Исмаилов Жамшид Абдураимовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бронхиал астма билан оғриган беморларга стационар ва амбулатор ёрдамни ташкил этишни такомиллаштириш», 14.00.33 – Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент, 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2025.4.DSc/Tib986.
Илмий маслаҳатчилар: Ризаев Жасур Алимджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Агабабян Ирина Рубеновна, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.17.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Искандарова Шахноза Тулкуновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Лазебник Леонид Борисович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия), Ибрагимов Азиз Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Соғлиқ билимлари университети (Туркия).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: амбулатор ва стационар босқичларда бронхиал астма билан оғриган беморларга кўрсатиладиган тиббий ёрдамни ташкилий ва клиник жиҳатдан комплекс баҳолаш орқали интеграциялашган тиббий хизмат дастурини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор бронхиал астма билан оғриган беморларда амбулатор шароитда омализумаб дори воситаси қўлланилганда стационар даволанишга бўлган эхтиёжнинг 2,5 бараварга камайиши ва қайта госпитализациялар ўртасидаги ишончли тескари корреляция (r=–0,62; p<0,01) мавжудлиги исботланган;
амбулатор ва стационар шароитлардаги тиббий хизматдан қониқиш даражаси баҳоланганда, беморларнинг ўз соғлиғига субъектив баҳоси (44 % қониқарли), тиббий хизматдан юқори даражада қониқиши (81,5 %) ва функционал кўрсаткичлар динамикаси ўртасида (спирометрия ва mMRC) статистик аҳамиятли тўғри корреляцион (r=0,58; p<0,05) боғлиқлик мавжудлиги аниқланган;
амбулатор босқичда ингаляцияон дори воситаларидан фойдаланиш техникасини ўргатиш, эслатмалар, шифокор билан онлайн алоқа ва сўровномаларини рақамли баҳолашга асосланган кузатувдан фойдаланилганда ACT натижалари 75,6 % га, даволашга риоя қилиш 82,2 % га, ингаляция техникасини тўғри бажариш 88,9 % га ортиши орқали касаллик устидан юқори даражадаги назоратга эришиш асосланган;
базис терапияга анти-IgE препарат ва конъюгацияланган линол кислотасини қўшилган индивидуаллаштирилган ёндашувни жорий этиш орқали беморларнинг стационар даволанишга бўлган эҳтиёжи 50,0 % га (назорат гуруҳида 100 %), иш қобилияти йўқотилган кунлар 61,4 % га (назорат гуруҳида 100 %) камайиши асосланган;
бронхиал астманинг III–IV поғоналарида proBNP даражасининг меъёрдан ортиш частотаси I–II поғоналарга нисбатан 3,8 баробар юқорилиги аниқланиб (p<0,001), proBNP ҳамда FeNO (r=0,52; p<0,01) ўртасидаги ижобий корреляция асосида ушбу маркер амбулатор ва стационар босқичлар узвийлигини таъминловчи тиббий маркер эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 28 мартдаги 5-сонли хулосасига кўра, илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга жорий этиш бўйича қуйидагилар аниқланган:
биринчи илмий янгилик: илк бор бронхиал астма билан оғриган беморларда амбулатор шароитда омализумаб дори воситаси қўлланилганда стационар даволанишга бўлган эхтиёжнинг 2,5 бараварга камайиши ва қайта госпитализациялар ўртасидаги ишончли тескари корреляция (r=–0,62; p<0,01) мавжудлиги исботланган. Бу бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган “Бронхиал астма билан касалланган беморларни амбулатор босқичда олиб боориш усуллари” ва “Бронхиал астма билан касалланган беморлар ҳаёт сифатини яхшилашнинг замонавий усуллари” номли услубий тавсияномалар Реабилитология ва спорт тиббиёти институтига 2025 йил 3 апрелдаги 20-1-сонли буйруғи асосида ва Самарқанд туман тиббиёт бирлашмасига 2025 йил 1 майдаги 29-сонли буйруқлари асосида амалиётга тадбиқ этилди. Ижтимоий самарадорлиги: такомиллаштирилган даволаш усули қўлланилган беморлар гуруҳида касаллик устидан назоратнинг кучайиши натижасида беморларнинг ҳаёт сифати сезиларли даражада яхшиланган. Касаллик хуружлар сонининг камайиши туфайли беморларнинг кундалик фаоллиги, меҳнат қобилияти ва ижтимоий фаоллиги ошган. Касалликнинг назоратсиз кечиши билан боғлиқ ҳосписал ўлим хавфи, ногиронликка ўтиш ҳолатлари ва ижтимоий ажралиш даражаси ишончли камайган. Натижада беморларнинг жамиятга мослашувини яхшилаб, ижтимоий муҳитдаги психологик зўриқишни ҳам камайтирган. Иқтисодий самарадорлиги: стационар даволанишга бўлган эҳтиёжнинг 2,5 баробарга камайиши тиббий хизмат харажатларининг сезиларли даражада қисқаришига олиб келган. Госпитализация кунлари сонининг қисқариши билан биргаликда стационар даволаш харажатлари 50,0% га камайган. Иш қобилияти йўқотилган кунларнинг 1,6 баробарга қисқариши меҳнат ресурсларининг сақланишига ва ишлаб чиқаришдаги иқтисодий йўқотишларнинг камайишига олиб келган. Ногиронлик нафақаси олувчилар улушининг 2,8 баробарга камайиши ижтимоий тўловларни ҳам камайтирган. Хулоса: бронхиал астма билан оғриган беморларга амбулатор ва стационар босқичларда рақамли мониторинг, индивидуаллаштирилган даволаш ва интеграл биомаркерлар асосидаги комплекс ёндашувни жорий этиш касаллик назоратини яхшилаш, стационар даволанишларга бўлган эҳтиёжларнинг ва иш қобилияти йўқотилишини камайтириш орқали юқори самарадорликка эришилган. 
иккинчи илмий янгилик: амбулатор ва стационар шароитлардаги тиббий хизматдан қониқиш даражаси баҳоланганда, беморларнинг ўз соғлиғига субъектив баҳоси (44 % қониқарли), тиббий хизматдан юқори даражада қониқиши (81,5 %) ва функционал кўрсаткичлар динамикаси ўртасида (спирометрия ва mMRC) статистик аҳамиятли тўғри корреляцион (r=0,58; p<0,05) боғлиқлик мавжудлиги аниқланган. Бу бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган “Бронхиал астма билан касалланган беморларни амбулатор босқичда олиб боориш усуллари” ва “Бронхиал астма билан касалланган беморлар ҳаёт сифатини яхшилашнинг замонавий усуллари” номли услубий тавсияномалар Реабилитология ва спорт тиббиёти институтига 2025 йил 3 апрелдаги 20-1-сонли буйруғи асосида ва Самарқанд туман тиббиёт бирлашмасига 2025 йил 1 майдаги 29-сонли буйруқлари асосида амалиётга тадбиқ этилди. Ижтимоий самарадорлиги: беморларнинг тиббий хизмат сифатидан юқори даражада қониқиши уларнинг даволаш жараёнига бўлган ишончи ва мослашув қобилиятининг юқорилигини кўрсатади. Функционал кўрсаткичлар динамикаси билан қониқиш даражаси беморларнинг ўз соғлиғини тўғри баҳолаши ва касаллик назоратига фаол иштирок этишини таъминлаган, натижада беморларнинг психоэмоционал зўриқиш ва ижтимоий ажралиш ҳолатлари камайган. Бу эса соғлиқни сақлаш тизимига бўлган ишончни ошириб тиббий хизмат узвийлигини оширган. Иқтисодий самарадорлиги: стационар даволанишга эҳтиёж 7,4 % га ва иш қобилияти йўқотилган кунлар 61,4% га камайиши ҳамда шошилинч тиббий ёрдамга мурожаатларнинг 12,3 % га қисқариши тез ёрдам хизматларига бўлган иқтисодий юкни енгиллатган. Ногиронлик нафақаси олувчилар улушининг 36,0 % га камайиши ижтимоий тўловлар бўйича бюджет харажатларини сезиларли даражада тежаш имконини яратган. Умумий иқтисодий самарадорлик кўрсаткичи 48,4 % га яхшиланиб, соғлиқни сақлаш тизими бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш имконини берган. Хулоса: бронхиал астма билан оғриган беморларга амбулатор ва стационар босқичларда рақамли мониторинг, индивидуаллаштирилган даволаш ва интеграл биомаркерлар асосидаги комплекс ёндашувни жорий этиш касаллик назоратини яхшилаш, стационар даволанишларга бўлган эҳтиёжларнинг ва иш қобилияти йўқотилишини камайтириш орқали юқори самарадорликка эришилган. 
