Рўзиев Исмоил Исоғовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилида тобелик функсионал-семантик майдони” 10.00.01 - Ўзбек тили.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fil2720
Илмий раҳбар: Бахриддинова Башорат Мадиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК рақами: DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Жумаев Турсунали; филология фанлари доктори, профессор Искандарова Шарифа Мадалиевна.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилида тобе муносабат ифодаловчи фонетик, лексик, морфологик, синтактик бирликларни функсионал-семантик майдон кўзгусида ўрганиш, мазкур бирликларнинг тобелик функсионал-семантик майдонидаги ўрнини аниқлаш ва майдон доирасидаги лисоний хусусиятлари ҳамда нутқий имкониятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тилида гапнинг шаклланиши учун муҳим бўлган тобеловчи воситалар яхлит тизим сифатида функсионал-семантик майдонни ҳосил қилиши ўзбек тилидаги матнлар таҳлили воситасида далилланган;
тобелик функсионал-семантик майдони таркиби ажратилган, тобелаш даражаси, тобелик белгисини ифодалаш учун хосланганлиги ҳамда воситанинг нутқда қўлланиш даражаси мезонларига кўра исм келишиклари майдон ядросини, кўмакчи, феъл келишик, келишик умумграмматик воситалар (-гача, -дай/дек, -даги, -ники) майдон марказини, гап тобеловчи воситалар, юкламалар, тартиб ва оҳанг майдоннинг периферия соҳасини ташкил этиши асосланган, тобелик функсионал-семантик майдони ядроси, маркази ва перифериясининг лисоний хусусиятлари нутқий ҳосилалар таҳлили орқали очиб берилган;
тобеловчи воситаларнинг лингвистик моделлари ажратилиши, дастурий моделлари ишлаб чиқилиши майдон хусусиятларини очиб беришда муҳимлиги ўзбек тилидаги матнлар таҳлили воситасида далилланган;
ўзбек тилидаги тобеловчи воситаларнинг лингвистик моделлари асосида асосий дастурий моделлари ([С тв-Ном_CС_афф → Пм], [А тв-Ген_CС_афф → Отв-Абл_CС_афф], [Отв-Аcc_CС_афф → Пм], [Отв-Дат_CС_афф → А тв-Вс-ган ], [М тв-Лоc_CС_афф → А тв-Вс-ган], [Отв-Абл_CС_афф →Мтв-Лоc_CС_афф ]) ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбек тилида тобеловчи воситаларни яхлит тизим сифатида ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида:
ўзбек тилидаги тобеловчи воситаларнинг лингвистик моделлари асосида дастурий моделлари ишлаб чиқилганлиги билан боғлиқ назарий маълумотлардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209. “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 27-февралдаги № 04/1-764 рақамли маълумотномаси). Натижада лойиҳа материаллари тобеловчи воситалар тадқиқига оид янги илмий манба ва маълумотлар билан бойиган;
тобелик функсионал-семантик майдони ва унинг таркиби ажратилган, тобелик функсионал-семантик майдони ядроси, маркази ва перифериясининг лисоний хусусиятлари нутқий ҳосилалар таҳлили орқали очиб берилганлиги; тобеловчи воситаларнинг лингвистик моделлари ажратилиши, дастурий моделлари ишлаб чиқилиши майдон хусусиятларини очиб беришда муҳимлиги ўзбек тилидаги матнлар таҳлили воситасида далилланганлиги ҳақидаги назарий фикрлардан Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиали томонидан 2018-2021-йилларда бажарилган ФЗ-2016-0908165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусида бажарилган фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалининг 2025-йил 5-мартдаги № 98 рақамли маълумотномаси ва далолатномаси). Мазкур маълумотлар лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар, тезислар ҳамда монографиялар савиясини оширишда хизмат қилган;
ўзбек тилида гапнинг шаклланиши учун муҳим бўлган тобеловчи воситалар яхлит тизим сифатида функсионал-семантик майдонни ҳосил қилиши ўзбек тилидаги матнлар таҳлили воситасида далилланганлиги билан боғлиқ илмий-назарий маълумотдан Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг “Қувноқ нонушта” радиоешиттириши ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2025-йил 6-мартдаги 17-05/46-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур радиоешиттириш мазмуни мукаммаллашган, илмий далилларга бой бўлиши таъминланган.