Шаумаров Саид Санатовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Энергиясамарали биноларнинг олдиндан белгиланган хоссалар мажмуига эга ғовак бетондан ташқи тўсиқ конструкцияларини лойиҳалашнинг методологик асосларини ишлаб чиқиш»,
05.09.05 – Қурилиш материаллари ва буюмлари; 05.09.01 – Қурилиш конструкциялари, бино ва иншоотлар ихтисосликлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.DSc/T292.
Илмий маслаҳатчилар: Адилходжаев Анвар Ишанович, техника фанлари доктори, профессор; Шипачева Елена Владимировна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, DSc.26/30.12.2019.Т.11.01.
Расмий оппонентлар: Аскаров Бахтиёр Аскарович, техника фанлари доктори, профессор; Ҳасанов Баҳридин Баратович, техника фанлари доктори, профессор; Аббасов Ёркин Содикович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олдиндан белгиланган хоссалар мажмуига эга ғовак бетон оптимал структурасининг шаклланиш механизмларини илмий асослаш ва энергиясамарали бино ташқи тўсиқ конструкцияларини лойиҳалашнинг методологик асосларини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иссиқлик ўтказувчанлик кўрсаткичини қаноатлантирадиган ячейкали бетон макроструктурасининг математик моделини ғоваклик параметри орқали иссиқлик ўтиш жараёнларини тавсифловчи дифференциал тенгламалар тизими такомиллаштирилган;
ғовакли бетон структурасининг фрактал хусусияти тасдиқланган, унинг хоссалари ва фрактал ўлчами орасидаги боғлиқлик имитацияли моделлаштириш усули асосида аниқланган;
ғовакларнинг гексогонал, куб ва “ихтиёрий” тартибдаги жойлашуви асосида ячейкали бетон фрактал ўлчами ва ғоваклиги ўртасидаги боғланиш ҳамда “материал-ғоваклар” чегарасининг асосий йўналишидан келиб чиқиб бетон хоссаларининг анизотроплиги аниқланган;
Ўзбекистоннинг иқлимий зоналарида жойлашган фуқаро бинолари иссиқлик ҳимоясининг II ва III даражалари учун ғовак бетондан иссиқлик изоляция ва конструкцион-иссиқлик изоляция материалларининг иссиқлик ҳимоя хоссаларига қўйиладиган талаблар ишлаб чиқилган;
энергиясамарали биноларнинг олдиндан белгиланган хоссалар мажмуига эга ғовак бетондан ташқи тўсиқ конструкцияларини лойиҳалашнинг методологик асослари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Энергиясамарали биноларнинг олдиндан белгиланган хоссалар мажмуига эга ғовак бетондан ташқи тўсиқ конструкцияларини лойиҳалашнинг методологик асосларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
иссиқлик ўтиш жараёнларини тавсифловчи такомиллаштирилган дифференциал тенгламалар тизимига мувофиқ ишлаб чиқилган ячейкали бетон оптимал ғовакли структурасини аниқлаш методикаси “O`zsanoatqurilishmateriallari” Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмаси тассаруфидаги «Ideal Invest Solutions» МЧЖга жорий этилган (“O`zsanoatqurilishmateriallari” Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2019 йил 4 декабрдаги 05/13-3122-сон маълумотномаси). Натижада, ғовак бетон иссиқлик ҳимоя хоссаларини сақлаб қолган ҳолда унинг мустаҳкамлигини 16-18% ошириш имконини берган;
ғовак бетон хоссалари ва структурасининг фрактал ўлчами орасидаги боғлиқлиққа мувофиқ унинг мустаҳкамлик ва иссиқлик-техник хоссаларини тадқиқ этишнинг фотооптик усули мазкур «Ideal Invest Solutions» МЧЖга жорий этилган (“O`zsanoatqurilishmateriallari” Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2019 йил 4 декабрдаги 05/13-3122-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқарилаётган газбетон блоклари сифатини баҳолаш вақти 2,7 марта камайтириш имкони яратилган;
ғовакларнинг оптимал жойлашувига мувофиқ ячейкали бетон фрактал ўлчами ва ғоваклиги ўртасидаги боғланишга асосланган бетон қоришмасининг 500 и 700 кг/м3 ўртача зичликдаги такомиллаштирилган таркиблари ва ишлаб чиқарилган ғовак бетон конструкциялари сифатини назорат қилиш методикаси «Ideal Invest Solutions» МЧЖга жорий этилган (“O`zsanoatqurilishmateriallari” Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2019 йил 4 декабрдаги 05/13-3122-сон маълумотномаси). Натижада, блокларга ажратиш жараёнида юзага келадиган нуқсонларни 12%га камайтириш имкони яратилган;
фуқаро бинолари иссиқлик ҳимоясининг II ва III даражалари учун ғовак бетондан иссиқлик изоляция ва конструкцион-иссиқлик изоляция материалларининг иссиқлик ҳимоя хоссаларига қўйиладиган талаблар «Ideal Invest Solutions» МЧЖга жорий этилган (“O`zsanoatqurilishmateriallari” Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2019 йил 4 декабрдаги 05/13-3122-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикасининг турли иқлимий зоналаридаги фуқаро бинолари учун такомиллаштирилган структурали ғовак бетондан ташқи тўсиқ конструкцияларини ишлаб чиқаришга эришилган;
энергиясамарали биноларнинг олдиндан белгиланган хоссалар мажмуига эга ғовак бетондан ташқи тўсиқ конструкцияларини лойиҳалашнинг такомиллаштирилган методологик асослари «Ideal Invest Solutions» МЧЖга жорий этилган (“O`zsanoatqurilishmateriallari” Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2019 йил 4 декабрдаги 05/13-3122-сон маълумотномаси). Натижада, қуруқ иссиқ иқлим шароитида фуқаро биноларининг ғовак бетондан ташқи деворларини талаб этилган мустаҳкамлик ва иссиқлик ҳимоя хоссалари билан таъминлаш имкони яратилган.