Матякубова Муборак Мадримовнанинг 
фан доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: ХВИ – ХИХ асрларда Хива хонлигида иқтисодий ҳаёт, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/Tar 511
Илмий маслаҳатчисининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдуллаев Уткир Исмаилович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.06.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Холикулов Ахмаджон Боймахамматович тарих фанлари доктори (DSc), профессор; 
Хаитов Шодмон Ахмадович тарих фанлари доктори (DSc), профессор;
Ғаффоров Шокир Сафарович тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот номи: Қорақалпоқ давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. ХВИ-ХИХ асрларда Хива хонлиги иқтисодий ҳаёти тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Хоразм давлатининг ХВИ-ХИХ аср иқтисодий ҳаётининг ривожланиш тенденсиялари биринчи маротаба манбашунослик ва тарихшунослик нуқтаи назаридан ёзма манбалар ва илмий адабиётлар, янги тўпланган маълумотлар тадқиқот доирасида қиёсий таҳлил қилиниб, натижалари фанга жорий этилди; 
Шаҳарларнинг иқтисодий ҳаётининг ривожланиш марказлари сифатидаги ўрни, давлат рамзлари (тимсоллари) – ҳокимиятни мустаҳкамловчи, марказлашган бошқарувни ифодаловчи ва жамиятда барқарорликни таъминловчи воситалар сифатида ҳукмдорлик қонунийлиги, дин ва давлат бирлиги, шунингдек, иқтисодий ҳаётнинг муайян тамойиллари асосида ривожлангани ишончли маълумотларга таянган ҳолда далилланди;
ХВИ-ХВИИИ асрларда хонликнинг сиёсий-ижтимоий ҳаётини иқтисодий муносабатларга таъсири, иқтисодий ривожланиш ва таназзул даврлари, унинг сабаблари таҳлил қилинган ҳолда, Қўнғиротлар сулоласи ҳукмронларининг бошқарувида хонликнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти ва иқтисодий ривожланиш сабаблари ва натижалари аниқ мисоллар билан кўрсатилди; 
Хива хонлиги иқтисодиётида суғориш, деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик ва савдо каби тармоқлар бир-бирини тўлдирувчи тизимли иқтисодий муҳитни вужудга келтиргани ва маҳаллий савдонинг иқтисодий муносабатлар тизимидаги ўрни манбалар асосида кўрсатилди;
Хива хонлиги Шарқнинг муҳим сиёсий ва иқтисодий марказларидан бири сифатида ХВИ-ХИХ асрларда халқаро ва минтақавий савдо алоқаларининг фаол йўлга қўйганлиги, ташқи алоқаларни амалга оширишда карвон йўллари билан бир қаторда сув йўлларининг ҳам аҳамияти ошиб, айниқса, сув йўли орқали қатнов хавфсизлиги сабаб, савдо қилишга эътибор кучайганлиги ўрганилди, шунингдек, логистика хизмати ва божхона тизими тўғри йўлга қўйилгани ва улар орқасида келадиган даромадлар, хазина бошқаруви орқали кирим, зарурият сабаб харажатлар (чиқим) тизимли амалга оширилгани тасдиқланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХВИ – ХИХ асрларда Хива хонлигида иқтисодий ҳаёт мавзусидаги диссертациянинг илмий натижалари ва тавсияларидан:
Хоразм давлатининг ХВИ-ХИХ аср иқтисодий ҳаёти биринчи маротаба манбашунослик ва тарихшунослик нуқтаи назаридан ёзма манбалар ва илмий адабиётлар, янги тўпланган маълумотлар тадқиқот доирасида қиёсий таҳлил қилинган илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ томонидан 2024-2025-йилларда эфирга узатилган “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Миллат ва маънавият”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Тарих кўзгуси” дастурлари сенарийларини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 13-февралдаги 05-09-254-сонли далолатномаси). Натижаларнинг қўлланилиши Хива хонлигида иқтисодий ва маданий ҳаёти тарихи ҳақидаги тасаввурларни кенгайтиришга имкон берган; 
Шаҳарларнинг иқтисодий ҳаётининг ривожланиш марказлари сифатидаги ўрни, давлат рамзлари (тимсоллари) – ҳокимиятни мустаҳкамловчи, марказлашган бошқарувни ифодаловчи ва жамиятда барқарорликни таъминловчи воситалар сифатида ҳукмдорлик қонунийлиги, дин ва давлат бирлиги, шунингдек, иқтисодий ҳаётнинг муайян тамойиллари асосида ривожлангани ишончли маълумотларга таянган ҳолда далилланганлиги тўғрисидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ томонидан 2024-2025-йилларда эфирга узатилган “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Миллат ва маънавият”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Тарих кўзгуси” дастурлари сенарийларини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 13-февралдаги 05-09-254-сонли далолатномаси). Кўрсатувда намойиш этилган илмий материаллар телетомошабинларнинг Хоразм тарихига оид билимларини оширишга хизмат қилади; 
ХВИ-ХВИИИ асрларда хонликнинг сиёсий-ижтимоий ҳаётини иқтисодий муносабатларга таъсири, иқтисодий ривожланиш ва таназзул даврлари, унинг сабаблари таҳлил қилинган ҳолда, Қўнғиротлар сулоласи ҳукмронларининг бошқарувида хонликнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти ва иқтисодий ривожланиш сабаблари ва натижалари аниқ мисоллар билан кўрсатилдиган маълумотлардан фойдаланилган (Ўзбекистон тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш марказининг 2025-йил 19-февралдаги 07-04-сонли маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши ХВИ – ХИХ асрларда Хива хонлигида иқтисодий-ижтимоий, маданий тарихи ва маданий меросни тарғиб қилишга имкон беради;
Хива хонлиги иқтисодиётида суғориш, деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик ва савдо каби тармоқлар бир-бирини тўлдирувчи тизимли иқтисодий муҳитни вужудга келтиргани ва маҳаллий савдонинг иқтисодий муносабатлар тизимидаги ўрни манбалар асосида кўрсатилганлиги тўғрисидаги илмий хулосалар ва янгиликлардан фойдаланилган (Ўзбекистон тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш марказининг 2025-йил 19-февралдаги 07-04-сонли маълумотномаси). Натижалардан янги маълумотлар Хоразм тарихи бўйича ҳудудлардаги деҳқончилик соҳасидаги қарашларни ва назарияларни такомиллаштириш имконини берган;
Хива хонлиги Шарқнинг муҳим сиёсий ва иқтисодий марказларидан бири сифатида ХВИ-ХИХ асрларда халқаро ва минтақавий савдо алоқаларининг фаол йўлга қўйганлиги, ташқи алоқаларни амалга оширишда карвон йўллари билан бир қаторда сув йўлларининг ҳам аҳамияти ошиб, айниқса, сув йўли орқали қатнов хавфсизлиги сабаб, савдо қилишга эътибор кучайганлиги ўрганилди, шунингдек, логистика хизмати ва божхона тизими тўғри йўлга қўйилгани ва улар орқасида келадиган даромадлар, хазина бошқаруви орқали кирим, зарурият сабаб харажатлар (чиқим) тизимли амалга оширилгани тасдиқланлиги тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2026-йил 01-апрелдаги 05-01-21-2163-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши ёшларда тарихни пухта ўрганиш ва ундан сабоқ чиқариш, уларда Ватанга муҳаббат ҳиссини уйғотишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish