Носирова Захрохон Латибжон қизи
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
“Аналитик тафаккур асосида талабаларнинг китобхонлик маданиятини ривожлантириш методикаси” (Она тили – ўқиш саводхонлиги ва уни ўқитиш методикаси фани мисолида), 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9344
Илмий раҳбар: Усманова Умида Айбековна педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрстаётган муассаса номи, ИКрақами: Андижон давлат педагогика институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.05.01
Расмий оппонентлар: Ҳасанов Шаробиддин Аъзамович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор; Машарипова Умида Абдуваҳобовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) досент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аналитик тафаккур асосида талабаларнинг китобхонлик маданиятини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аналитик тафаккур асосида талабаларнинг китобхонлик маданиятини ривожлантиришнинг педагогик мазмуни таълим олувчиларнинг ахборотни топиш, матнни тушуниш ва талқин қилиш қобилиятларини шакллантирувчи интегратив тизимига таҳлилий ўқиш, мулоҳаза юритиш ва баҳолаш компетенсияларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда китобхонлик маданиятини ривожлантирувчи ўқув вазиятларининг дидактик таъминоти когнитив характердаги махсус таълим жараёнларида аналитик тафаккурни ривожлантириш методлари (“Китобни сўроқ қилиш”, “Қаҳрамонлар суд жараёни”, “Қисқа, лекин чуқур”, “Муаллиф нияти – менинг қарашим”, “Китобдан инфографика”) ни таълим контекстларига классификациялаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг китобхонлик маданиятини ривожлантиришнинг педагогик интегратив модели блогига мазмуний, ғоявий, тил ва услубий қатламларни чуқур таҳлил этиш босқичларига шахснинг мустақил фикрлаш ҳамда баҳоловчи тафаккур компетенсиясини шакллантиришга йўналтирилган когнитив-педагогик элементларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
таълим олувчиларнинг китобхонлик маданиятини ривожлантиришнинг педагогик мезонлари бадиий асардаги эксплицит ва имплицит маъно қатламларини кашф этишга ўргатиш босқичларига экспрессив ўқиш ва фикрлаш тезлиги контекстига аналитик тафаккур индикаторларининг асосий параметрларига босқичма-босқич комплекс баҳолаш ва ўлчовли тизимлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аналитик тафаккур асосида талабаларнинг китобхонлик маданиятини ривожлантириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
аналитик тафаккур асосида талабаларнинг китобхонлик маданиятини ривожлантиришнинг педагогик мазмуни таълим олувчиларнинг ахборотни топиш, матнни тушуниш ва талқин қилиш қобилиятларини шакллантирувчи интегратив тизимига таҳлилий ўқиш, мулоҳаза юритиш ва баҳолаш компетенсияларини киритиш асосида такомиллаштиришга оид илмий янгилигидан олий таълим талабалари учун ишлаб чиқилган “Китобхонлик маданиятини шакллантириш методикаси” номли ўқув қўлланмани мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сонли буйруғига асосан берилган 68-878 рақамли рухсатнома). Натижада таълим муассасаларида маънавий-маърифий тарғибот ишлари замонавий мазмунли ташкиллаштирилишига эришилган;
талабаларда китобхонлик маданиятини ривожлантирувчи ўқув вазиятларининг дидактик таъминоти когнитив характердаги махсус таълим жараёнларида аналитик тафаккурни ривожлантириш методлари (“Китобни сўроқ қилиш”, “Қаҳрамонлар суд жараёни”, “Қисқа, лекин чуқур”, “Муаллиф нияти – менинг қарашим”, “Китобдан инфографика”)ни таълим контекстларига классификациялаш асосида такомиллаштирилганлигига оид илмий янгилигидан “Китобхонлик маданиятини ривожлантириш методикаси” номли дарслик ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2025-йил 04-июндаги 205-сонли буйруғига асосан берилган 205-17 рақамли рухсатнома). Натижада бошланғич таълим йўналиши талабаларининг дарс жараёнини самарали ташкил этишга қаратилган яратилган ва ўқувчиларнинг ўқув фанларига бўлган қизиқишларининг ва ўқув фаоллигининг ошишига эришилган;
талабаларнинг китобхонлик маданиятини ривожлантиришнинг педагогик интегратив модели блогига мазмуний, ғоявий, тил ва услубий қатламларни чуқур таҳлил этиш босқичларига шахснинг мустақил фикрлаш ҳамда баҳоловчи тафаккур компетенсиясини шакллантиришга йўналтирилган когнитив-педагогик блогларини мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид илмий янгилигидан 2023-2025-йилларда бажарилган 01-329 рақамли “Янги авлод дарсликлари асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлаш методикасини ишлаб чиқиш” номли илмий-амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Андижон давлат педагогика институтининг 2025-йил 13-октябрдаги № 04-989-сон маълумотнома). Натижада, мазкур тузилма талабаларнинг билим салоҳиятини мустаҳкамлашга, таълим сифатини таъминлашнинг миллий йўналишларини ҳисобга олишга, китобхонлик маданиятини ривожланган шахсни тайёрлашга хизмат қилган;
таълим олувчиларнинг китобхонлик маданиятини ривожлантиришнинг педагогик мезонлари бадиий асардаги эксплицит ва имплицит маъно қатламларини кашф этишга ўргатиш босқичларига экспрессив ўқиш ва фикрлаш тезлиги контекстига аналитик тафаккур индикаторларининг асосий параметрларига босқичма-босқич комплекс баҳолаш ва ўлчовли тизимлаштириш асосида такомиллаштиришга оид илмий янгилигидан 2023-2025-йилларда бажарилган 01-329 рақамли “Янги авлод дарсликлари асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлаш методикасини ишлаб чиқиш” номли илмий-амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Андижон давлат педагогика институтининг 2025-йил 13-октябрдаги № 04-989-сон маълумотнома). Натижада, аналитик тафаккур асосида талабаларнинг китобхонлик маданиятини ривожлантириш жараёни самарадорлигининг ошишига эришилган.