Умирзоқова Мухаббат Исматжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертациясиҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда туризм хизматларини ривожлантириш асосида камбағалликни қисқартириш йўллари” 08.00.17 – “Туризм ва меҳмонхона фаолияти”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Iqt5945
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор Шарипов Тўлқин Саидаҳмедович
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/2025.27.12.I.27.01
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Тўхлиев Искандар Суюнович; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Матякубов Умиджон Раҳимович
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади
Ўзбекистонда туризм хизматларини ривожлантириш асосида камбағалликни қисқартиришга қаратилган илмий-амалий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
камбағаллик тушунчасининг амалдаги услубий ёндашувлари, мезон ва кўрсаткичлари талабларини мужассамлаштирган ҳамда инсоннинг ижтимоий муносабатлари ва яшаш минимуми тенденсияларини ўзида ифода этувчи такомиллаштирилган муаллифлик таърифи ишлаб чиқилган;
туризмнинг мултипликатив занжири натижасида кўплаб ёндош соҳаларда янги иш ўринлари яратилиши, тўлов балансининг яхшиланиши ва маҳаллий бюджетларнинг даромадларидаги ҳиссаси ошиши асосида камбағаллик даражасининг пасайишига замин яратилиши учун комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш зарурлиги асосланган;
минтақавий хусусиятларидан келиб чиқиб туризм ресурслари ва хизматларини ўзаро боғловчи “туризм ҳалқалари”ни ташкил қилиш асосида саёҳат муддатини узайтиришга қаратилган, “Ўзбекистонда яна бир кун саёҳат” дастурини амалга оширувчи эконометрик-гравитацион модел такомиллаштирилган;
туризм хизматлари ривожланиши ортидан келажакда ишсизликнинг пасайиши ва аҳоли даромадларининг ўзгариш тенденсиялари натижасида камбағалликни қисқартириш салоҳиятидан самарали фойдаланишга қаратилган 2030-йилгача шаклланишининг прогноз параметрлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда туризм хизматларини ривожлантириш асосида камбағалликни қисқартириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий-амалий таклифлар асосида;
камбағаллик тушунчасининг амалдаги услубий ёндашувлари, мезон ва кўрсаткичлари талабларини мужассамлаштирган ҳамда инсоннинг ижтимоий муносабатлари ва яшаш минимуми тенденсияларини ўзида ифода этувчи такомиллаштирилган муаллифлик таърифи “Макроиқтисодиёт-2” бўйича ўқув қўлланмада ўз аксини топган (гувоҳнома №343-27/11, 2025-йил 27-ноябр). Мазкур таърифнинг олий таълим жараёнида татбиқ этилиши камбағалликни янада кенгроқ, шу жумладан туризм имкониятлари билан боғлиқ ижтимоий-иқтисодий жараёнлар контекстида талқин қилиш имконини беради;
туризмнинг мултипликатив занжири натижасида ёндош соҳаларда янги иш ўринларининг яратилиши, тўлов балансининг яхшиланиши ва маҳаллий бюджетларнинг даромадлари ошиши асосида камбағаллик даражасининг пасайишига замин яратилиши учун комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш зарурлиги асосланган таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президенти 2024-йил 4-октябрдаги “Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш ва самарадорликни ошириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-347-сон қарорининг
6-7-бандларини тайёрлашда қўлланилган ва Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти ҳокимлигига амалий татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 19-январдаги 03-17/595-сонли далолатномаси). Берилган таклиф натижасида камбағаллик даражаси 1 фоизга камайган. Натижада, туризм соҳасининг ижтимоий ва иқтисодий ривожланишга бўлган трансформацион таъсири ортиб, минтақаларнинг барқарор иқтисодий ўсишига янги имкониятларни тақдим этди;
минтақавий хусусиятлардан келиб чиқиб туризм ресурслари ва хизматларини ўзаро боғловчи “туризм ҳалқалари”ни ташкил қилиш асосида саёҳат муддатини узайтиришга қаратилган, “Ўзбекистонда яна бир кун саёҳат” дастурини амалга оширувчи эконометрик-гравитацион модел таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 12-январдаги ПФ-9-сон “Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг 11-бандини тайёрлашда қўлланилган ва Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти ҳокимлигига амалиётга татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 19-январдаги 03-17/959-сонли далолатномаси). Мазкур таклиф амалиётга жорий этилиши натижасида туристик йўналишлар ўртасидаги интеграция даражаси ошди, ҳудудлараро транспорт-логистика алоқалари такомиллашди, туризм хизматлари занжири кенгайди ҳамда туристларнинг мамлакатда ўртача бўлиш муддати 5 кундан 7 кунгача узайтирилди. Натижада, ички туризмнинг ўсиш суръати барқарорлаштирилиб, хизмат сектори даромадлари ошиб, ҳудудлараро туристик ҳамкорликнинг иқтисодий самарадорлиги сезиларли равишда яхшилангани кузатилди;
туризм хизматлари ривожланиши ортидан келажакда ишсизликнинг пасайиши ва аҳоли даромадларининг ўзгариш тенденсиялари натижасида камбағалликни қисқартириш салоҳиятидан самарали фойдаланишга қаратилган 2030-йилгача шаклланишнинг прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан республика туризмни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 19-январдаги 03-17/595-сонли далолатномаси). Прогнозлар асосида, 2030-йилгача Ўзбекистонга туристик мақсадларда ташриф буюрган чет эл фуқаролари сони 70 фоизга ортиши, туризм хизматлари экспорти ҳажмининг ошиши ва соҳа орқали янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда. Натижада, туризмнинг макроиқтисодий барқарорлик, аҳоли бандлиги ва даромадлар ўсишига қўшаётган ҳиссаси сезиларли даражада кучаяди.