Муминов Фазлиддин Шоймардоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маҳаллабай ишлаш тизими асосида аҳоли турмуш даражасини оширишни эконометрик моделлаштириш” (Қашқадарё вилояти мисолида), 08.00.06 - “Эконометрика ва статистика”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Iqt6257
Илмий раҳбар: Махматқулов Ғолибжон Холмўминович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.06.04
Расмий оппонентлар: Сауханов Жонибек Казиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Атаев Жасур Эркинович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: минтақада маҳаллабай ишлаш тизимини ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақа аҳолиси турмуш даражасини оширишда “маҳалла еттилиги” миллий моделининг дифференциал, функсионал, компонентал таъсир даражалари билан формаллаштирилган интеграл энтропик балли (IEB) жорий рейтинг индексини IEB=0,54 ўртача кўрсаткичдан IEB=0,74 мувозанат кўрсаткичга яқинлаштирувчи IEB=0,33∑_(j=1)^3▒〖IEB〗_j модели асосида маҳаллабай ислоҳотлар самарадорлигини ошириш усули таклиф этилган;
минтақада маҳаллабай ишлаш тизимининг институционал ва бошқарув самарадорлиги, ижтимоий-психологик ва коммуникатив сифати, мослашувчанлик ва инновацион хусусияти каби потенсиал компонентларни интеграллаштирган самарадорлик индексининг қуйи (СИ=0,47) ва юқори (СИ=0,76) ўзгариш интервалларига боғлиқ, бандлик ҳамда инфратузилма омиллари таъсиридаги оралиқ механизмлар оптималлигини таъминловчи панел моделлари ишлаб чиқилган;
минтақада маҳаллабай ишлаш тизимининг таъминотчи тармоқлари ва хизмат кўрсатиш институтлари вертикал интеграциясига асосланган ягона ижро механизмининг (KSD≤0,34) тарқоқ шаклланган, (0,340,41) зич кластерлашган сифат даражаларига боғлиқ, камбағалликни қисқартиришнинг MKD/(1+ 0,67∙〖KSD〗_ij )=5,912∙(F_ij^(-0,34)∙I_ij^(-0,03))/(〖KSD〗_ij^0,52 ) эмпирик гравитацион модели таклиф этилган;
Қашқадарё вилоятида маҳаллабай ишлаш тизимини такомиллаштириш асосида аҳоли турмуш даражасини оширишнинг 2026-2030-йиллар учун прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллабай ишлаш тизими асосида аҳоли турмуш даражасини оширишни эконометрик моделлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
минтақа аҳолиси турмуш даражасини оширишда “маҳалла еттилиги” миллий моделининг дифференциал, функсионал, компонентал таъсир даражалари билан формаллаштирилган интеграл энтропик балли (IEB) жорий рейтинг индексини IEB=0,54 ўртача кўрсаткичдан IEB=0,74 мувозанат кўрсаткичга яқинлаштирувчи IEB=0,33∑_(j=1)^3▒〖IEB〗_j модели асосида маҳаллабай ислоҳотлар самарадорлигини ошириш усули Қашқадарё вилоятини 2024-2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йўл харитасини амалга оширишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 29-январдаги 07-07/1272-сон маълумотномаси). Таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қашқадарё вилоятида маҳалла даражасида такрорий ресурс сарфланиши даражасини камайтиришга эришилган. Маҳалла еттилигининг ёшлар сиёсати ва инсон капиталини ривожлантириш, жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, молиявий интизом ва иқтисодий фаолликни тартибга солиш, ижтимоий ҳимоя ва инклюзив ривожлантириш буғинларида иқтисодий ахборотлашганлик даражасини баҳолаш усулини метадологик такомиллаштиришга хизмат қилган;
минтақада маҳаллабай ишлаш тизимининг институционал ва бошқарув самарадорлиги, ижтимоий-психологик ва коммуникатив сифати, мослашувчанлик ва инновацион хусусияти каби потенсиал компонентларни интеграллаштирган самарадорлик индексининг қуйи (СИ=0,47) ва юқори (СИ=0,76) ўзгариш интервалларига боғлиқ, бандлик ҳамда инфратузилма омиллари таъсиридаги оралиқ механизмлар оптималлигини таъминловчи панел моделлари Қашқадарё вилоятини 2024-2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йўл харитасини амалга оширишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 29-январдаги 07-07/1272-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қашқадарё вилоятида маҳаллабай ишлаш тизимининг институционал ва бошқарув самарадорлигини, ижтимоий-психологик ва коммуникатив сифат даражасини 65 фоиздан 67 фоизга ошириш ёрдамида мослашувчанлик ва инновацион хусусияти мустаҳкамланган. Маҳалла даражасида аниқланган муаммо ва эҳтиёжлар асосида манзилли, мувофиқлаштирилган ва натижага йўналтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишга имкон берган;
минтақада маҳаллабай ишлаш тизимининг таъминотчи тармоқлари ва хизмат кўрсатиш институтлари вертикал интеграциясига асосланган ягона ижро механизмининг (KSD≤0,34) тарқоқ шаклланган, (0,340,41) зич кластерлашган сифат даражаларига боғлиқ, камбағалликни қисқартиришнинг MKD/(1+ 0,67∙〖KSD〗_ij )=5,912∙(F_ij^(-0,34)∙I_ij^(-0,03))/(〖KSD〗_ij^0,52 ) эмпирик гравитацион модели Қашқадарё вилоятини 2024-2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йўл харитасини амалга оширишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 29-январдаги 07-07/1272-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қашқадарё вилоятида маҳалла еттилиги тизими таъминотчи субектларининг мултипликатив функсионал салоҳиятини ҳамда ягона ижро механизми кластерлашганлик сифат даражасини ошиши ёрдамида камбағаллик даражасини қисқартиришга эришилган;
Қашқадарё вилоятида маҳаллабай ишлаш тизимини такомиллаштириш асосида аҳоли турмуш даражасини оширишнинг 2026-2030-йиллар учун прогноз параметрлари Қашқадарё вилоятини 2024-2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йўл харитасини амалга оширишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 29-январдаги 07-07/1272-сон маълумотномаси). Таклиф этилган прогноз параметрларидан Қашқадарё вилояти аҳолиси турмуш даражасини оширишда маҳаллабай ривожлантиришнинг истиқболли кўрсаткичларини баҳолаш ва устувор йўналишларини белгилашга имкон берган.