Юсупов Улуғбек Мамаюсуповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Саноат корхоналарида моддий ресурс таъминот тизими самарадорлигини ошириш йўллари”, 08.00.03-Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Iqt4902
Илмий раҳбар: Бурханов Актам Усманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети:
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.03
Расмий оппонентлар: Муратова Шоҳиста Ниматуллаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хотамов Ибодулла Саъдуллович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор. 
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади саноат корхоналарида моддий ресурс таъминот тизими самарадорлигини ошириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тоғ-кон саноати корхоналарида мавсумийлик индекси таъсирини назарда тутган ҳолда моддий ресурслар истеʼмолига мос ҳолда таъминот хизмати даражасини стандарт оғиш чегаравий қийматларини эҳтимолий (1σ → 85%), юқори (2σ → 90%), барқарор (3σ → 95%.) мезонларига мос ҳолда баҳолаш орқали ресурснинг ўз вақтида ва аниқлик билан етказиб беришни режалаштириш таклифи асосланган;
тоғ-кон саноати корхоналарида моддий ресурс таъминоти тизимининг самарадорлигини ресурслар кириши, фойдаланиш жараёнлари ва чиқишлар ҳолатини динамик тизимли кутишга асосланган баҳолаш орқали асосий воситаларни янгилаш ва модернизация қилиш, захиралар айланишини оптималлаштириш таклифи асосланган; 
тоғ-кон саноати корхоналарида қўлланиладиган ресурслари режалаштириш тизимлари (ЭРП), ишлаб чиқаришни бошқариш ва ижро этиш дастурий тизими (МЕС) ва автоматлаштирилган бошқарув тизими, маршрутлар, транспорт, координация (АСУ ГТК) дастурий тизимлари интеграциясига асосланган рақамли моделлаштирилган ресурс таъминоти самарадорлигини баҳоловчи комплекс индикаторли тизими асосида харид аниқлиги, истеʼмол мослиги, транспорт синхронлиги, захира айланиш тезлиги реал вақтда мониторинг қилиш орқали оптималлаштириш таклиф этилган;
симуляцион моделлаштиришга асосланган усулда тоғ кон саноати корхоналарида моддий ресурс таъминоти ва улардан фойдаланиш жараёнларини оптималлаштиришга асосланган ёндашувлардан фойдаланиш орқали барқарор ривожланиш ва экологик самарадорликни таъминлаш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Саноат корхоналарида моддий ресурс таъминот тизими самарадорлигини ошириш йўллари Саноат корхоналарида моддий ресурс таъминот тизими самарадорлигини ошириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тоғ-кон саноати корхоналарида мавсумийлик индекси таъсирини назарда тутган ҳолда моддий ресурслар истеʼмолига мос ҳолда таъминот хизмати даражасини стандарт оғиш чегаравий қийматларини эҳтимолий (1σ → 85%), юқори (2σ → 90%), барқарор (3σ → 95%.) мезонларига мос ҳолда баҳолаш орқали ресурснинг ўз вақтида ва аниқлик билан етказиб беришни режалаштириш таклифи “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖда фаолиятида фойдаланилган. Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” Ажнинг ёқилғи мойлаш материаллари, сув ва энергия таъминотини амалга оширувчи бўлинмалар фаолиятида ритмлиликни таъминлашга эришилган. (“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2025-йил 14-ноябрдаги №КИ0969 маълумотномаси). Натижада, моддий ёқилғи мойлаш материаллари, сув ва энергия таъминотида мавсумийликни инобатга олган ҳолда моддий ресурс захираларини шакллантиришга ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга эришилган; 
тоғ-кон саноати корхоналарида моддий ресурс таъминоти тизимининг самарадорлигини ресурслар кириши, фойдаланиш жараёнлари ва чиқишлар ҳолатини динамик тизимли кутишга асосланган баҳолаш орқали асосий воситаларни янгилаш ва модернизация қилиш, захиралар айланишини оптималлаштириш таклифи “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти фаолиятида фойдаланилган. (“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2025-йил 14-ноябрдаги №КИ0969 маълумотномаси). Натижада, жамиятида асосий воситаларни модернизациялаш бўйича 2025-йилда 11 та лойиҳалар амалга оширилган ва ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун зарур моддий ресурслар ҳажми ва айланиш даврини  оптимал режалаштиришга эришилган;
тоғ-кон саноати корхоналарида қўлланиладиган ресурслари режалаштириш тизимлари (ЭРП), ишлаб чиқаришни бошқариш ва ижро этиш дастурий тизими (МЕС) ва Автоматлаштирилган бошқарув тизими, маршрутлар, транспорт, координация (АСУ ГТК) дастурий тизимлари интеграциясига асосланган рақамли моделлаштирилган ресурс таъминоти самарадорлигини баҳоловчи комплекс индикаторли тизими асосида ресурс айланиш циклини реал вақтда мониторинг қилиш орқали оптималлаштириш таклифи асосланган таклифлар “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти фаолиятида фойдаланилган. (“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2025-йил 14-ноябрдаги №КИ0969 маълумотномаси). Таклиф этилган дастурий тизимлар интеграциясига асосланган рақамли моделлаштирилган тизимдан фойдаланиш орқали жамиятнинг кон бошқармаларида ахборот алмашинувини самарали тизими яратилган ва натижада моддий ресурс таъминотидаги узилишларни 1,6 фоизга қисқартиришга ҳамда ишлаб чиқаришдаги узилишларни камайтиришга эришилган. 
Симуляцион моделлаштиришга асосланган усулда тоғ кон саноати корхоналарида моддий ресурс таъминоти ва улардан фойдаланиш жараёнларини оптималлаштиришга асосланган ёндашувлардан фойдаланиш орқали барқарор ривожланиш ва экологик самарадорликни таъминлаш таклифи “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти фаолиятида фойдаланилган. (“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2025-йил 14-ноябрдаги №КИ0969 маълумотномаси). Таклиф этилган симуляцион моделлаштиришга асосланган усулда моддий ресурс таъминоти ва улардан фойдаланиш жараёнларини оптималлаштиришга асосланган ёндашувлардан фойдаланиш асосида жамиятнинг атмосферага чиқариладиган зарарли моддаларнинг ҳамда оқава сувлар таркибидаги ифлослантирувчи моддаларнинг камайиши эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish