Сайтбеков Айдар Муталиковичнинг
юридик фанлар доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
(диссертация халқаро меморандум доирасида тайёрланган)
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Жиноят ҳуқуқида амалда пушаймон боълиш”, 12.00.08–“Жиноят ҳуқуқи. Жиноят-ижроия ҳуқуқи” ихтисослиги бўйича (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.DSc/Yu417.
Илмий маслаҳатчи: Рустамбаев Мирзаюсуп Хакимович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги Университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги Университети DSc.25/2025.27.12.Yu.01.01.
Расмий оппонентлар: Холикулов Умид Шодиевич, юридик фанлар доктори, профессор; Абзалова Хуршида Мирзиятовна, юридик фанлар доктори, профессор; Каландаров Максуд Махмудович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат Университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жиноят процессида прокурорнинг ҳуқуқий мақомини такомиллаштиришга қаратилган хулоса, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
амалда пушаймонликнинг ҳақиқийлигини баҳолашнинг миқдорий ва сифат мезонлари таклиф этилган бўлиб, улар ҳуқуқни қўлловчига жиноят содир этган шахснинг ниятлари самимийлигини холисона баҳолашга ва такроран жиноят содир этиш хавфини башорат қилишга имкон беради.
қилмишнинг тоифаси, айбдорнинг шахси, етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдорига қараб амалда пушаймонликни баҳолашга табақалаштирилган ёндашувни жорий этиш зарурати асослантирилган;
содир этилган жиноят тоифасидан қатъи назар, аммо унинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, жиноятдан кейинги ижобий хулқ-атворни баҳолашнинг ягона мезонларини белгилашни назарда тутувчи, қилмишидан пушаймон бўлганлик учун жиноий жавобгарликдан озод қилишнинг махсус турларини қўллаш шартларини бирхиллаштириш консепсияси ишлаб чиқилган.
жиноят процессининг турли босқичларида амалда пушаймон бўлишнинг ҳуқуқий оқибатларини фарқлашнинг назарий асослари асослантирилган.
содир этган жинояти учун чин кўнгилдан пушаймон бўлган шахсларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш чораларини ўз ичига олган чин кўнгилдан пушаймон бўлишни рағбатлантиришнинг комплекс тизимини яратишнинг консептуал асосларини қўллаш асослантирилган;
қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинган шахсларнинг рецидив жиноят содир этишининг олдини олиш ва уларнинг муваффақиятли ижтимоийлашувини таъминлаш мақсадида уларни ижтимоий-ҳуқуқий реабилитация қилиш бўйича ихтисослаштирилган хизматларни ташкил этиш зарурлиги асослантирилган;
амалда пушаймон бўлиш институти самарадорлигини мониторинг қилиш консепсияси таклиф этилган бўлиб, у уни қўллаш амалиётини мунтазам таҳлил қилишни, халқаро тажриба ва ҳуқуқ тизимининг миллий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда муаммоли жиҳатларни аниқлашни назарда тутади.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
Жиноят кодекси 65-моддасининг иккинчи қисмини қуйидаги таҳрирда баён этиш тўғрисидаги таклифлар «Ушбу модда биринчи қисмининг қоидалари террорчилик жинояти, экстремистик жиноят, жиноий гуруҳ таркибида содир этилган жиноят, вояга етмаганларнинг жинсий дахлсизлигига қарши жиноят, шахсга қарши оғир ёки ўта оғир жиноят содир этган шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди, бундан ушбу Кодекс Махсус қисмининг тегишли моддаларида махсус назарда тутилган ҳоллар мустасно» эканлиги тўғрисидаги таклифлардан Қозоғистон Республикасининг 2016-йил 9-апрелдаги «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 501-В-сонли Қонуни 1-моддаси 3-банди 4-хатбошисини шакллантиришда фойдаланилган. Ушбу таклифларнинг жорий этилиши ўта хавфли қилмишларни содир этган шахслар учун ушбу жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси юқорилигидан келиб чиқиб, имтиёзлардан чиқариб ташлаш ва жавобгарликни дифференциациялаш принципини амалга оширишга хизмат қилган. (Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлисининг 2025-йил 24-июлдаги 12/2403-сонли далолатномаси).
Жиноят кодекси 65-моддасининг иккинчи қисмидаги иккинчи жумлани қуйидаги таҳрирда баён этиш тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2016-йил 9-апрелдаги «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-501-В-сон Қонунининг 1-моддаси 3-банди 4-хатбошисини шакллантиришда фойдаланилган. Ушбу таклифларнинг жорий этилиши вояга етмаган жабрланувчилар ҳимоясини кучайтиришга, жинсий дахлсизликка қарши жиноятлар бўйича амалда пушаймонлик тўғрисидаги нормалар қўлланилишини чеклашга, вояга етмаганлар ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтиришга, ёшларнинг ахлоқан тузалишига ва криминаллашувини камайтиришга хизмат қилган. (Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлисининг 2025-йил 24-июлдаги 12/2403-сонли далолатномаси).
Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 65-моддаси биринчи қисмини «Жиноий ножўя хатти-ҳаракат содир этган ёки биринчи марта жиноят содир этган шахс айбдорнинг шахсини, унинг айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилганлигини, унинг жиноий ҳуқуқбузарликни очишга, тергов қилишга кўмаклашишини, жиноий ҳуқуқбузарлик туфайли етказилган зарарни бартараф этишини инобатга олган ҳолда жиноий жавобгарликдан озод қилиниши мумкин» деган таҳрирда баён этиш ҳақидаги таклифлардан Қозоғистон Республикасининг 2019-йил 27-декабрдаги «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят, жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш ва шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-292-VI-сон Қонунининг 2-моддаси 8-бандини шакллантиришда фойдаланилган. Ушбу таклифларнинг жорий этилиши қилмишидан пушаймон бўлишнинг рағбатлантирувчи ролини кучайтиришга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судларга юкламани камайтиришга, жиноий сиёсатни инсонпарварлаштиришга, жабрланувчиларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш самарадорлигини оширишга, ҳуқуқбузарнинг шахсини ҳисобга олган ҳолда жавобгарликни дифференциация қилишга хизмат қилган. (Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлисининг 2025-йил 24-июлдаги 12/2403-сонли далолатномаси).
Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 65-моддаси иккинчи қисмини «Коррупсияга оид жиноятни биринчи марта содир этган шахс ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан фақат суд томонидан озод қилиниши мумкин» деган таҳрирда баён этиш тўғрисидаги таклифлардан Қозоғистон Республикасининг 2019-йил 27-декабрдаги «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят, жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш ва шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-292-VI-сон Қонунининг 2-моддаси 8-бандини шакллантиришда фойдаланилган. Ушбу таклифларнинг жорий этилиши суд назоратини кучайтиришга, шаффофликни ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимига бўлган ишончни оширишга, суиистеъмолчиликлар хавфини камайтиришга ва коррупсионерлар фойдасига асоссиз равишда амалда пушаймонликни қўллашга хизмат қилган. (Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлисининг 2025-йил 24-июлдаги 12/2403-сонли далолатномаси).
Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 67-моддаси биринчи қисмини «Ҳамкорлик тўғрисидаги процессуал келишувнинг барча шартларини бажарган шахс жиноий жавобгарликдан ёки жазони ўташдан озод қилинади» деб баён қилиш ҳақидаги таклифлардан 2025-йил 16-июлдаги 210-VIII-сонли «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Қозоғистон Республикасининг жиноят қонунчилигини оптималлаштириш масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси Қонунининг 1-моддаси 2-банди 14-хатбошисини шакллантиришда фойдаланилган. Ушбу таклифларнинг жорий этилиши жиноятларни очиш ва тергов қилиш, шу жумладан уюшган ва латент жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш, посткриминал хулқ-атворни рағбатлантириш тамойилларини ривожлантиришга хизмат қилган. (Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлисининг 2025-йил 24-июлдаги 12/2403-сонли далолатномаси).