учинчи илмий янгилик: амбулатор босқичда ингаляцияон дори воситаларидан фойдаланиш техникасини ўргатиш, эслатмалар, шифокор билан онлайн алоқа ва сўровномаларини рақамли баҳолашга асосланган кузатувдан фойдаланилганда ACT натижалари 75,6 % га, даволашга риоя қилиш 82,2 % га, ингаляция техникасини тўғри бажариш 88,9 % га ортиши орқали касаллик устидан юқори даражадаги назоратга эришиш асосланган. Бу бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган “Бронхиал астма билан касалланган беморларни амбулатор босқичда олиб боориш усуллари” ва “Бронхиал астма билан касалланган беморлар ҳаёт сифатини яхшилашнинг замонавий усуллари” номли услубий тавсияномалар Реабилитология ва спорт тиббиёти институтига 2025 йил 3 апрелдаги 20-1-сонли буйруғи асосида ва Самарқанд туман тиббиёт бирлашмасига 2025 йил 1 майдаги 29-сонли буйруқлари асосида амалиётга тадбиқ этилди. Ижтимоий самарадорлиги: рақамли кузатув тизимини жорий этиш натижасида беморларнинг касаллик назоратини субъектив баҳолаши 2,2 баробарга яхшиланган. Бу беморларнинг ўз саломатлигига бўлган ишончини ошириб, касаллик билан боғлиқ ҳавотир ва стресс даражасини кескин камайтирган. Ингаляция техникасини тўғри бажариш кўрсаткичининг 1,7 баробарга ошиши нафас йўлларига дори воситасининг самарали етиб боришини таъминлаб, хуружлар частотасини камайтирган ва беморларнинг кундалик ҳаёт фаоллигини оширган. Даволашга риоя қилиш даражасининг 1,7 баробарга ошиши беморларнинг тиббий тавсияларга масъулиятли муносабатини шакллантириб, уларнинг ижтимоий фаоллиги, меҳнат қобилияти ва ҳаёт сифатини сезиларли даражада яхшилаган. Натижада беморларнинг касаллик туфайли ижтимоий ажралиш ҳолатлари камайиб, уларнинг жамиятга мослашуви яхшиланган. Иқтисодий самарадорлиги: касаллик устидан назоратнинг юқори даражага эришиши натижасида стационар даволанишга бўлган эҳтиёж 19,6% дан 7,4% га камайган. Бу эса госпитализация харажатларини тежаш имконини яратган. Шошилинч тиббий ёрдамга мурожаатлар 29,4% дан 12,3% га қисқариб, тез ёрдам хизматларига бўлган иқтисодий юкни енгиллатган. Иш қобилияти йўқотилган кунлар 100% дан 61,4% га камайиб, меҳнат ресурсларини сақлаш ва ишлаб чиқаришдаги иқтисодий йўқотишларни камайтиришга олиб келган. Даволашга риоя қилиш ва ингаляция техникасини тўғри бажаришнинг ошиши дори воситаларидан самарали фойдаланишни таъминлаб, ортиқча дори харажатларини ҳам камайтирган. Жами иқтисодий самарадорлик кўрсаткичи 100% дан 48,4% га яхшиланиб, соғлиқни сақлаш тизими бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш имконини яратган. Хулоса: бронхиал астма билан оғриган беморларга амбулатор ва стационар босқичларда рақамли мониторинг, индивидуаллаштирилган даволаш ва интеграл биомаркерлар асосидаги комплекс ёндашувни жорий этиш касаллик назоратини яхшилаш, стационар даволанишларга бўлган эҳтиёжларнинг ва иш қобилияти йўқотилишини камайтириш орқали юқори самарадорликка эришилган.
