Ибрагимов Бобир Тохировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бухоро вилояти ўртача шўрланган тупроқ шароитида олтинсимон қорағат (Рибес ауреум Пурш) навларини агробиологик хусусиятлари ва кўчатларини етиштириш”, 06.01.07- Мевачилик ва узумчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Qx1687
Илмий раҳбар: Абдуллаева Ҳилола Равшановна, қишлоқ хоъжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик М.М. Мирзаев номидаги богʻдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.02.
Расмий оппонентлар: Кожахметов Советбек Кожахметович, қишлоқ хоъжалиги фанлари доктори, профессор; Қурбонмуродов Акбар Чориевич, қишлоқ хоъжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўртача шўрланган тупроқ шароитида олтинсимон қорағат (Рибес ауреум Пурш) навларининг агробиологик хусусиятларини тадқиқ этиш, уларнинг юқори ҳосилли навларини аниқлаш ва самарали кўчат етиштириш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Бухоро вилоятининг ўртача шўрланган тупроқ шароитига чидамли бўлган олтинсимон қорағатнинг Ядгор ва Гулноза навлари танланган;
ўртача шўрланган тупроқ шароитида олтинсимон қорағатнинг Ядгор нави 76,4 с/га, Гулноза нави 75,7 с/га ҳосил бериши ва биокимёвий таркиби бўйича Ядгор (12,3%), Ойдин (11,9%) навларида қанд моддасининг юқори бўлиши исботланган;
ўртача шўрланган тупроқ шароитида олтинсимон қорағатнинг Плотномясая навини 5-6 мм диаметрдаги қаламчаларининг кўкарувчанлик даражаси 84,8 фоизни, ўсиш динамикаси 75,0 см ва жами илдизлар сони 75,7 тагача ривожланиши аниқланган;
олтинсимон қорағатнинг Плотномясая нави кўчатларини 70х10 см экиш схемаси бўйича етиштирилганда сифатли кўчат чиқиши гектарига ўртача 77,1 фоизгача ёки гектарига 110 минг донагача бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бухоро вилояти ўртача шўрланган тупроқ шароитида олтинсимон қорағат навларини агробиологик хусусиятлари ва кўчатларини етиштириш технологияси бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
фермер хўжаликлари, резавор меваларни етиштирувчи мутахассислар ва томорқа ер эгалари учун «Ўрта шўрланган тупроқ шароитида олтинсимон қорағат навларидан кўчат етиштириш технологияси» номли тавсиянома тасдиқланган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 17 октябрдаги 05/06-03-450-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу тавсиянома олтинсимон қорағат кўчатларини етиштирувчи фермер ва боғбонлар учун услубий қўлланма сифатида хизмат қилмоқда.
олтинсимон қорағатнинг “Гулноза”, “Ядгор”, “Плотномясая” навларини етиштириш технологияси Бухоро вилояти Вобкент туманидаги “Бобомурод қизи Элмира” фермер хўжалигининг 0,30 гектар, Когон туманидаги “Когон Ахтам-Аслбек” фермер хўжалигининг 0,25 гектар, “Сангриев Худойдерди ота” фермер хўжалигининг 0,50 гектар, жами 1,05 гектар майдонда амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 17 октябрдаги 05/06-03-450-сонли маълумотномаси). Натижада, “Ядгор” ва “Гулноза” навларидан ўртача 1,4-2,5 т/га сифатли маҳсулот олиш имконини берган; 
Бухоро вилояти шароитида олтинсимон қорағат навлари кўчатларини етиштириш ишланмаси Вобкент тумани “Бобомурод қизи Элмира” фермер хўжалигининг 0,02 гектар майдонида амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 17 октябрдаги 05/06-03-450-сонли маълумотномаси). Натижада, олтинсимон қорағатнинг “Узбекская сладкая”, “Ядгор” ва “Гулноза” навларидан 75% гача юқори сифатли кўчат етиштиришга ҳамда назоратга нисбатан 10% юқори сифатли кўчат олишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish