Абилова Амина Жанабаевнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гипсли боғловчи моддаларнинг модификаторли қўшимчалар билан дисперсияли хоссаларини бошқаришнинг коллоид-кимёвий асослари», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.DSc/К206.
Илмий маслаҳатчи: Туремуратов Шарибай Науризбаевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: ИК рақами: Наманган давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.К/Т.15.08.
Расмий оппонентлар: Исмаилов Равшан Исроилович, кимё фанлари доктори, профессор; Эшметов Иззатбек Дўсимбатович, техника фанлари доктори, профессор;  Хандамов Даврон Абдуқодирович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: модификаторли қўшимчалар билан гипсли боғловчи моддалар дисперсияларнинг хоссаларини бошқаришнинг коллоид-кимёвий асосларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи марта Урге, Раушан ва Айбуйир конлари табиий гипс минералларининг коллоид-кимёвий, физик-кимёвий ва кимёвий-минералогик хоссалари комплекс ўрганилди ҳамда уларнинг сувли тизимлардаги дисперс ҳолати хусусиятлари аниқланган;
турли келиб чиқишли калций сулфатнинг 125–700 °C ҳарорат оралиғида буғли ва ҳаволи шароитда термик ишлов бериш жараёнида юзага келадиган структуравий ўзгаришлар ўртасидаги боғлиқлик аниқланган, шунингдек, ушбу ўзгаришларнинг ҳосил бўлаётган фазаларининг фаоллиги, эрувчанлиги, мустаҳкамлик кўрсаткичлари ва гидрация жараёнига таъсири ўртасидаги боғлиқлик ўзгаришлари аниқланган;
қурилиш ва юқори мустаҳкамликга эга гипсли боғловчи моддаларнинг, жумладан, β- ва α-яримсувли шаклларини олишнинг оптимал параметрлари: 170 °C, 1 соат ва 125-130 °С, 4 соат, босим 0,4-1,1 кг/см2 аниқланган ва уларни амалий қўллаш шартлари илмий жиҳатдан асослаб берилган;
композицион гипс тизимлари таркибида маҳаллий минерал ресурслар ва саноат чиқиндиларини самарали тўлдирувчи 20% гача ва модификаторли қўшимчалар 0,1-0,4% гача қўллаш имконияти илмий жиҳатдан асослаб берилган;
«α- ва β- яримсувли гипс - сув - қўшимча», «эрийдиган ангидрит - сув - қўшимча» ва «эримайдиган ангидрит - сув - қўшимча» тизимларида турли табиатли барқан қуми, оҳактош, ССЧ тўлдирувчилари ва меламинформалдегидли, поликабоксилатли модификаторли қўшимчаларнинг гидратацион тузилма ҳосил бўлиш жараёнларига таъсир қилиш механизмлари аниқланган;
гипсли боғловчи моддалар асосида физико-механик кўрсаткичлари 25% га юқори ва барқарор мустаҳкамликга эга материаллар олишни таъминлайдиган янги дисперс тизимлар ва коагулацион-кристаллизацияли структура яратилган;
α- ва β-яримсувли гипс аралашмасидан олинган гипсли боғловчиларнинг структура ҳосил қилишининг коллоид-кимёвий механизми хусусиятлари ва уларнинг физик-механик хоссалари билан боғликлиги аниқланган;
композицион гипс материаллари хоссаларини мақсадли равишда бошқариш принциплари асосида модификатор қўшимчаларни танлаш ва оптималлаштириш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон гипс минералларидан юқори сифатли янги модификацияланган гипсли боғловчи материаллар олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Қорақалпоғистон гипс минераллари асосида сув сарфини камайтириш ва тузилиш ҳосил бўлиш жараёнини бошқариш қобилияти юқори бўлган композицион гипс аралашмаларини олиш усули Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги назорати инспексияси ҳузуридаги «Қурилиш синов лабораторияси» да амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2025 йил 15 августдаги 01-07/01-1055- сонли маълумотномаси). Натижада, сифати яхшиланган хоссаларга эга маҳаллий гипс материаллари олинган, бу қурилиш маҳсулотлари ассортиментини кенгайтириш ва рақобатбардошлигини ошириш имконини берган;
α- ва β-яримсувли гипсли боғловчлари аралашмаси асосида гипс материалларини олиш ва уларнинг гидратацион тузилишини бошқариш усули Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг «2027-2030 йилларда амалиётига жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар руйхати»га киритилган. (Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2025 йил 15 августдаги  01-07/01-1055-сонли маълумотномаси). Натижада, кўп фазали композицион гипс маҳсулотларини юқори эксплуатацион хоссаларга эга ҳолда ишлаб чиқариш имконини беради;
табиий гипс минераллари асосида, минерал тўлдирувчилар ва модификацияловчи қўшимчалардан фойдаланган ҳолда экологик меъёрларга мос ва атроф-муҳитга салбий таъсирни минималлаштирувчи гипс материалларини олиш усули Қорақалпоғистон Республикаси Экология вазирлигининг 2027–2030 йилларга мўлжалланган амалиётга жорий этиш учун истиқболли ишланмалар рўйхатига киритилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология вазирлигининг 2025 йил 29 сентябрдаги  02-01/18-2-3454-сон маълумотномаси). Натижада, саноат миқёсида кенгайтирииган ва татбиқ этиш имконияти аниқланган маҳаллий хомашёлар асосида экологик хавфсиз композицион гипс материаллари ишлаб чиқариш имконияти яратилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish