлари қурилишини субсидия орқали қўллаб-қувватлаш талаблари асосида инвестицион фаолликни бошқариш имконияти яратилган;
“Хонқа” санаториясининг туристик кластер иштирокчилари билан ўзаро таъсирининг кирувчи ва чиқувчи ресурслар оқимлари асосида тренд регрессия моделларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган 2026-2030-йилларга мўлжалланган истиқболли прогноз кўрсаткичлари бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги ПФ-87-сон “2025-2026 йилларда сайёҳлар оқимини кескин кўпайтириш ва туристик хизматлар кўламини жадал кенгайтириш орқали туризмнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган туризм инфратузилмасини яхшилаш ва тарғиботини кенгайтириш бўйича Йўл харитасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026 йил 2 апрелдаги 02-17/3470-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида туристик объектлар фаолиятининг барқарорлигини таъминлаш ва узоқ муддатли ривожланиш стратегияларини шакллантириш орқали ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, молиявий ва операцион оқимлар ўртасидаги мувозанатни таъминлаш ҳамда инвестицион режалаштириш жараёнларини илмий асосда оптималлаштириш имконияти яратилган.