Низамутдинов Тимур Маликовичнинг филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида
I. Умумий маълумотлар.
“Драматургияда театр тасвири (рус, инглиз ва ўзбек адабиёти асосида)”.
10.00.06 - Қиёсий адабиётшунослик,чогʻиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Fil5339.
Илмий раҳбар: Доманский Юрий Викторович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.09.07.
Расмий оппонентлар: Мирсанов Гайбулло Қулмуродович, филология
фанлари доктори (DSc), профессор; Матенова Юлия Умидовна, филология фанлари
доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ-ХХИ асрлар рус, инглиз ва ўзбек
драматургиясида театр образининг бадиий ўзига хослигини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
адабиётшуносликда илк бор тадқиқот обекти сифатида танланган драматургик асарлар корпуси яхлит бадиий-семиотик тизим сифатида тадқиқ этилиб, метадраматургия аспектида театр образи ажратилган ва унинг поетик таҳлили амалга оширилган;
театр индивидуал ва жамоавий ўзига хослик кесишмасида шаклланадиган ҳамда маданий хотира маконида фаолият юритувчи мураккаб поетик-семиотик конструкт сифатида талқин қилинган, унинг бадиий репрезентация механизмлари аниқланиб, томошабинга кўрсатадиган эмоционал-психологик таъсир спектри ва ушбу таъсирнинг матндаги акс этиши аниқланган;
театр санъати эволюциясининг классик драматургик парадигмадан метатеатрал ва постдраматик шаклларгача бўлган янги консептуал модели асосланиб, уларнинг поетик, нарратив ва семиотик хусусиятлари аниқлаштирилган;
рус драматургиясидаги театр образи билан инглиз ва ўзбек театр анъаналаридаги муқобил бадиий репрезентациялар ўртасидаги структуравий кесишув нуқталари исботланган, дифференциал белгилар аниқланиб, уларнинг ўзаро таъсир механизмлари очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рус, инглиз ва ўзбек адабиётида драматургиянинг ривожланиш тамойилларини ўрганиш асосида:
адабиётшуносликда илк бор тадқиқот обекти сифатида танланган драматургик асарлар корпуси яхлит бадиий-семиотик тизим сифатида тадқиқ этилиб, метадраматургия аспектида театр образи ажратилган ва унинг поетик таҳлили амалга оширилган илмий хулосалар 2022-2024-йиллар давомида Самарқанд давлат хорижий тиллар институтида “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” дастури доирасида амалий синовдан ўтказилди (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 11-декабрдаги №2721/02-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларда театрнинг ижтимоий ва маданий моҳиятини англаш, эстетик дид ва тафаккурни ривожлантириш, драма матнларини контекстуал таҳлил қилиш кўникмалари шакллантирилди;
театр индивидуал ва жамоавий ўзига хослик кесишмасида шаклланадиган ҳамда маданий хотира маконида фаолият юритувчи мураккаб поетик-семиотик конструкт сифатида талқин қилинган, унинг бадиий репрезентация механизмлари аниқланиб, томошабинга кўрсатадиган эмоционал-психологик таъсир спектри ва ушбу таъсирнинг матндаги акс этиши аниқланган илмий хулосалар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ташкил этилган адабий кечада “Садоқат” адабий тўгарагининг йигʻилишида муҳокама қилинди (Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмасининг 2024-йил 12-декабрдаги №01-03/983-сонли маълумотномаси). Натижада, мавзуга оид амалий материаллар таҳлил қилинди, рус ва ўзбек драматургиясида театр образини ифодалашга хос хусусиятлар кенг қамровда кўриб чиқилди;
театр санъати эволюциясининг классик драматургик парадигмадан метатеатрал ва постдраматик шаклларгача бўлган янги консептуал модели асосланиб, уларнинг поетик, нарратив ва семиотик хусусиятлари аниқлаштирилган тадқиқот натижалари Қорақалпоқ гуманитар илмий-тадқиқот институтида амалий қўлланилди ҳамда 2017-2020-йилларда амалга оширилган ФА-Ф1-005 рақамли “Қорақалпоқ фолклористикаси ва адабиётшунослиги тарихи тадқиқи” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳа доирасида жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпогʻистон филиалининг 2024-йил 12-декабрдаги №532/2-сонли маълумотномаси). Натижада, театр образининг кўп қиррали маънавий-маърифий вазифалари, жамият тафаккури ва идентификация жараёнларидаги ўрни илмий жиҳатдан асослаб берилган хулосалар асосида замонавий драматик матнларни таҳлил қилиш учун янги методологик ёндашувлар таклиф этилди ҳамда миллий ва халқаро адабиётшунослик тадқиқотларида қўлланиш имкониятлари яратилди;
рус драматургиясидаги театр образи билан инглиз ва ўзбек театр анъаналаридаги муқобил бадиий репрезентациялар ўртасидаги структуравий кесишув нуқталари исботланган, дифференциал белгилар аниқланиб, уларнинг ўзаро таъсир механизмлари очиб берилган хулосалардан 2019-йилда бошланган ва ПФ-201912258 рақами билан рўйхатга олинган “Ўзбек адабиётида кўп тиллилик (ўзбек, рус ва инглиз тилларида)” мавзусидаги амалий давлат илмий-техник дастури доирасида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 13-декабрдаги №04/1-4121-сонли маълумотномаси). Натижада, драматик матнлардаги кўп тиллилик, театр ва миллий ўзлик муаммолари ўзаро богʻлиқликда таҳлил қилинди, театр образи орқали адабий ифода ва ижтимоий контекст уйгʻунлигига оид илмий ва методик тавсиялар ишлаб чиқилди.