Саттарова Шахло Ғайвилло қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи):  «Ултратовушли ишлов беришни қўллаган ҳолда мураккаб олтин таркибли хомашёни қайта ишлаш жараёнларини тадқиқ қилиш ва оптималлаштириш», 04.00.14 – Фойдали қазилмаларни бойитиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Т6139.
Илмий раҳбар: Азимов Ойбек Ахмадович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, DSc.31/2025.27.12.Т.01.02. 
Расмий оппонентлар: Шарафутдинов Улуғбек Зиятович, техника фанлари доктори, профессор; Алматов Илҳомжон Мирзабек ўғли, техника фанлари доктори, катта илмий ходим. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: мураккаб олтин таркибли хомашёларни қайта ишлашда ултратовушли ишлов бериш таъсирини асослаш ва оптималлаштириш орқали олтин ажралиши ва технологик жараёнлар самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Даугизтау конининг мураккаб олтин таркибли рудасини қайта ишлашда асосий флотациядан олдин 5 минутлик ултратовуш билан ишлов бериш, олтинни ажратиб олишни 4,21% га ошириши аниқланган;
мураккаб олтин таркибли куйиндини қайта ишлаш, жумладан, дастлаб ултратовушли ишлов бериш билан магнит саралаш ва кейинчалик магнит ва номагнит фракцияларни алоҳида сулфат кислота билан ишлов бериш технологияси ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқилган технологияни қўллаш натижасида, олинган магнит ва номагнит фракцияларни алоҳида 180 г/л ва 90 г/л консентрацияли сулфат кислота билан ишлов беришда олтиннинг ажралиш даражаси 5,42% га ошганлиги аниқланган;
сорбсияли сианлаш жараёнидан олдин оптимал таъсир қилиш вақти 7 минутли ултратовушли ишлов бериш, олтин ажралиш даражасини 2,9% га ошириши мумкинлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ултратовушли ишлов бериш ёрдамида мураккаб олтин таркибли хомашёни қайта ишлаш жараёнини асослаш ва оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
флотация жараёнида мураккаб олтин таркибли рудаларни қайта ишлашда ултратовушли ишлов бериш усули Навоий кон-металлургия комбинати АЖда амалиётга жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинати Ажнинг 2026 йил 19 февралдаги 02-15-02/1738–сон маълумотномаси). Натижада асосий металлнинг ажралишини 4,21% га ошириш имконини берган;
магнит саралаш жараёнида ултратовушли ишлов бериш ва ундан кейин сулфат кислота билан ишлов бериш орқали куйиндини қайта ишлашнинг янги технологияси Навоий кон-металлургия комбинати Ажда амалиётга жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинати Ажнинг 2026 йил 19 февралдаги 02-15-02/1738–сон маълумотномаси). Натижада, олтин ажралиш даражасини 5,42% га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish