Ширинова Дилшода Ортиқ қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Кимёни ўқитишда барқарор тараққиёт тушунчаларини ривожлантириш (7-8-синфлар мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (кимё) (педагогика)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped5255.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Эшчанов Рузумбой Абдуллаевич, биология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.К.04.04 рақамли илмий кенгаш асосида бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мусурманов Рахматилла, педагогика фанлари доктори, профессор; Рахимов Тохир Хакимович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади кимёни ўқитиш жараёнида барқарор тараққиёт тушунчаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўқувчиларнинг креатив тафаккурини ривожлантириш ҳамда экологик тарбияни ривожлантириш орқали кимёвий билимларни ўзлаштириш сифати ва уларни амалий фаолиятда қўллаш даражасини оширишга йўналтирилган методик тавсиялар интерфаол методлар, муаммоли таълим, лойиҳавий ёндашув ва экологик мазмундаги амалий топшириқларни қўллаш ҳамда кимё таълими мазмунини барқарор тараққиёт тамойиллари, реал ҳаётий муаммолар ва ўқувчиларнинг билиш-фаолият тажрибаси билан ўзаро алоқадорликда тизимлаштириш асосида ишлаб чиқилган; 
кимё фанини ўқитишда барқарор таълим ва барқарор тараққиёт тушунчаларини такомиллаштиришга хизмат қилувчи замонавий педагогик усуллар ва таълим технологияларидан фойдаланишнинг педагогик шарт-шароитлари, мазмуни, методлари, шакллари ҳамда воситаларини белгилаш ва уларни ўқувчиларнинг билиш фаоллиги, экологик тафаккури ҳамда амалий компетенсияларини ривожлантиришга йўналтирилган яхлит методик тизим сифатида умумлаштириш асосида такомиллаштирилган; 
ўқувчиларда экологик маданиятни шакллантириш, атроф-муҳитни асраш ва ободонлаштиришга оид билим, кўникма ҳамда компетенсияларни ривожлантириш механизмлари барқарор тараққиёт тушунчалари билан бойитилган кимёвий ўқув мазмуни, экологик-тарбиявий топшириқлар, муаммоли вазиятлар, амалий фаолият турлари ҳамда фанлараро интеграциялашган дидактик воситаларни тизимлаштириш ва уларни таълим амалиётига компетенсиявий, шахсга йўналтирилган ҳамда фаолиятли ёндашувлар асосида татбиқ этиш орқали асосланган; 
кимё фанини ўқитиш жараёнида барқарор таълим ва барқарор тараққиёт ғояларини жорий этишга қаратилган методик тизим ўқув мазмунини экологик, ижтимоий ва иқтисодий йўналишдаги билимлар билан интеграциялаш, замонавий педагогик ёндашувлар, интерфаол методлар ҳамда амалий-топшириқли фаолиятни ўзаро уйғунлаштириш, шунингдек, ўқувчиларнинг билиш фаоллиги, креатив тафаккури ва экологик масъулиятини ривожлантиришга йўналтирилган дидактик таъминотни тизимли ташкил этиш асосида ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мазкур диссертация ишида ишлаб чиқилган барқарор тараққиёт таълими тушунчаларини кимё фанини ўқитишда қўллашга оид методик тавсиялар асосида:
ўқувчиларнинг креатив тафаккурини ривожлантириш ҳамда экологик тарбияни ривожлантириш орқали кимёвий билимларни ўзлаштириш сифати ва уларни амалий фаолиятда қўллаш даражасини оширишга йўналтирилган методик тавсиялар Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-133-сонли “Кимё фанидан 3Д технологияларига асосланган интерактив ўқув қўлланма яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2026-йил 8-апрелдаги 04/11-9488-сонли маълумотномаси). Натижада, кимё фанини ўқитишнинг дидактик материаллар мажмуаси яратилган;
ўқувчиларнинг билиш фаоллиги, экологик тафаккури ҳамда амалий компетенсияларини ривожлантиришга йўналтирилган яхлит методик тизим сифатида умумлаштириш асосида такомиллаштирилган кимё фанини ўқитишда барқарор таълим ва барқарор тараққиёт тушунчаларини такомиллаштиришга хизмат қилувчи замонавий педагогик усуллар ва таълим технологияларига оид таклифлар “Мактаб кимё фанини ўқитишда барқарор тараққиёт тушунчалари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим ташкилотлари талабалари учун тайёрланган ўқув адабиётини экспертизадан ўтказганлик натижаси бўйича маълумотнома: № 7240-1069-бба4-0234-8157-5641-6786). Натижада, барқарор тараққиёт тамойилларига асосланган кимё дарсларини лойиҳалаш методикаси ишлаб чиқилган;
барқарор тараққиёт тушунчалари билан бойитилган кимёвий ўқув мазмуни, экологик-тарбиявий топшириқлар, муаммоли вазиятлар, амалий фаолият турлари ҳамда фанлараро интеграциялашган дидактик воситаларни тизимлаштириш ва уларни таълим амалиётига компетенсиявий, шахсга йўналтирилган ҳамда фаолиятли ёндашувлар асосида татбиқ этиш орқали асосланган ўқувчиларда экологик маданиятни шакллантириш, атроф-муҳитни асраш ва ободонлаштиришга оид билим, кўникма ҳамда компетенсияларни ривожлантириш механизмлари; ўқув мазмунини экологик, ижтимоий ва иқтисодий йўналишдаги билимлар билан интеграциялаш, замонавий педагогик ёндашувлар, интерфаол методлар ҳамда амалий-топшириқли фаолиятни ўзаро уйғунлаштириш, шунингдек, ўқувчиларнинг билиш фаоллиги, креатив тафаккури ва экологик масъулиятини ривожлантиришга йўналтирилган дидактик таъминотни тизимли ташкил этиш асосида ишлаб чиқилган кимё фанини ўқитиш жараёнида барқарор таълим ва барқарор тараққиёт ғояларини жорий этишга қаратилган методик тизим бўйича таклифлар “Тошкент вилояти телерадиоканали” ДМнинг “Завқли кун” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (“Тошкент вилояти телерадиоканали” ДМнинг 2025-йил 14-ноябрдаги 01-04-134-сонли маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг экологик ва инновацион тафаккурини ривожлантиришга хизмат қилувчи электрон таълим ресурслари ҳамда баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилга. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish