Дадаходжаева Лобар Садриддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда туберкулёз инфекцияси профилактикасида ёндашувларни такомиллаштириш» 14.00.26 – Фтизиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Tib4326.
Илмий раҳбар: Содыков Абдувохид Содыкович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик Ш.Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.22.01.
Расмий оппонентлар: Адилходжаев Асқар Анварович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рашидов Зафар Рахматуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда туберкулёз инфекцияси профилактикасининг оптималлаштирилган ёндашувларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда BCG вакцинасида ёш омили, иммун системасининг пасайиши ҳисобига “чандиқ"нинг клиник аҳамияти специфик иммунитетнинг регрессияси сабабли пасайтириши исботланган;
болаларда BCG вакцинасидан кейинги “чандиқ"нинг бўлмаслиги, ўпка ТБ нинг оғир клиник шакллари ривожланишида специфик иммун системасининг пасайишида хавф ёши 5–9 ва 10–14 ёши эканлиги исботланган;
BCG вакцинасидан кейинги “чандиқ" 4 мм дан катта болаларда туберкулёзнинг иккиламчи оғир клиник шакллари асосан 10–17 ёшда ривожланиши бу касалликка нисбатан иммунитет пасайиши туфайли ривожланиши исботланган;
болаларда туберкулёзнинг эрта диагностикаси ва профилактикасида BCG дан кейинги “чандиқ” ҳолатига асосланган “химиопрофилактика” чораларини қўллаш бўйича такомиллаштирилган тавсияномаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда туберкулёз инфекцияси профилактикасида ёндашувларни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: болаларда BCG вакцинасида ёш омили, иммун системасининг пасайиши ҳисобига “чандиқ"нинг клиник аҳамияти специфик иммунитетнинг регрессияси сабабли пасайтириши исботланганлиги Бухоро вилояти болалар фтизиатрия сихатгохи бош шифокорининг 2025 йил 12 июлдаги №36 сонли буйруғи ва Тошкент вилояти болалар фтизиатрия шифохонаси бош шифокорининг 2025 йил 12 июлдаги №37 сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Соғликни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 4 июлдаги №6 сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: болаларда туберкулёз инфекцияси профилактикасида “чандиқ” мониторинги, хавф гуруҳларини аниқ қамраб олиш, ёш гуруҳлари орасида туберкулёзнинг оғир клиник шаклларини аниқлаш орқали касалланиш даражасини пасайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда туберкулёз инфекцияси профилактикасида “химияпрофилактик даво” орқали бир нафар болада туберкулёз касаллигининг профилактикасида 23300000 сўм кам маблағ сарфлаш, давлат бюджети маблағларини тежаш имконини берган. Хулоса: болаларда туберкулёз инфекцияси профилактикасида “химияпрофилактик даво” орқали бир нафар болада туберкулёзнинг профилактикасида 23300000 сўмга иқтисод қилиш ва шифохонада даволаниш маблағини 97% гача қисқартириш натижасида болаларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: болаларда BCG вакцинасидан кейинги “чандиқ"нинг бўлмаслиги, ўпка ТБ нинг оғир клиник шакллари ривожланишида специфик иммун системасининг пасайишида хавф ёши 5–9 ва 10–14 ёши эканлиги исботланганлиги Бухоро вилояти болалар фтизиатрия сихатгохи бош шифокорининг 2025 йил 12 июлдаги №36 сонли буйруғи ва Тошкент вилояти болалар фтизиатрия шифохонаси бош шифокорининг 2025 йил 12 июлдаги №37 сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Соғликни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 4 июлдаги №6-сон хулосаси) Ижтимоий самарадорлиги: болаларда туберкулёз инфекцияси профилактикасида “чандиқ” мониторинги жорий этилиши болаларда туберкулёзнинг камайишига, оғир клиник шаклларининг олдини олиш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда туберкулёз инфекцияси профилактикасида “химияпрофилактик даво” нинг самарадорлиги туфайли давлат бюджетидан сарф харажатларни 3% иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: болаларда туберкулёз инфекцияси профилактикасида “химияпрофилактик даво” нинг самарадорлиги туфайли давлат бюджетидан сарф харажатларни 3% иқтисод қилиш ва шифохонада даволаниш маблағини 23 баробар қисқартириш хисобига болаларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини беради.
