Назаров Отабек Дилшодбекович
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
“Олий таълим талабаларининг медиафалсафий билимларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped5778
Илмий раҳбар: Усманова Умида Айбековна педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат техника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИКрақами: Андижон давлат педагогика институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.05.01
Расмий оппонентлар: Саматов Дилшодбек Тохиржонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Парпиев Мухаммаджон Толибжонович, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим талабаларининг медиафалсафий билимларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим талабаларини медиафалсафий билимларини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари бўлажак ўқитувчининг касбий шаклланиш тизимига медиавий билимларни ўрганиш ва медиаинформацияларнинг туб мазмунини фалсафий тушуниш орқали медиакогнитив компетенсиясини интенсив оширишга кўра аниқлаштирилган;
талабаларнинг медиафалсафий билимларини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари назарий, амалий ва мустақил таълим олишнинг дидактик таъминотига тингловчиларнинг медиамакон контекстдаги муносабатларни салбий ва ижобий томонини анализ-синтез қила билиш кўникмаларига фалсафий интеллектни босқичма-босқич фан-мавзу кетма-кетлигига мақбуллаштириш орқали такомиллаштирилган;
талабаларни медиафалсафий билимларини ривожлантириш методикаси “Медиасаводхонлик ва ахборот маданияти” фани ўқув жараёнида мазмуннинг вариатив ва очиқлигини таъминловчи рақамли тафаккур маҳсулотларини онтологик, гносеологик ва аксиологик таҳлил қилиш имконини берувчи таълим алгаритмини киритиш асосида такомиллаштилирилган;
талабаларни медиафалсафий билимларини ривожлантиришнинг педагогик самарадорлиги хабарларни фалсафий мазмунда англаш, уларнинг яширин маъноларини аниқлаш ва ахлоқий-ижтимоий оқибатларини баҳолаш таркибига касбий креатив фаолият траекториясини ривожлантирувчи ресурслар ва мезонларни киритиш асосида такомиллаштирилган;
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим талабаларининг медиафалсафий билимларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
олий таълим талабаларини медиафалсафий билимларини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари бўлажак ўқитувчининг касбий шаклланиш тизимига медиавий билимларни ўрганиш ва медиаинформацияларнинг туб мазмунини фалсафий тушуниш орқали медиакогнитив компетенсиясини интенсив оширишга кўра аниқлаштирилганлигига оид илмий янгилигидан 2024-2025 йилларда бажарилган “Янги авлод дарсликлари асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлаш методикасини ишлаб чиқиш” номли илмий-амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Андижон давлат педагогика институтининг 2025-йил 08-февралдаги 01160-сон далолатнома). Натижада, талабаларнинг медиафалсафий билимлари, танқидий тафаккури ҳамда медиатехнологиялардан самарали фойдаланиш кўникмаларини методик жиҳатдан такомиллаштиришга хизмат қилган;
талабаларнинг медиафалсафий билимларини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари назарий, амалий ва мустақил таълим олишнинг дидактик таъминотига тингловчиларнинг медиамакон контекстдаги муносабатларни салбий ва ижобий томонини анализ-синтез қила билиш кўникмаларига фалсафий интеллектни босқичма-босқич фан-мавзу кетма-кетлигига мақбуллаштириш орқали такомиллаштирилганлигига оид илмий янгилигидан “Медисаводхонлик ва ахборот маданияти” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновация вазирлигининг 2025-йил 21-августдаги 316-сонли буйруғига асосан берилган 751922 рақамли рухсатнома). Натижада, олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг медиафалсафий билимларини ривожлантиришга хизмат қилган;
талабаларни медиафалсафий билимларини ривожлантириш методикаси “Медиасаводхонлик ва ахборот маданияти” фани ўқув жараёнида мазмуннинг вариатив ва очиқлигини таъминловчи рақамли тафаккур маҳсулотларини онтологик, гносеологик ва аксиологик таҳлил қилиш имконини берувчи таълим алгаритмини киритиш асосида такомиллаштилирилганлигига оид илмий янгилигидан олий таълим талабалари учун ишлаб чиқилган “Бошланғич таълим педагогикаси” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сонли буйруғига асосан берилган 314-108 рақамли рухсатнома). Натижада, олий таълим муассасалари талабалари учун медиафалсафий билимларни ривожлантиришнинг касбий ва шахсий компетенсиялар тизимини аниқлаштиришга эришилган;
талабаларни медиафалсафий билимларини ривожлантиришнинг педагогик самарадорлиги хабарларни фалсафий мазмунда англаш, уларнинг яширин маъноларини аниқлаш ва ахлоқий-ижтимоий оқибатларини баҳолаш таркибига касбий креатив фаолият траекториясини ривожлантирувчи ресурслар ва мезонларни киритиш асосида такомиллаштирилганлигига оид илмий янгиликларидан олий таълим талабалари учун ишлаб чиқилган “Бошланғич таълимда тадқиқот методлари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 09-июлдаги 258-сонли буйруғига асосан берилган 817983 рақамли рухсатнома). Натижада, олий таълим муассасалари талабалари учун медиафалсафий билим, кўникма ва малакаларни ривожлантиришнинг дарс ҳамда дарсдан ташқари фаолият жараёнида амалга оширишга қаратилган тизимли методикаси такомиллаштирилган ва унинг самарадорлиги ортишига хизмат қилган.