Sayt test rejimida ishlamoqda

ГАФУРОВА Дилфуза Анваровнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

  Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Полиакрилонитрил толаси асосида анионит, поликомплексонлар ҳосил бўлиши ва хоссаларининг физик кимёвий хусусиятлари», 02.00.04-физик кимё; 02.00.06-юқори молекуляр бирикмалар (кимё фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: кимё фанлари номзоди.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.К65.

Илмий маслаҳатчи: Мухамедиев М.Г. кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги 16.07.2013.К.01.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: А.С.Сидиков кимё фанлари доктори; А.С.Рафиков кимё фанлари доктори, профессор; А.А.Агзамходжаев кимё фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети қошидаги “Фан ва тараққиёт” ДУК

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади полиакрилонитрил толасини модификациялаш орқали анионит ва поликомплексонлар ҳосил бўлиши ҳамда хоссаларининг физик-кимёвий хусусиятларини аниқлашдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:

илк бор сувли ва органик муҳитларда азотли асослар билан полиакрилонитрил толаси ўзаро таъсир кинетикасининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда модификацияланган толалар юқори солиштирма сиртга эга бўлганлиги учун модификация реакциясининг тезлиги фақат қаттиқ фазада жойлашган полимернинг нитрил гуруҳлари концентрациясига боғлиқлиги аниқланган;

илгари аниқланган оз миқдордаги гидроксиламиннинг азотли асослар билан «нитрон» толасини модификациялаш жараёнига каталитик таъсир механизми исботланган;

полиакрилонитрил толасини гексаметилендиамин билан шунингдек, этилендиамин ва дихлорэтан билан кетма-кет ишлов бериш йўли орқали тармоқланган тузилишли, кучли асос хоссага эга бўлган анионитлар олиш усули ишлаб чиқилган ҳамда уларни, галоген, арсеназо (III) ионларига нисбатан юқори сорбциялаш қобилиятига эга эканлиги аниқланган;

илк бор гексаметилендиамин билан модификацияланган «нитрон» толасининг амин гуруҳлари малеин ангидриди билан таъсирланиши орқали ёки қолдиқ нитрил гуруҳларни гидролиз қилиш йўли билан янги полиамфолит табиатига эга бўлган поликомплексонлар синтез қилишнинг мақбул шароитлари келтирилган ҳамда Сu(II) ионларига нисбатан селектив сорбентлар олишга эришилган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижалари асосида илк бор полиакрилонитрил толаси асосида хром ионларига нисбатан селектив бўлган толасимон сорбентлар синтези бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг «Толасимон анионитни олиш усули» (№IAP 02518, 21.10.2004 й.) патенти олинган;

толасимон сорбентлар асосида йод тутган антибактериал хусусиятли полимер материаллар олиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг «Таркибида йод бўлган толасимон материалларни олиш усули» (№IAP 03130, 07.07.2006 й.) патенти олинган;

толасимон сорбентлар ёрдамида ишлаб чиқилган сорбцион-спектроскопик усул оқава сувлардаги металларни тозалаш ва ажратиб олиш жараёнини анализ қилишда «Навоиазот» ва «Электрокимё завод» акциядорлик жамият корхоналарига жорий қилинган («ЎЗКИМЁСАНОАТ» ДАКнинг 2015 йил 10-июндаги 01/3-2246/И-сон маълумотномаси). Бунда аниқлаш самарадорлиги 10-20% га ортган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish