Арипов Ахатилла Хабибулла ўғли нинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Органик асосли чиқиндилардан биокўмир олиш технологиясини ишлаб чиқиш”, 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологяси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Т3049.
Илмий раҳбар: Турабджанов Садритдин Махаматдинович, техника фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2025.27.12.Т.42.01.
Расмий оппонентлар: Икрамов Абдувахаб техника фанлари доктори, профессор; Абдумавлянова Мамура Касимовна кимё фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: органик асосли чиқиндилар - ўсимлик барглари асосида биокўмир олиш ва ишлаб чиқариш жараёнидан ҳосил бўлувчи оқова сувларни органик ҳамда минерал бирикмалардан рециклинг йўли билан тозалаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Платанус Ориенталис (чинор), Жуланс Мандсчуриcа (манжур ёнғоғи) ва Пинус Пондероса (қарағай ёки Сибир қарағайи) дарахтлари барглари ва қолдиқлари асосида биокўмир ва суюқ ёқилғи олиш имконияти асосланган;
ўсимликларнинг иккиламчи хом-ашёларини янги пиролиз усули ва қурилмаси ёрдаимида оптимал шароитларини танлаш ҳамда қайта ишлаш орқали иккиламч хом-ашёлардан биокўмир  олишнинг  самарали усуллари ишлаб чиқилган;
иккиламч хомашёлар асосидаги биокўмир кимёвий усулда 10%ли ҲCл эритмаси билан фаоллаштирилиб янги турдаги биокўмир адсорбентлар ҳосил бўлиши исботланган;  
анъанавий қўлланилиб келинаётган ёғоч асосидаги фаоллашган кўмирларни янги турдаги БУ-1, БУ-2, БУ-3 биокўмирларини Пеугеот-42720-01 асбоби ёрдамида 0,1 дан 0,8  мм гача ўлчамли таблеткаларини сифат кўрсатгичлари ўзаро таққосланган ва биокўмирнинг 0,4-0,6 мм ўлчамли таблеткаларнинг хусусиятлари яхшлиги исботланган; 
икл бор тўкилган баргалар ва арча қолдиқлари асосида пиролиз усули билан биокўмир олиниб, кимёвий усул ёрдамида фаоллаштириш натижасида БУ-1, БУ-2, БУ-3 пиролиздан сўнг  биокўмирларининг кимёвий структура таркиблари элемент таҳлил асосида  таққосланганда  ўртача C-миқдори 65,3%, О- 24,4% ни ташкил аниқланди. Кимёвий усул ёрдамида фаоллаштирилгандан сўнг намуналар таркибида C (71,1%) ва О (20,8%) мавжудлиги исботланган;
биокўмирнинг БУ-1, БУ-2, БУ-3 намуналари бензол ва сув буғларига адсорбсия амалга оширилганда ва БЕТ-тенгламаси орқали ҳисобланганда  ғовакларнинг ўлчамлари  мос равишда (БУ-1) 1,46, (БУ-2) 1,77, (БУ-3) 2,22 нм лиги  ҳамда ғовакларнинг кўрсатгичлари мезо- ва макро- эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Органик асосли чиқиндилар - ўсимлик барглари асосида биокўмир олиш, ишлаб чиқариш жараёнидан ҳосил бўлувчи оқова сувларни органик ҳамда минерал бирикмалардан рециклинг билан тозалаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
чинор, манжур ва қарағай дарахт барглари асосида олинган биокўмирни кимёвий фаоллаштириш орқали адсорбент ишлаб чиқариш технологияси «ПЛОМ ФУРНИТУР ЛУХ» МЧЖнинг «2026-2028 йиллар амалиётга жорий этиш истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Ўзбекистон Республикаси «Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш» агентлигининг 2025 йил 25 июндаги 01-21/1348-сон ва 2026 йил 20 апрелидаги 01-23/820-сон маълумотномалари). Натижада, пиролиз, кимёвий фаоллаштириш, таблеткалаш тизимида БУ-1, БУ-2, БУ-3 биокўмир-адсорбентини ишлаб чиқариш имконини берган;
ишлаб чиқариш жараёнига қўлланилган техник сувларни дарахт барглари асосида олинган биокўмирни кимёвий фаоллаштириш билан олинган адсорбент ёрдамида тозалаш технологияси ва «Биокимё» АЖнинг «2026–2028 йиллар амалиётга жорий этиш истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Ўзбекистон Республикаси «Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш» агентлигининг 2025 йил 25 июндаги 01-21/1348-сон ва 2026 йил 20 апрелидаги 01-23/820-сон маълумотномалари). Натижада, қудуқ сувларини меъёрлаштириш (қаттиқлиги 8.2–8.5 мг·экв/л, ишқорийлиги 6,0 мг/дм³, қуруқ қолдиқ 742 мг/дм³, калсий ва магний ионлари 7,4 мг/л) имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish