Аскаров Азимжон Одижон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ўрта Осиёда мустамлакачи империялар манфаатларининг тўқнашуви (1813-1885-йиллар), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Tar1385
Илмий раҳбар: Эрқўзиев Анваржон Ашурович – тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Tar.10.01.
Расмий оппонентлар: Энсарт Мачит – тарих фанлари доктори, доцент, Қўлдошев Шерали Темиралиевич – тарих фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ХИХ асрда Ўрта Осиёда мустамлакачи империялар ўртасидаги манфаатлар тўқнашувининг мазмун-моҳиятини очиб бериш, рақобатнинг минтақа сиёсий тузилмаси, иқтисодий манфаатлар мувозанати ва халқаро муносабатлар тизимидаги зиддиятларга сабаб бўлган жиҳатларини таҳлил қилишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХИХ асрда Ўрта Осиёнинг халқаро миқёсда стратегик ҳудудга айланиши, минтақада Британия ва Россия империялари манфаатлари тўқнашувининг тарихий, сиёсий ва иқтисодий сабаблари аниқланган, рақобатлашувнинг биринчи даври – 1813-1853-йилларда дипломатик хусусиятлар устунлик қилганлиги ҳамда Россия империясининг Ўрта Осиёда ҳарбий экспансиясининг кучайиши, инглизларнинг Афғонистон ва Эрон ҳудудларидаги фаолияти билан тавсифланадиган 1853-1885-йилларни қамраган иккинчи даври хусусиятлари таҳлили асосида Россия империясининг ҳудудий яқинлиги Британия дипломатиясидан кўра устунлик берганлиги аниқланган;
Инглиз ва рус империяларининг Ўрта Осиёдаги ҳарбий-дипломатик фаолияти, кузатиш, ҳадялар бериш, ҳарбий ёрдам кўрсатиш орқали олиб борилган бевосита ва билвосита геосиёсий кураш услублари “Катта ўйин” (1813 – 1907) доирасида манбавий таҳлил қилиниб, инглиз миссияларининг дипломатик қоидалар асосида ҳарбий-сиёсий мақсадларининг хонликлар ҳарбий салоҳиятига Абдусамадхон Табризий, Шоҳруҳхон ибн Иброҳимхон каби ҳарбий мутахассислар орқали қўшган ҳиссаси, Россия империяси ҳарбий-сиёсий устунлигига минтақа ҳукуматларининг рус дипломатиясига хайрихоҳлиги хизмат қилганлиги асосланган;
Геосиёсий рақобат натижасида юзага келган сиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар натижасида, инглиз ҳукуматининг Афғонистон ва Эрон ҳудудларидаги фаолияти Россия империясининг Ҳиндистонга интилишини тўхтатиш мақсадида Афғонистондан буфер минтақа сифатида фойдаланиш мақсадларининг сабаблари очиқланди, Россия империясининг Ўрта Осиёнинг маҳаллий ҳокимият тузилмаларига таъсир ўтказиш механизмларининг самарадорлиги русларнинг савдо-иқтисодий алоқалардаги устунлиги эканлиги асосланди;
Инглиз–рус қарама-қаршилиги Ўрта Осиё хонликлари бошқарув, ҳарбий ва мудофаа тизимида жиддий ўзгаришларни амалга ошириш заруратини кўрсатганлиги, амир Музаффархонни инглиз қироличасига ёзган мактубида давлатни адолатли бошқариш иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришларга олиб келганлиги, ташқи сиёсатда рақобат масаласи қиролича Викториянинг (1837-1901) амир Музаффарга (1860-1885) 1872-йилдаги жавоб мактубида муҳокама этилганлиги аниқланиб, Ўрта Осиё хонликларининг халқаро майдондаги позициясига таъсири асосланди.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1813–1885-йилларда Ўрта Осиёда мустамлакачи империялар тўқнашуви масаласини ўрганиш бўйича олинган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