тўртинчи илмий янгилик: базис терапияга анти-IgE препарат ва конъюгацияланган линол кислотасини қўшилган индивидуаллаштирилган ёндашувни жорий этиш орқали беморларнинг стационар даволанишга бўлган эҳтиёжи 50,0 % га (назорат гуруҳида 100 %), иш қобилияти йўқотилган кунлар 61,4 % га (назорат гуруҳида 100 %) камайиши асосланган. Бу бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган “Бронхиал астма билан касалланган беморларни амбулатор босқичда олиб боориш усуллари” ва “Бронхиал астма билан касалланган беморлар ҳаёт сифатини яхшилашнинг замонавий усуллари” номли услубий тавсияномалар Реабилитология ва спорт тиббиёти институтига 2025 йил 3 апрелдаги 20-1-сонли буйруғи асосида ва Самарқанд туман тиббиёт бирлашмасига 2025 йил 1 майдаги 29-сонли буйруқлари асосида амалиётга тадбиқ этилди. Ижтимоий самарадорлиги: индивидуаллаштирилган ёндашувни жорий этиш натижасида стационар даволанишга бўлган эҳтиёжнинг 100 % дан 50,0 % га камайиши беморларнинг касалхонадан узоқроқ вақт давомида оилавий муҳитда, ижтимоий фаолликни сақлаган ҳолда даволаниш имкониятини яратган. Иш қобилияти йўқотилган кунларнинг 100% дан 61,4% га камайиши беморларнинг меҳнат фаолиятини давом эттириши, иш жойидаги ижтимоий мавқеини сақлаб қолиши ва иш ҳажмининг тўлиқ бажарилишига олиб келган. Натижада беморларнинг моддий фаровонлиги сақланиб, касаллик туфайли юзага келадиган ижтимоий-иқтисодий қийинчиликлар (ишсизлик, камбағаллик, ижтимоий ажралиш) камайган. Шунингдек, беморларнинг ҳаёт сифати, касаллик назорати яхшиланиб, уларнинг психоэмоционал ҳолати барқарорлашган ва жамиятга мослашуви кучайган. Иқтисодий самарадорлиги: стационар даволанишга бўлган эҳтиёжнинг камайиши госпитализация харажатларининг 2,0 баробарга қисқаришига олиб келган. Стационар даволаш кунлари сонининг қисқариши билан биргаликда тиббий хизматлар бўйича харажатлар ҳам тежалган. Иш қобилияти йўқотилган кунларнинг 100% дан 61,4 % га камайиши меҳнат ресурсларининг сақланишига ва ишлаб чиқаришдаги иқтисодий йўқотишларнинг камайишига олиб келган. Бу эса беморнинг ўзи, оиласи ва давлат бюджети учун тўғридан-тўғри иқтисодий фойда яратган. Ногиронлик нафақаси олувчилар улушининг камайиши ижтимоий тўловлар бўйича бюджет харажатларини ҳам сезиларли даражада тежаш имконини берган. Такомиллаштирилган терапия стандарт базис терапияга нисбатан иқтисодий жиҳатдан самарали бўлиб, унинг амбулатор босқичда қўлланилиши тиббий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва соғлиқни сақлаш тизими бюджет маблағларини тежаш имконини яратган. Хулоса: бронхиал астма билан оғриган беморларга амбулатор ва стационар босқичларда рақамли мониторинг, индивидуаллаштирилган даволаш ва интеграл биомаркерлар асосидаги комплекс ёндашувни жорий этиш касаллик назоратини яхшилаш, стационар даволанишларга бўлган эҳтиёжларнинг ва иш қобилияти йўқотилишини камайтириш орқали юқори самарадорликка эришилган. 
