Давронова Мухайё Усубжоновна
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Техника олий таълим муассасалари талабаларида лойиҳалаш компетенсияларини ривожлантириш методикаси (Машинасозлик технологияси асослари) фанини ўқитиш мисолида)”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ped2238
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш.,Илмий даражаси ва унвони:
Асқарова Ўғулхон Мамашакировна педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.Т.15.06.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Исманова Одина Тўлқинбоевна педагогика фанлари доктори (ДСc), доцент, Деҳқанов Улуғбек Ғофурович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Фарғона давлат университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади: Техника олий таълим муассасаларида “Машинасозлик технологияси асослари” фанини ўқитиш орқали талабаларда лойиҳалаш компетенсияларини ривожлантириш. 
III.    Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
техника олий таълим талабаларида лойиҳалаш компетенсияларини ривожлантириш зарурати, моҳияти ва мақбул боʻлган техник тафаккурини (тадқиқот, лойиҳа-конструкторлик, технологик-ташкилий, операторлик) методик тизимини босқичма-босқич таълим технологиялари асосида такомиллаштирилган ;
    “СТЕАМ” технологияси асосида талабаларни “Машинасозлик технологияси асослари” фанини ўқитиш орқали лойиҳалаш компетенсияларини ривожлантиришда ҳамкорликка асосланган (cоллаборативе течнологиес), шахсга йўналтирилган ўқув жараёнини ташкил этишнинг технологик харитаси ҳамда креатив ўқитишга йўналтирилган таълим методлари асосида (https://darslik.pythonanywhere.com/)  “Инноwеб-квест” таълим технологияси натижаларини комплекс дидактик таъминотга устиворлик берилганлиги билан далилланган;
техника олий таълим талабаларини мутахассислик фанларини ўқитиш орқали лойиҳалаш компетенсияларини ривожлантиришга доир функсионал моделнинг методик компонентини ўқув-амалий ҳаракатлари изчиллигининг (тайёрлов, лойиҳалаш, амалга оширувчи, якуний) инновацион педагогик тузилмаси (адаптив, амалий, умумлаштириш, рефлекция) билан қайта алоқаси интенсивлаш даражасига мувофиқ такомиллаштирилган; 
мутахассислик фанларини ўқитиш орқали талабаларни лойиҳалаш компетенсияларини ривожлантиришга доир вариатив технологиялари (муаммоли вазиятлар, касбий йўналтирилган топшириқлар, кейслар, лойиҳа фаолияти) ҳамда ўқув топшириқлари, реал касбий вазиятлар, рефлектив таҳлил услублари ва мониторинг тизимларини ўқитиш самарадорлигини мунтазам таҳлил қилиб бориш, талабаларнинг фаол иштирокини баҳолаш мезонлари билан самарадорлигини мунтазам мониторинг натижаси асосида методик тавсия ишлаб чиқилган.
IV.    Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Техник олий таълим талабаларида лойиҳалаш фаолиятида компетенсияни ривожлантиришнинг назарий-методик асослари бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
техника олий таълим талабаларида лойиҳалаш компетенсияларини ривожлантириш зарурати, моҳияти ва мақбул боʻлган техник тафаккурини (тадқиқот, 
лойиҳа-конструкторлик, технологик-ташкилий, операторлик) методик тизимини босқичма-босқич таълим технологиялари асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялари “Техник ижодкорлик ва дизайн” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган(Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 7-майдаги 149-сонли нашр рухсатномаси). Натижада ишлаб чиқилган ўқув қўлланма асосий адабиёт сифатида юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг ўқув-методик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган.
“СТЕАМ” методи асосида талабаларни “Машинасозлик технологияси асослари” фанини ўқитиш орқали лойиҳалаш компетенсияларини ривожлантиришда ҳамкорликка асосланган (cоллаборативе течнологиес), шахсга йўналтирилган ўқув жараёнини ташкил этишнинг технологик харитаси ҳамда креатив ўқитишга йўналтирилган таълим методлари асосида Инноwеб-квест таълим (ҳттпс://дарслик.пйтҳонанйwҳере.cом) натижаларини комплекс дидактик таъминотга устиворлик берилганлиги билан далилланган.Натижалардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 6-июлдаги ПҚ-307-сонли қарорининг 7-иловаси ижроси юзасидан “Маҳаллий шароитда юқори босим шароитига мос ва герметикликни таъминловчи тўлиқ ўтказувчан шарли кран конструксиясини яратиш” мавзусидагии амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган. Натижада амалий лойиҳа талабаларда ўқитиш орқали лойиҳалаш компетенсияларини шахсий ва амалий-касбий муҳим сифатларини самарали шакллантириш тизими такомиллаштирилган.
техника олий таълим талабаларини мутахассислик фанларини ўқитиш орқали лойиҳалаш компетенсияларини ривожлантиришга доир функсионал моделнинг методик компонентини ўқув-амалий ҳаракатлари изчиллигининг (тайёрлов, лойиҳалаш, амалга оширувчи, якуний) инновацион педагогик тузилмаси (адаптив, амалий, умумлаштириш, рефлекция) билан қайта алоқаси интенсивлаш даражасига мувофиқ такомиллашуви асосидаги таклиф ва тавсиялари юзасидан 3Д кўринишдаги обектлар билан ишлаш бўйича дастурлаштирилган таълим платформаси “Инноwеб-квест” (https://darslik.pythonanywhere.com/) яратилди ва ўқув жараёнига татбиқ этилди (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2024-йил 4-июлдаги №ДГУ41405 рақамли гувоҳномаси). Натижада талабаларда лойиҳалаш, технологик, эврестик ҳамда интелектуал касбий салоҳиятини ва ижодий тафаккурини ривожлантиришга хизмат қилган.
мутахассислик фанларини ўқитиш орқали талабаларни лойиҳалаш компетенсияларини ривожлантиришга доир вариатив технологиялари (муаммоли вазиятлар, касбий йўналтирилган топшириқлар, кейслар, лойиҳа фаолияти) ҳамда ўқув топшириқлари, реал касбий вазиятлар, рефлектив таҳлил услублари ва мониторинг тизимларини ўқитиш самарадорлигини мунтазам таҳлил қилиб бориш, талабаларнинг фаол иштирокини баҳолаш мезонлари билан самарадорлигини мунтазам мониторинг натижаси асосида методик тавсия ишлаб чиқилган. Методик тавсиялар Наманган “Мехмаш” МЧЖ ишлаб чиқариш корхонаси фаолиятига “Инноwеб-квест” (https://darslik.pythonanywhere.com/) дастурлаштирилган таълим платформаси орқали татбиқ этилди (МЕХМАШ МЧЖ нинг 2025-йил 17-мартдаги 01/03-110-рақамли маълумотномаси). Натижада корхона томонидан қўйилган муаммо ва топшириқларни ечиш орқали техника оилй таълим талабаларида лойиҳалаш компетенсияларини ривожлантиришга эришилди.
Тадқиқотимиз натижасида барча педагогик тажриба-синов майдончалари сифатида танлаб олинган ОТМларда тажриба-синов ишлари ниҳоясида тажриба гуруҳидаги
талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичи назорат гуруҳига нисбатан 1,19(18%) юқори кўрсаткичга эга бўлди

Yangiliklarga obuna bo‘lish