ХИХ асрда Ўрта Осиёнинг халқаро миқёсда стратегик ҳудудга айланиши, минтақада Британия ва Россия империялари манфаатлари тўқнашувининг тарихий, сиёсий ва иқтисодий сабаблари аниқланган, рақобатлашувнинг биринчи даври – 1813-1853-йилларда дипломатик хусусиятлар устунлик қилганлиги ҳамда Россия империясининг Ўрта Осиёда ҳарбий экспансиясининг кучайиши, инглизларнинг Афғонистон ва Эрон ҳудудларидаги фаолияти билан тавсифланадиган 1853-1885-йилларни қамраган иккинчи даври хусусиятлари таҳлиллари асосида Россия империясининг ҳудудий яқинлиги Британия дипломатиясидан кўра устунлик берганлиги хусусидаги материаллардан Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг – Тарих бўлими манбаларини бойитишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Мерос агентлигининг 2025-йил 4-августдаги 04-05/3129-сонли сонли маълумотномаси). Тадқим этилган материаллар музейга ташриф буюрувчиларда ХИХ асрда Ўрта Осиёнинг геосиёсий ҳолати, унинг халқаро майдондаги нуфузи бўйича билим ва тасаввурларини янада бойитилишига хизмат қилган;
Инглиз ва рус империяларининг Ўрта Осиёдаги ҳарбий-дипломатик фаолияти, кузатиш, ҳадялар бериш, ҳарбий ёрдам кўрсатиш орқали олиб борилган бевосита ва билвосита геосиёсий кураш услублари “Катта ўйин” (1813 – 1907) доирасида манбавий таҳлил қилиниб, инглиз миссияларининг дипломатик қоидалар асосида ҳарбий-сиёсий мақсадларининг хонликлар ҳарбий салоҳиятига Абдусамадхон Табризий, Шоҳруҳхон ибн Иброҳимхон каби ҳарбий мутахассислар орқали қўшган ҳиссаси, Россия империяси ҳарбий-сиёсий устунлигига минтақа ҳукуматларининг рус дипломатиясига хайрихоҳлиги хизмат қилганлиги асосланган. (Ўзбекистон Республикаси Мерос агентлигининг 2025-йил 4-августдаги 04-05/3129-сонли сонли маълумотномаси). Тадқиқот хулосалари музей экспозицияларини бойитиш, тарихий-маърифий тадбирларни илмий асослаш, Ўрта Осиёда ҳарбий қўшинни шакллантириш муҳим аҳамиятга эга бўлганлиги, унда Европа услубидаги тузилмалар ҳақидаги кўникмаларини ошириш мақсадида қўлланилган;
Геосиёсий рақобат натижасида юзага келган сиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар натижасида, инглиз ҳукуматининг Афғонистон ва Эрон ҳудудларидаги фаолияти Россия империясининг Ҳиндистонга интилишини тўхтатиш мақсадида Афғонистондан буфер минтақа сифатида фойдаланиш мақсадларининг сабаблари очиқланди, Россия империясининг Ўрта Осиёнинг маҳаллий ҳокимият тузилмаларига таъсир ўтказиш механизмларининг самарадорлиги русларнинг савдо-иқтисодий алоқалардаги устунлиги оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон24” Ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон24” Ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 4-августдаги 05-09-1267-сонли маълумотномаси). Тақдим этилган маълумотлар кўрсатувларни мазмунан бойитилишига, телетомошабинларнинг Ўрта Осиёда инглиз ва русларнинг савдо-иқтисодий фаолияти, жосуслик ва миссионерлик фаолияти ҳақида қўшимча маълумотларга эга бўлишларига хизмат қилган;
Инглиз – рус қарама-қаршилиги Ўрта Осиё хонликлари бошқарув, ҳарбий ва мудофаа тизимида жиддий ўзгаришларни амалга ошириш заруратини кўрсатганлиги, амир Музаффархонни инглиз қироличасига ёзган мактубида давлатни адолатли бошқариш иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришларга олиб келганлиги, ташқи сиёсатда рақобат масаласи қиролича Викториянинг (1837 -1901) амир Музаффарга (1860-1885) 1872-йилдаги жавоб мактубида муҳокама этилганлиги аниқланиб, Ўрта Осиё хонликларининг халқаро майдондаги позициясига таъсири асосланган илмий таклифлар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон24” Ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг амалий фаолиятига жорий етилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон24” Ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 4-августдаги 05-09-1267-сонли маълумотномаси). Диссертация натижалари “Таълим ва тараққиёт” ҳамда “Миллат ва маънавият” дастурлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган. Ушбу илмий ишланмалар геосиёсий рақобатнинг тарихий асослари ва унинг ижтимоий-сиёсий таъсирини ёритишда хизмат қилган.