Ахмедов Хасан Рузибаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хўжалик субъектларида молиявий режалаштиришни ташкил этишни такомиллаштириш йўналишлари”, 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Iqt.831.
Илмий раҳбар: Ташмурадова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01
Расмий оппонентлар: Карлибаева Рая Ходжабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хайриддинов Азамат Ботирович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: хўжалик субъектларида молиявий режалаштиришни ташкил этишни такомиллаштириш йўналишлари бўйича таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
молиявий рискларни бошқариш механизмининг иқтисодий тизимга интеграциялашуви, молиявий муносабатларнинг узвий боғлиқлиги, тўловга лаёқатлилик тамойилларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
молиявий режалаштиришда стратегик молиявий таҳлилнинг норматив, кўп вариантлилик, балансли ҳисоб-китоблар ва пул оқимлари синхронлигини таъминлаш тартиблари асосида узоқ муддатли молиявий ҳолатни баҳолаш таклиф этилган;
иқтисодиёт тармоқлари ривожланишининг молиявий мақсадлари молиявий таъминот, инвестицион самарадорлик, молиявий барқарорлик CIR, ROCE, TSR, ROE каби кўрсаткичлар асосида белгилаб берилган;
молиявий режалаштиришда натижадорликка эришиш молиявий ресурсларни шакллантириш ва тақсимлаш, хавфсизликни таъминлаш ва бошқарув сифатини ошириш бўйича устувор соҳалар асосида такомиллаштирилган;
хўжалик субъектларида молиявий самарадорлик ва узвийликка эришишда рискларни ҳисобга олишни ҳам қамраб олган молиявий режалаштиришнинг таърифи такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хўжалик субъектларида молиявий режалаштиришни ташкил этишни такомиллаштириш йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
молиявий рискларни бошқариш механизми иқтисодий тизимга интеграциялашув, молиявий муносабатларнинг узвий боғлиқлиги, тўловга лаёқатлилик тамойилларини киритиш ҳақидаги таклиф “Стратегик режалаштириш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасининг 5-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 3 майдаги БУ-6-3-1/20-1093-сон маълумотномаси). Бу принципга амал қилиниши тармоқлар бўйича лойиҳалар амалга оширилишида юзага келиши мумкин бўлган рискларнинг олдини олишга хизмат қилган;
молиявий режалаштиришда стратегик молиявий таҳлил методлари, бизнес-режа ишлаб чиқиш ва молиявий режалар тузишда хўжалик субъектининг кучли томонлари, кучсиз жиҳатлари, имкониятлари, мавжуд хавф-хатарларни баҳолаш имконини берувчи SWOT-таҳлил ва хўжалик субъектлари молиявий-хўжалик фаолиятига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва техник-технологик омилларни баҳолашга қаратилган PEST-таҳлил методларидан фойдаланиш юзасидан илмий таклиф «Кварц» акциядорлик жамияти фаолиятини комплекс баҳолаш жараёнида фойдаланилган («Кварц» АЖнинг 2019 йил 14 майдаги 727-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ички молиявий имкониятлар ва камчиликларга комплекс баҳо беришга ҳамда молиявий режалаштиришни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни оптималлаштиришга эришилган. Шунингдек «Кварц» АЖда 2,17 миллиард сўмлик дебиторлик ва 1,43 миллиард сўмлик кредиторлик қарзларининг олди олиниб, «Кварц» акциядорлик жамиятида молиявий режалаштиришда таъсир этувчи сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва технологик омилларга баҳо беришга эришилган;
иқтисодиёт тармоқлари ривожланишининг стратегик молиявий мақсадлари молиявий таъминот, инвестицион самарадорлик, молиявий барқарорлик бўйича молиявий кўрсаткичларини асосида белгилашга оид таклиф «Қўқон механика заводи» акциядорлик жамияти томонидан молиявий режалаштиришни ташкил этиш амалиётида фойдаланилган («Қўқон механика заводи» АЖнинг 2019 йил 10 майдаги 03-298-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида Кузатув кенгаши томонидан стратегик молиявий режалаштиришни ташкил этиш амалиётида ижроия органининг масъулиятини аниқ белгилаш орқали акциядорлик жамиятлари фаолият самарадорлиги ва тўлов интизомига қатъий риоя қилиниши таъминланган;
молиявий режалаштиришда натижадорликка эришиш, молиявий ресурсларни шакллантириш ва тақсимлаш, хавфсизликни таъминлаш ва бошқарув сифатини яхшилашга оид таклиф «Кварц» акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий этилган. («Кварц» АЖ нинг 2019 йил 14 майдаги 727-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши натижасида мутлоқ ликвидлик, молиявий мустақиллик коэффициентлари ва тўлов қобилияти таъминланган;
молиявий режалаштириш тушунчасига муаллифлик таърифи бўйича таклиф 5А230602 – Корпоратив молия ва қимматли қоғозлар бозори (соҳалар бўйича) мутахассислиги талабалари учун тавсия этилган “Корпоратив молия стратегияси” фани бўйича муаллиф томонидан ёзилган дарсликка киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 майдаги 394-сон буйруғи билан тасдиқланган 394-018 - сонли гувоҳнома). Ушбу таърифнинг жорий қилиниши молиявий режалаштиришнинг назарий-услубий жиҳатларини такомиллаштиришга ҳамда таълим сифатини оширишга хизмат қилган.