Турғунов Шерзодбек Абдувоситовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ўзбекистон саноат корхонлари ишчиларининг меҳнат муҳофазаси тарихи (Андижон, Наманган, Фарғона областлари мисолида 1946-1991-йиллар), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Tar2132
Илмий раҳбар: Алимова Наргиза Одиловна – тарих фанлари фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/2026.27.12.Tar.10.01.
Расмий оппонентлар: Расулов Абдулла Нуриддинович– тарих фанлари доктори, Ҳошимов Сойибжон Абдуназарович – тарих фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: 1946–1991-йилларда Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида саноат ишчиларининг меҳнат муҳофазаси тарихини ёритишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
1946-1991-йилларда Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари саноат корхонларидаги ишчиларнинг меҳнат шароитлари, муҳофазаси масалалари тарихий нуқтаи назардан манбалар асосида очиб берилган;
совет ҳокимиятининг меҳнат қонунчилиги ва маҳаллий шароитлар ўртасидаги тафовутлар кўрсатилиб, амалда саноат корхоналари ишчиларининг манфаатлари инобатга олинмаганлиги, кўп холларда завод биноларининг таъмирталаблиги, аксарият (Наманган Гренаж заводи,Марғилон уруғчилик комбинати,Фарғона тўқувчилик фабрикасининг Қувасой филиали) биноларда шамоллатиш тизимлари ишламаганлиги, айримларида (Фарғона тикувчилик фабрикаси, 9-сонли Андижон тикувчилик фабрикаси,Норин тикувчилик фабрикаси, Пойтуғ пайпоқ тўқиш фабрикаси) овқатланиш ва иш ўрни бир хонада жойлашганлиги, махсус кийимлар билан тўлиқ таъмиланмаганлиги исботланган.
совет ҳокимияти йилларида барпо қилинган Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жойлашган йирик саноат корхоналари ишчиларнинг меҳнат шароитлари, муҳофазаси тизимидаги муаммолар ўз вақтида аниқлангани, бироқ ҳукумат томонидан ечими узоқ кутилагани, бартараф этилмагани оқибатида касб касалликлари (бронхиал астма, дерматит, ангина кабилари) авж олганлиги, айрим холатларда бахциз ҳодисалар юз берганлиги аниқланган;
Андижон ирригация машинасозлик заводи, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, Наманган аврли шойи газламалар ишлаб чиқариш бирлашмаси каби йирик саноат корхоналарида ишлаб чиқариш салмоғи ортиб боргани шароитида, ишчи-ходимлар меҳнат муҳофазаси ҳолати талаб даражасида ташкил этилмагани манбалар асосида далилланган
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1946–1991-йилларда Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида саноат корхонларидаги ишчиларнинг меҳнат муҳофазаси масалаларини ўрганиш бўйича олинган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
1946-1991-йилларда Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари саноат корхонларидаги ишчиларнинг меҳнат шароитлари, муҳофазаси масалаларига оид маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Тақдимот” кўрсатувлари ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасининг 2025-йил 26-мартдаги 01-30/185-сон маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар кўрсатувни мазмунан бойитишга ва телетомошабинларнинг Ватан тарихига доир билим ва тасаввурларини янада бойитишига хизмат қилган;
совет ҳокимиятининг меҳнат қонунчилиги ва маҳаллий шароитлар ўртасидаги тафовутлар кўрсатилиб, амалда саноат корхоналари ишчиларининг манфаатлари инобатга олинмаганлиги, кўп холларда завод биноларининг таъмирталаблиги, аксарият биноларда шамоллатиш тизимлари ишламаганлиги, айримларида овқатланиш ва иш ўрни бир хонада жойлашганлиги, махсус кийимлар билан тўлиқ таъмиланмаганлигига оид хулосалардан Фарғона вилояти тарихи ва маданияти музейи кўргазмаларини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий Мерос агентлигининг 2025-йил 2-декабрдаги 04-05/4837-сон маълумотномаси). Натижада, музейга ташриф буюрувчиларнинг Ўзбекистон тарихига доир билим, тасаввурларини янада бойитилишига ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилган;
совет ҳокимияти йилларида барпо қилинган Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жойлашган йирик саноат корхоналари ишчиларнинг меҳнат шароитлари, муҳофазаси тизимидаги муаммолар ўз вақтида аниқлангани, бироқ ҳукумат томонидан ечими узоқ кутилагани, бартараф этилмагани оқибатида касб касалликлари (бронхиал астма, дерматит, ангина кабилари) авж олганлигига доир маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва Маърифат марказининг 2024-йил 24-январда тасдиқланган маънавий ва маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИВ йўналишида белгиланган “Аҳоли ўртасида ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш, янгиланиш жараёнларига даҳлдорлик ҳиссини уйғотиш тарихий ва муҳим саналарда уларни бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар”нинг 23-банди “Ёшларда юксак ватанпарварлик, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини ривожлантириш, ҳарбийлар ,ватан ҳимоячиларига ҳурмат уйғотиш ватанни ҳимоя қилиш шарафли бурч эканлигини кенг тарғиб қилиш бўйича амалий чора тадбирларни йўлга қўйиш” мавзусидаги тарғибот ишларини ташкил этилиши ва ўтказилишида кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва Маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий Маънавий тадқиқотлар Институтининг 2025-йил 29-ноябрдаги 10/819-сон далолатномаси). Тақдим қилинган маълумотлар маънавий-маърифий тадбирлар учун тайёрланган тарғибот материалларини илмий ва сифат жиҳатидан бойитилишига хизмат қилган;
Андижон ирригация машинасозлик заводи, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, Наманган аврли шойи газламалар ишлаб чиқариш бирлашмаси каби йирик саноат корхоналарида ишлаб чиқариш салмоғи ортиб боргани шароитида, ишчи-ходимлар меҳнат муҳофазаси ҳолати талаб даражасида ташкил этилмаганига оид хулосаларидан Ўзбекистон Тадбиркорлик ва Фермерликни қўллаб қувватлаш марказининг “Ўзбекистоннинг аграр соҳасидаги тарихини ўрганиш ”мавзсуда амалга оширилган ўқув семинари мобайнида услубий тарғибот материаллари тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Тадбиркорлик ва Фермерликни қўллаб қувватлаш Марказининг 2025-йил 10-ноябрдаги 07/27-сон далолатномаси). Натижада, ушбу маълумотлар семинар, давра суҳбатлари материалларининг илмий ва ишончли далиллар билан бойитилишига хизмат қилган.