Камолова Ҳулкар Фозил қизининг   
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Сут ачитувчи бактерияларнинг ўсимликларда касаллик тарқатувчи фитопатоген микромицетларга қарши антагонистик хусусиятлари», 03.00.04 - Микробиология ва вирусология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/B1685.
Илмий раҳбар: Кутлиева Гузал Джуманиязовна, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Микробиология институти.   
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Микробиология институти, DSc.05/2025.27.12.B.21.01. 
Расмий оппонентлар: Кадирова Гулчехра Хакимовна, биология фанлари  доктори, профессор; Расулов Бахтиёр Абдугафорович, биология фанлари  доктори. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: сут ачитувчи бактерияларнинг қишлоқ хўжалиги экинларига касаллик тарқатувчи фитопатоген микромицетларга нисбатан антагонистик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор о'симлик манбаларидан ажратиб олинган сут ачитувчи бактерияларнинг фитопатоген микромицетларга қарши антагонистик салоҳияти эга Лаcтиплантибаcиллус плантарум М1, Педиоcоccус пентосаcеус А1 ва Энтероcоccус фаеcиум А2 штаммлари Алтернариа алтерната, Вертиcиллиум даҳлиае, Фусариум охйспорум, Аспергиллус флавус ва Аспергиллус орйзае га қарши аниқ антифунгал фаолликка эга эканлиги аниқланган;
сут ачитувчи бактерия штаммларнинг антифунгал ва антимикроб фаоллиги уларнинг синтез қиладиган биологик фаол метаболитлар, хусусан органик кислоталар, 3-фениллактик кислота ва ёғ кислоталари билан боғлиқлиги илмий асосда исботланган ҳамда 3-фениллактик кислотанинг миқдори мос равишда 26,4±0,3 мкг/мл, 19,2±0,5 мкг/мл ва 23,8±0,1 мкг/мл эканлиги асосланган;
Лаcтиплантибаcиллус плантарум М1, Педиоcоccус пентосаcеус А1 ва Энтероcоccус фаеcиум А2 штаммларининг ўсимлик ўсишини рағбатлантирувчи фитогормонлар — индол-3-цирка кислотаси (61,6 мкг/мл) ва гиббереллин кислотаси (59,3 мкг/мл) синтез қилиши, уларнинг биостимуляторлик хусусиятлари асосланган;
Л. плантарум М1, П. пентосаcеус А1 ва Э. фаеcиум А2 штаммларининг фитопатоген ўсимлик касалликларига қарши юқори самарадорлиги ин витро ва дала шароитидаги тажрибалар асосида уларни экологик хавфсиз бионазорат агенти сифатида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сут ачитувчи бактерияларнинг ўсимликларда касаллик тарқатувчи фитопатоген микромицетларга қарши антагонистик хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:
ўсимлик манбаларидан ажратиб олинган Лаcтиплантибаcиллус плантарум М1 антиоксидант, ўстирувчи ҳамда шартли-патоген бактерияларга ва фитопатоген замбуруғларга қарши фаолликга эга штаммига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтиро патент олинган (№ ИАП 06944, 30.05.2022 й.). Натижада, ўсимликлар фитопатоген касалликларига қарши олдини олувчи, қарши курашадиган биопрепарат ишлаб чиқиш имконини берган; 
алое ўсимлиги баргларидан ажратиб олинган Энтероcоccус фаеcиум А-2 штамми рРНК нуклеотид кетма-кетликлари аниқланиб, ГенБанк ҳамда Натионал Cентер фор Биотечнологй Информатион (НCБИ) маълумотлар базаларида мос равишда Энтероcоccус фаеcиум А-2 (ОҚ430814) рақамлари остида рўйхатдан ўтказилди (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024 йил 14 июндаги  4/1255-1329-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу штамларнинг нуклеотидлар кетма-кетликлари маълумотларини дунёнинг турли минтақаларида учрайдиган штаммлар билан таққослаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish