Эгамов Темур Музаффаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақалар иқтисодий ривожланишидаги тафовутларни камайтириш механизмларини такомиллаштириш (Хоразм вилояти мисолида)”, 08.00.12 - “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Iqt5845.
Илмий раҳбар: Ражабов Алибек Хушнудбекович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети DSc.03/2025.27.12.I.06.04.
Расмий оппонентлар: Муллабаев Бахтиёржон Бултурбаевич иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Норбоев Сарвар Азодович иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақа иқтисодий ривожланишидаги тафовутларни камайтириш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақа иқтисодий ривожланишидаги тафовутларни камайтиришга рақамли трансформация – ДТ (Дигитал Трансформатион), инсон капитали ривожланиши – ҲCД (Ҳуман Cапитал Девелопмент), ИФР (Инвестмент анд Финанcиал Ресоурcес) омилларини билвосита ижобий таъсири (индиреcт эффеcт), инфратузилма сифати – ИҚ (Инфраструcтуре Қуалитй), инновация ва технологияларни қабул қилиш – ИТА (Инноватион анд Течнологй Адоптион) омилларини бевосита ижобий таъсири (диреcт эффеcт) устуворлигини тавсифловчи СЕМ (Струcтурал Эқуатион Моделинг) модели таклиф этилган;
минтақа шаҳар ва туманларини иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари асосида “К-меанс” кластерлаш усули бўйича “паст тафовутли гуруҳ – (Урганч ш., Урганч)”, “ўрта тафовутли гуруҳ – (Ҳазорасп, Хонқа, Гурлан, Шовот, Хива)”, “юқори тафовутли гуруҳ – (Боғот, Қўшкўпир, Хива ш., Янгиариқ, Тупроққалъа, Янгибозор)” га ажратиш таклиф этилган;
минтақалар иқтисодий ривожланишидаги тафовутларни камайтиришда “АДФ” ва “ПП” бирлик илдиз тест натижалари, узоқ ва қисқа муддатли таъсирларни баҳолаш асосида аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмига мос равишда қисқа муддатли (+0.11%; +0.23%; +0.77%) ва узоқ муддатли (+5.61%; +7.03%; +4.26%) таъсир даражасини аниқлаш модели таклиф этилган;
минтақа иқтисодий ривожланишини ифодаловчи асосий кўрсаткичларининг 2026-2030-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақа иқтисодий ривожланишидаги тафовутларни камайтириш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
минтақа иқтисодий ривожланишидаги тафовутларни камайтиришга рақамли трансформация – ДТ (Дигитал Трансформатион), инсон капитали ривожланиши – ҲCД (Ҳуман Cапитал Девелопмент), ИФР (Инвестмент анд Финанcиал Ресоурcес) омилларини билвосита ижобий таъсири (индиреcт эффеcт), инфратузилма сифати – ИҚ (Инфраструcтуре Қуалитй), инновация ва технологияларни қабул қилиш – ИТА (Инноватион анд Течнологй Адоптион) омилларини бевосита ижобий таъсири (диреcт эффеcт) устуворлигини тавсифловчи СЕМ (Струcтурал Эқуатион Моделинг) модели бўйича берилган таклифи Хоразм вилоят ҳокимининг 2025-йил 11-апрелдаги 191-12-0-Қ/25-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 29-декабрдаги 06-15-09/14117-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида минтақа иқтисодий ривожланишидаги тафовутларни камайтиришга рақамли трансформация, инсон капитали ривожланиши ҳамда инвестиция ва молиявий ресурслар омиллари орқали билвосита ижобий таъсир даражасини, инфратузилма сифати, инновация ва технологияларни қабул қилиш омиллари орқали эса бевосита ижобий таъсирларини шунингдек, ушбу таъсирлар орқали юқоридаги омилларнинг умумий таъсир даражаларини аниқлаш имконини берган;
минтақа шаҳар ва туманларини иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари асосида “К-меанс” кластерлаш усули бўйича “паст тафовутли гуруҳ – (Урганч ш., Урганч)”, “ўрта тафовутли гуруҳ – (Ҳазорасп, Хонқа, Гурлан, Шовот, Хива)”, “юқори тафовутли гуруҳ – (Боғот, Қўшкўпир, Хива ш., Янгиариқ, Тупроққалъа, Янгибозор)” га ажратиш бўйича берилган таклифи Хоразм вилоят ҳокимининг 2025-йил 11-апрелдаги 191-12-0-Қ/25-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 29-декабрдаги 06-15-09/14117-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида минтақа шаҳар ва туманларини иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари асосида кластерларга (синфларга) ажратиш ҳамда улар иқтисодий ривожланишидаги тафовутларни камайтиришнинг устувор йўналишларини белгилаш имконияти яратилган;
минтақалар иқтисодий ривожланишидаги тафовутларни камайтиришда “АДФ” ва “ПП” бирлик илдиз тест натижалари, узоқ ва қисқа муддатли таъсирларни баҳолаш асосида аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмига мос равишда қисқа муддатли (+0.11%; +0.23%; +0.77%) ва узоқ муддатли (+5.61%; +7.03%; +4.26%) таъсир даражасини аниқлаш модели бўйича берилган таклифи Хоразм вилоят ҳокимининг 2025-йил 11-апрелдаги 191-12-0-Қ/25-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 29-декабрдаги 06-15-09/14117-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида минтақа иқтисодий ривожланишни ифодаловчи кўрсаткичларни аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмига узоқ ва қисқа муддатли таъсирини ҳисоблаш ва бу орқали минтақани иқтисодий ривожлантириш учун аниқ инструментларни белгилаш имконини берган;
минтақа иқтисодий ривожланишини ифодаловчи асосий кўрсаткичларининг 2026-2030-йилларга мўлжалланган прогноз қийматларини бўйича берилган таклифлар Хоразм вилоят ҳокимининг 2025-йил 11-апрелдаги 191-12-0-Қ/25-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 29-декабрдаги 06-15-09/14117-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2026-2030-йиллар давр оралиғида минтақа ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини 1.36 марта, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат) ларининг ҳажмини 1.23 марта, саноат маҳсулоти ҳажмини 1.43 марта ҳамда чакана савдо товар айланмаси ҳажмини 1.34 марта ошиши имкониятини асослаш орқали минтақа иқтисодий ривожланиш истиқболларини белгилаш имконини берган.