Мансурова Севара Мансуровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Инновацион ёндашувлар асосида стратегик лойиҳаларни бошқаришни такомиллаштириш”, 08.00.13-“Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2025.3.PhD/Iqt5859
Илмий раҳбари: Отабек Джурабаевич Джурабаев, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.1.23.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қосимова Дилором Собировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Норов Асрор Эгамбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инновацион ёндашувлар асосида лойиҳаларни стратегик бошқаришни такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: услубий ёндашувга кўра “инновацияларни лойиҳа асосида бошқариш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни инновацион фаолиятни лойиҳалаштириш, ресурслар тақсимоти, рискларни мувофиқлаштириш ва бозорга жорий этиш жараёнларини интеграциялаш орқали инновациядан қўшилган қиймат ва стратегик натижа олишга қаратилган бошқарув қарорлари тизими нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган;
инновацион лойиҳанинг мураккаблик даражаси, уни бошқаришда мослашувчанлик ва адаптивлик даражасини миқдорий аниқлашга хизмат қилувчи балли услуб ишлаб чиқилаётган маҳсулот фойдаланувчи ходимлари сони омили жиҳатидан лойиҳанинг “паст мураккаб” (1–50 нафар), “ўртача мураккаб” (51–500 нафар), “юқори мураккаб” (501–1000 нафар) миқдорий чегаралари асосида такомиллаштирилган;
лойиҳани бошқариш самарадорлигини технологик, ташкилий ва маркетинг инновацияларини ҳисобга олган ҳолда баҳолаш услуби лойиҳани бошқариш самарадорлигини интеграл баҳолашнинг “паст самарадорлик” (0 < Эп < 0,3), “мақбул самарадорлик” (0,31 < Эп < 0,6), “юқори самарадорлик” (0,61 < Эп < 0,9), “жуда юқори самарадорлик” (0,91 < Эп < 1) мезонлари асосида такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда инновацион фаол корхоналар динамикаси, инновацион маҳсулотлар экспорти улуши, патентлар сони ва янги технологиялар ўзгаришини ҳисобга олувчи панел маълумотлар модели асосида 2030 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлар ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши услубий ёндашувга мувофиқ “инновацияларни лойиҳа асосида бошқариш” тушунчасининг иқтисодий мазмунини қўшилган қиймат ва стратегик натижаларга эришишга йўналтирилган бошқарув қарорлари тизими нуқтаи назаридан, инновацияларни лойиҳалаштириш, ресурсларни тақсимлаш, рискларни мувофиқлаштириш ҳамда уларни бозорга жорий этиш жараёнларини интеграциялаш орқали такомиллаштиришга доир ишлаб чиқилган таклифлар олий таълим муассасалари талабалари учун тавсия этилган ўқув-услубий материалларни тайёрлашда қўлланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2025 йил 3 декабрдаги 98-сон буйруғи); мазкур илмий янгиликни жорий этиш натижасида иқтисодий йўналишдаги талабаларнинг инновацияларни лойиҳа асосида бошқариш соҳасидаги назарий ва амалий билимлари кенгайтирилди, бу эса инновацион фаолиятдан қўшилган қиймат ва стратегик натижаларга эришишга қаратилган бошқарув қарорларини тизимли қабул қилиш кўникмаларини шакллантиришга, хусусан инновацияларни лойиҳалаштириш, ресурсларни тақсимлаш, рискларни мувофиқлаштириш ва уларни самарали равишда бозорга жорий этиш жараёнларини интеграциялаш асосида ривожлантиришга хизмат қилди.
инновацион лойиҳанинг мураккаблик даражасини, шунингдек уни бошқаришда мослашувчанлик ва адаптивлик даражасини ишлаб чиқилаётган маҳсулотдан фойдаланувчи ходимлар сони омилини ҳисобга олиш асосида миқдорий аниқлашга хизмат қилувчи такомиллаштирилган балли методика, унда лойиҳанинг “паст мураккаблик” (1–50 нафар), “ўртача мураккаблик” (51–500 нафар), “юқори мураккаблик” (501–1000 нафар) миқдорий чегаралари белгиланган ҳолда, Асака Банк АЖ фаолиятига жорий этилган (Асака Банк АЖнинг 2026 йил 30 апрелдаги 19-34/348-сонли маълумотномаси); мазкур илмий янгиликни жорий этиш натижасида лойиҳаларни амалга ошириш самарадорлиги оширилиб, уларнинг бажарилиш муддатлари ўртача 8 фоизга қисқартирилди ҳамда амалга ошириш жараёнларининг шаффофлиги таъминланди, бу эса операцион харажатларнинг 6 фоизга камайишига олиб келди.
лойиҳани бошқариш самарадорлигини технологик, ташкилий ва маркетинг инновацияларини ҳисобга олган ҳолда баҳолаш услуби, лойиҳани бошқариш самарадорлигини интеграл баҳолашнинг “паст самарадорлик” (0 < Эп < 0,3), “мақбул самарадорлик” (0,31 < Эп < 0,6), “юқори самарадорлик” (0,61 < Эп < 0,9), “жуда юқори самарадорлик” (0,91 < Эп < 1) мезонлари асосида такомиллаштирилган. Мазкур услуб “Асака банк” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Асака Банк АЖнинг 2026 йил 30 апрелдаги 19-34/348-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳаларни бошқариш самарадорлигининг интеграл кўрсаткичи ўртача 0,52 дан 0,68 гача ошиб, мақбул самарадорлик даражасидан юқори самарадорлик даражасига ўтишга эришилган;
Ўзбекистонда инновацион фаол корхоналар динамикаси, инновацион маҳсулотлар экспорти улуши, патентлар сони ва янги технологиялар ўзгаришини ҳисобга олувчи панел маълумотлар модели асосида 2030 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлар ишлаб чиқилиб, Асака Банк АЖ фаолиятига жорий этилган (Асака Банк АЖнинг 2026 йил 30 апрелдаги 19-34/348-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни қўллаш натижасида турли ривожланиш ссенарийларини ҳисобга олувчи узоқ муддатли инновацион ривожланиш стратегияси шакллантирилиб, банкнинг иқтисодий салоҳиятини кенгайтириш мақсадида кредит ресурсларини сафарбар этиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish