Набиев Ғайрат Шухрат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Экспертнинг жиноят процессуал фаолиятини такомиллаштириш масалалари», «12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, Тезкор-қидирув ҳуқуқи ва Суд экспертизаси».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Yu1253
Илмий раҳбар: Астанов Истам Рустамович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, DSc.31/31.12.2020.Yu.67.01.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Пўлатов Бахтиёр Халилович, юридик фанлар доктори, профессор Хидоятов Бахтиёр Батирович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади Ўзбекистон Республикаси жиноят процессида эксперт фаолиятини тартибга солувчи миллий қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини тизимли таҳлил қилиш, соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқлаш ҳамда илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида экспертнинг жиноят процессуал фаолиятини такомиллаштиришга йўналтирилган илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экспертларнинг иш материаллари бўйича манфаатдор томонлар билан давлат суд-экспертиза муассасаси ҳамда нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг раҳбарлари, таркибий бўлинма бошлиқлари ва уларнинг яқин қариндошлари бўлганда тадқиқотлар ўтказиш тақиқланиши зарурати асослантирилган;
экспертнинг жиноят процессидаги ўрнини мустаҳкамлашга, унинг холислигини ва ташқи таъсирлардан ҳимояланганлигини амалда таъминлашга, шахсий ва иқтисодий хавфсизлиги кафолатларини яратишга, экспертиза хулосасини ташаббускорнинг ўзига хабар қилишга, манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга, терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ва суд босқичида тергов сирини сақлаш бўйича институционал масъулиятни кучайтириш кераклиги асослантирилган;
экспертиза тайинлаш ва ўтказиш тартибини такомиллаштириш орқали унинг самарадорлигини ошириш мақсадида замонавий жиноят турлари бўйича экспертиза тайинлашнинг мажбурийлигини белгилаш, комплекс экспертизаларни ўтказиш тартибини соддалаштириш ҳамда терговга қадар текширув босқичида процессуал имкониятларни кенгайтириш лозимлиги асослантирилган;
эксперт хулосасининг далилий аҳамиятини ва унга бўлган ишончни тубдан мустаҳкамлаш мақсадида, экспертнинг профессионал компетенцияси замонавий талабларга жавоб беришини назорат қилиш механизмини жорий этиш лозимлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жиноят прорцессида экспертнинг махсус билимларидан фойдаланишга оид миллий қонунчилик ва амалиётни такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
экспертларнинг иш материаллари бўйича манфаатдор томонлар билан давлат суд-экспертиза муассасаси ҳамда нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг раҳбарлари, таркибий бўлинма бошлиқлари ва уларнинг яқин қариндошлари бўлганда тадқиқотлар ўтказиш тақиқланиши ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 февралдагидаги “Суд экспертизаси тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2023 йил 21 февралдаги 73-сонли қарорида 1-илова сифатида киритилган “Суд экспертизаси тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисида намунавий низом”нинг 5-бандини иккинчи хатбошисини ишлаб иқишда фойдаланилган (Ҳ.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг 2024 йил 8 октябрдаги далолатномаси). Мазкур таклифни инобатга олиниши манфаатдор экспертларни экспертизадан четлатишни таъминланишига эришилган;
экспертиза хулосасини ташаббускорнинг ўзига хабар қилишга, экспертнинг жиноят процессидаги ўрнини мустаҳкамлашга, унинг холислигини ва ташқи таъсирлардан ҳимояланганлигини амалда таъминлашга, шахсий ва иқтисодий хавфсизлиги кафолатларини яратишга, манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга, терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ва суд босқичида тергов сирини сақлаш бўйича институционал масъулиятни кучайтиришга оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Жиноят-процессуал кодекси лойиҳасини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 18 сентябрдаги №9/dn-185-сонли далолатномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши жиноят ишларини терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ва суд босқичларида кўриб чиқишда қонунийлик ва холисликни таъминлашга хизмат қилган;
экспертиза тайинлаш ва ўтказиш тартибини такомиллаштириш орқали унинг самарадорлигини ошириш мақсадида замонавий жиноят турлари бўйича экспертиза тайинлашнинг мажбурийлигини белгилаш, комплекс экспертизаларни ўтказиш тартибини соддалаштириш ҳамда терговга қадар текширув босқичида процессуал имкониятларни кенгайтиришга қаратилган таклифлар Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Жиноят-процессуал кодекси лойиҳасини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 18 сентябрдаги №9/dn-185-сонли далолатномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши кибержиноятлар, молиявий пирамидалар, терроризмни молиялаштириш каби мураккаб ва юқори технологик жиноятларни фош этиш, ишнинг асоссиз чўзилишига чек қўйилиши учун замин яратди;
эксперт хулосасининг далилий аҳамиятини ва унга бўлган ишончни тубдан мустаҳкамлаш мақсадида, экспертнинг профессионал компетенцияси замонавий талабларга жавоб беришини назорат қилиш механизмини жорий этишга оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Жиноят-процессуал кодекси лойиҳасини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 18 сентябрдаги
№9/dn-185-сонли далолатномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши суд-тергов амалиётида илмий асосланмаган, эскирган билимларга таяниб хулоса бериш ҳолатларига бутунлай чек қўяди ва бу орқали ҳар бир эксперт хулосасининг ишончлилигини юқори даражага олиб чиқиб, одил судловнинг энг муҳим пойдеворларидан бири бўлган ҳаққоний ва холис далилларга асосланган қарорлар қабул қилинишини кафолатлаган.