учинчи илмий янгилик BCG вакцинасидан кейинги “чандиқ" 4 мм дан катта болаларда туберкулёзнинг иккиламчи оғир клиник шакллари асосан 10–17 ёшда ривожланиши бу касалликка нисбатан иммунитет пасайиши туфайли ривожланиши исботланганлиги Бухоро вилояти болалар фтизиатрия сихатгохи бош шифокорининг 2025 йил 12 июлдаги №36 сонли буйруғи ва Тошкент вилояти болалар фтизиатрия шифохонаси бош шифокорининг 2025 йил 12 июлдаги №37 сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. (Соғликни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 4 июлдаги №6 сон хулосаси хулосаси) Ижтимоий самарадорлиги: болаларда туберкулёз инфекцияси профилактикасида профилактик чоралар ва хавф гуруҳларини аниқ қамраб олиб “химиопрофилактик даво” тавсияномаси орқали болаларда туберкулёз билан касалланиш даражасини пасайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда туберкулёз инфекцияси профилактикасида “химиопрофилактик даво” тавсиянома орқали болаларда туберкулёз билан касалланишдаги сарф ҳаражатларни 23 баробарга қисқартириш имконини берган. Хулоса: болаларда туберкулёз инфекцияси профилактикасида “чандиқ” маниторинги, хавф гуруҳларини аниқ қамраб олиш, ёш гуруҳлари орасида туберкулёзнинг оғир клиник шаклларини аниқлаш орқали “химиопрофилактик даво” болаларда туберкулёз билан касалланишдаги сарф ҳаражатларни 23 баробарга қисқартириш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: болаларда туберкулёзнинг эрта диагностикаси ва профилактикасида BCG дан кейинги “чандиқ” ҳолатига асосланган “химиопрофилактика” чораларини қўллаш бўйича такомиллаштирилган тавсияномаси ишлаб чиқилганлиги Бухоро вилояти болалар фтизиатрия сихатгохи бош шифокорининг 2025 йил 12 июлдаги №36 сонли буйруғи ва Тошкент вилояти болалар фтизиатрия шифохонаси бош шифокорининг 2025 йил 12 июлдаги №37 сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Соғликни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 4 июлдаги №6 сон хулосаси хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: болаларда туберкулёз инфекцияси профилактикасида “чандиқ “чандиқ” мониторинги яъни BCG ваксинасидан кейинги “чандиқсиз болаларда” “химиопрофилактик даво” тавсияномаси орқали болаларда туберкулёз билан касалланиш даражасини пасайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда туберкулёз инфекцияси профилактикасида “чандиқ “чандиқ” мониторинги яъни BCG ваксинасидан кейинги “чандиқсиз болаларда” “химиопрофилактик даво” тавсияномаси орқали профилактикага йўналтирилган 697000 сўмлик харажат даволаш учун талаб этиладиган 24000000 сўмлик маблағнинг атиги 2,9 ташкил этиши, яъни иқтисодий тежамкорлик 97% камайтириш имконини берди. Хулоса: болаларда туберкулёз инфекцияси профилактикасида “чандиқ “чандиқ” мониторинги яъни BCG ваксинасидан кейинги “чандиқсиз болаларда” “химиопрофилактик даво” тавсияномаси орқали профилактикага йўналтирилган 697000 сўмлик харажат даволаш учун талаб этиладиган 24000000 сўмлик маблағнинг атиги 2,9% ташкил этиши, яъни иқтисодий тежамкорлик 97% камайтириш имконини берган ва давлат бюджети маблағларини иқтисод қилишга эришилган.