бешинчи илмий янгилик: бронхиал астманинг III–IV поғоналарида proBNP даражасининг меъёрдан ортиш частотаси I–II поғоналарга нисбатан 3,8 баробар юқорилиги аниқланиб (p<0,001), proBNP ҳамда FeNO (r=0,52; p<0,01) ўртасидаги ижобий корреляция асосида ушбу маркер амбулатор ва стационар босқичлар узвийлигини таъминловчи тиббий маркер эканлиги асосланган. Бу бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган “Бронхиал астма билан касалланган беморларни амбулатор босқичда олиб боориш усуллари” ва “Бронхиал астма билан касалланган беморлар ҳаёт сифатини яхшилашнинг замонавий усуллари” номли услубий тавсияномалар Реабилитология ва спорт тиббиёти институтига 2025 йил 3 апрелдаги 20-1-сонли буйруғи асосида ва Самарқанд туман тиббиёт бирлашмасига 2025 йил 1 майдаги 29-сонли буйруқлари асосида амалиётга тадбиқ этилди. Ижтимоий самарадорлиги: ProBNPнинг амбулатор ва стационар босқичлар узвийлигини таъминловчи тиббий маркер сифатида жорий этилиши оғир бронхиал астма билан оғриган беморларда субклиник кардиал зўриқишни эрта босқичда аниқлаш имконини яратган. Бу беморларда юрак-қон томир асоратлари (сурункали юрак етишмовчилиги, аритмия, тромбоэмболия) ривожланишининг олдини олишга хизмат қилган. proBNP ва FeNO ўртасидаги ижобий нафас йўлларидаги яллиғланиш фаоллиги билан кардиал зўриқиш ўртасидаги патогенетик боғлиқликни очиб берган. Натижада беморларда касалликнинг иккиламчи асоратлари камайиб, уларнинг ҳаёт сифати, меҳнат қобилияти ва ижтимоий фаоллиги сақланиб қолган. Беморларнинг стационар даволанишга эҳтиёжи камайиб, оилавий муҳитда даволаниш имконияти кенгайган, касаллик туфайли юзага келадиган психоэмоционал зўриқиш ва ижтимоий ажралиш ҳолатлари камайган. Иқтисодий самарадорлиги: субклиник кардиал зўриқиш аниқланган беморларда эрта профилактик чоралар қўлланилиши натижасида стационар даволанишга эҳтиёж ва шошилинч тиббий ёрдамга мурожаатлар камайган. Иш қобилияти йўқотилган кунлар 1,6 баробар камайиб, меҳнат ресурсларини сақлаш ва ишлаб чиқаришдаги иқтисодий йўқотишларни камайтиришга олиб келган. ProBNPни скрининг маркери сифатида қўлланилиши диагностик жараёнларни оптималлаштириб, ортиқча лаборатор текширувлар ва инструментал ташхислаш усулларига бўлган эҳтиёжни камайтирган. Бу эса соғлиқни сақлаш тизими бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш имконини яратган. Хулоса: бронхиал астма билан оғриган беморларга амбулатор ва стационар босқичларда рақамли мониторинг, индивидуаллаштирилган даволаш ва интеграл биомаркерлар асосидаги комплекс ёндашувни жорий этиш касаллик назоратини яхшилаш, стационар даволанишларга бўлган эҳтиёжларнинг ва иш қобилияти йўқотилишини камайтириш орқали юқори самарадорликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish