Машарипов Вафа Аметовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация  мавзуси,  ихтиссослик  шифри  (илмий  даража  бериладиган  фантармоғи):  “Барқарор ривожланиш таълимига оид тушунчаларни кимё дарсларида ўқитиш методикасини такомиллаштириш (умумтаълим мактабларининг 9-10 синфлари мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (кимё) (педагогика).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: ____
 Илмий  тадқиқот  иши  бажарилган  муассаса  номи: Чирчиқ давлат педогогика университети. 
Илмий  раҳбар:  Эшчанов Рузумбой Абдуллаевич,  биология  фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.к.04.04   рақамли илмий кеҳгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш. 
Расмий  оппонентлар:  Усаров Жаббор Эшбекович, педагогика фанлари доктори, профессор; Холиқов Абдували Жонизоқович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат педагогика институти.
 Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.  Тадқиқотнинг  мақсади  умумий ўрта таълим мактабларида кимё фанини ўқитиш жараёнида барқарор ривожланиш таълимига оид тушунчаларни самарали интеграция қилиш ҳамда уларни ўқувчиларда шакллантиришга йўналтирилган методик ёндашувларни илмий-педагогик асосда такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
умумий ўрта таълим мактабларида кимё фанини ўқитишда барқарор ривожланиш таълими тушунчаларини жорий этиш муаммолари дидактик, методик, ташкилий-педагогик, мазмуний, компетенсиявий ва интегратив ёндашувлар нуқтайи назаридан тизимли таҳлил қилиш ҳамда амалдаги ўқув дастурлари, дарсликлар мазмуни, ўқитиш амалиёти, ўқувчиларнинг таълимий эҳтиёжлари ва кимё таълими мазмунининг барқарор ривожланиш мақсадлари билан уйғунлашув даражаси асосида аниқлаштирилган;
илмий манбалар асосида барқарор ривожланиш таълими тушунчаларининг мазмуни, моҳияти ва таълим жараёнидаги ўрни фалсафий, педагогик, экологик, ижтимоий-иқтисодий ҳамда компетенсиявий ёндашувларнинг консептуал уйғунлиги, барқарор ривожланиш ғояларининг шахсни тарбиялаш, таълим мазмунини янгилаш ва ўқув жараёнини мақсадли ташкил этишдаги дидактик имкониятлари, шунингдек, уларнинг умумий ўрта таълим тизимида ўқувчиларнинг масъулиятли муносабати, тизимли фикрлаши ва амалий фаолиятига таъсири нуқтайи назаридан очиб берилган;
кимё дарсларида барқарор ривожланиш тушунчаларини ахборотли, муаммоли ва фанлараро интеграция асосида шакллантириш методикаси инновацион педагогик ёндашувлар, интерфаол методлар, муаммоли вазиятлар ва интегратив топшириқларни қўллаш ҳамда мазкур тушунчаларни ўқув мазмуни, дидактик таъминот, ўқувчиларнинг билиш фаолияти ва амалий тажрибаси билан ўзаро узвий алоқадорликда тизимлаштириш асосида такомиллаштирилган;
ишлаб чиқилган методиканинг самарадорлиги барқарор ривожланиш тушунчаларини кимё дарслари жараёнига интеграциялашга хизмат қилувчи методик тавсияларни умумий ўрта таълим амалиётига татбиқ этиш ва ўқувчиларда шаклланган билим, кўникма, муносабат ҳамда амалий компетенсиялар динамикасини тажриба-синов натижалари ва уларнинг математик-статистик таҳлили асосида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
дидактик, методик, ташкилий-педагогик, мазмуний, компетенсиявий ва интегратив ёндашувлар нуқтайи назаридан тизимли таҳлил қилиш ҳамда амалдаги ўқув дастурлари, дарсликлар мазмуни, ўқитиш амалиёти, ўқувчиларнинг таълимий эҳтиёжлари ва кимё таълими мазмунининг барқарор ривожланиш мақсадлари билан уйғунлашув даражаси асосида аниқлаштирилган умумий ўрта таълим мактабларида кимё фанини ўқитишда барқарор ривожланиш таълими тушунчаларини жорий этиш муаммоларига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий Университетида 2021-2023 - йиллар давомида бажарилган №А-ОТ-2021-133 рақамли “Кимё фанидан 3Д технологияларига асосланган интерактив ўқув қўлланма яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Университетининг 2026 йил 8-апрелдаги 04/11-9487-сонли маълумотномаси). Натижада, ахборот-коммуникация таълим муҳитида кимё фанидан ўқувчилар барқарор ривожланиш таълими тушунчаларини кимё дарсларида ташкил этиш ва баҳолаш жараёнини илмий-педагогик, психологик, методик, дидактик жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган электрон ўқув-методик таъминоти яратилган;
фалсафий, педагогик, экологик, ижтимоий-иқтисодий ҳамда компетенсиявий ёндашувларнинг консептуал уйғунлиги, барқарор ривожланиш ғояларининг шахсни тарбиялаш, таълим мазмунини янгилаш ва ўқув жараёнини мақсадли ташкил этишдаги дидактик имкониятлари, шунингдек, уларнинг умумий ўрта таълим тизимида ўқувчиларнинг масъулиятли муносабати, тизимли фикрлаши ва амалий фаолиятига таъсири нуқтайи назаридан очиб берилган илмий манбалар асосида барқарор ривожланиш таълими тушунчаларининг мазмуни, моҳияти ва таълим жараёнидаги ўрни борасидаги хулосалар “Мактаб кимё фанини ўқитишда барқарор тараққиёт тушунчалари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Олий таълим ташкилотлари талабалари учун тайёрланган ўқув адабиётини экспертизадан ўтказганлик натижаси бўйича 7240-1069-бба4-0234-8157-5641-6786-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчилар барқарор ривожланиш таълими тушунчаларини кимё дарсларида фойдаланиш методикасини ривожлантиришга қаратилган ўқув-методик таъминоти ўқув ахборотлари манбалари, таълим натижаларини назорат қилиш имконияти ошган;
инновацион педагогик ёндашувлар, интерфаол методлар, муаммоли вазиятлар ва интегратив топшириқларни қўллаш ҳамда мазкур тушунчаларни ўқув мазмуни, дидактик таъминот, ўқувчиларнинг билиш фаолияти ва амалий тажрибаси билан ўзаро узвий алоқадорликда тизимлаштириш асосида такомиллаштирилган кимё дарсларида барқарор ривожланиш тушунчаларини ахборотли, муаммоли ва фанлараро интеграция асосида шакллантириш методикаси; барқарор ривожланиш тушунчаларини кимё дарслари жараёнига интеграциялашга хизмат қилувчи методик тавсияларни умумий ўрта таълим амалиётига татбиқ этиш ва ўқувчиларда шаклланган билим, кўникма, муносабат ҳамда амалий компетенсиялар асосида ишлаб чиқилган методиканинг самарадорлигига доир тавсиялар “Мактаб кимё фанини ўқитишда барқарор тараққиёт тушунчалари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Олий таълим ташкилотлари талабалари учун тайёрланган ўқув адабиётини экспертизадан ўтказганлик натижаси бўйича 7240-1069-бба4-0234-8157-5641-6786-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг барқарор ривожланиш таълими тушунчаларини кимё дарсларида ташкил этиш технологияси асосида яратиш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish