Азизова Адиба Қосим қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация  мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оч тусли бўз тупроқлари шароитида ерёнғоқ етиштириш агротехнологияларини ишлаб чиқиш (Қашқадарё вилояти мисолида)”, 06.01.08– Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация  мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Qx815
Илмий раҳбар: Узақов Ғуломжон Оқбутаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Диссертация  бажарилган муассаса номи: Жанубий деҳқончилик илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.01.
Расмий оппонентлар: Аманова Махфурат Эшмурадовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Махмудов Ўткир Ҳайдарович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий тадқиқот институти.
Диссертация  йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида ерёнғоқнинг мақбул экиш муддатлари, меъёрлари ҳамда минерал ўғитлар билан озиқлантириш тартибларини мужассамлаштирган ҳолда етиштириш агротехнологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида ерёнғоқни экиш меъёрлари, муддатлари ва минерал ўғитлар меъёрларини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказилган ҳамда экиш меъёри, муддати ва минерал ўғитлар меъёрларини қўллаш тартиблари ишлаб чиқилган;
оч тусли бўз тупроқлар шароитида ерёнғоқ экинини энг юқори ўсимлик бўйи эрта муддатда экилганда (50,0-52,0 см) бўлиб, минерал ўғит меъёри Н105П150К65 нисбатда қўлланилганда назорат ўғициз фонга нисбатан 13,0-18,0 см гача, Н60П90К35 вариантга нисбатан 9,0-13,0 см гача, Н85П120К50 вариантга нисбатан 5,0-7,0 см гача баланд бўлиши аниқланган;
ерёнғоқ экинини дуккаклар сони минерал ўғит меъёри Н85П120К50 нисбатда қўлланилганда энг кўп (43,0-45,6 дона) бўлишига эришилиб, оптимал (01.05) муддатда экилиши эрта (15.04) ва кеч (15.05) муддатларда экилганга нисбатан ортиб бориши, экиш муддатларини эрта ёки кеч амалга ошириш ўсимликларда поянинг кучли ривожланиб, дуккаклар сонининг кам шаклланишига сабаб бўлиши исботланган;
оч тусли бўз тупроқлар шароитида ўрта муддатда экилган ерёнғоқни Н85П120К50 ҳисобида ўғитланганда фотосинтетик соф маҳсулдорлик 12,3-14,8 г/м2/суткани, қуруқ масса шаклланиши 148,3 г/ўсимлик ва барг юзасининг шаклланиши 23,8 минг м2/га гача бўлиши аниқланган;
Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида ерёнғоқни оптимал (ўрта) муддатда экилиб, минерал ўғит меъёри Н85П120К50 нисбатда қўлланилганда ҳосилдорлик энг юқори (29,6 с/га) бўлиб, экиш схемаси 90х20 схемага нисбатан 90х10 схемада экилганда эрта муддатда 2,4-6,2 с/га, ўрта муддатда 1,2-8,0 с/га ва кеч муддатда 3,2-7,9 с/га гача қўшимча ҳосил шаклланганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида ерёнғоқ етиштириш агротехнологияларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
Қашқадарё вилоятидаги агрокластер, фермер ва деҳқон хўжаликлари учун «Қашқадарё вилояти оч тусли бўз тупроқлари шароитида ерёнғоқ етиштириш агротехнологиялари» номли тавсиянома ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 12-ноябрдаги 05/05-03-363-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома бугунги кунда вилоятнинг суғориладиган ва шартли суғориладиган майдонларида ерёнғоқдан мўл ва сифатли ҳосил етиштиришда муҳим кўрсатма сифатида хизмат қилмоқда;
ерёнғоқнинг “Мумтоз” навини етиштириш технологиялари 2023 йилда Нишон туманидаги “Улашов Мақсуд” фермер хўжалигида 5,0 га, “Еров Билол” фермер хўжалигида 5,0 га, “Юлдошов Асадбек” фермер хўжалигида 4,0 га, “Иброхим Муродалиев” фермер хўжалигида 5,0 га, “Мехрангит Мизробов” фермер хўжалигида 5,0 га, “Сапаралиева Сабрина” фермер хўжалигида 3,0 га, “Исмоил Абдусамад ўғли” фермер хўжалигида 5,0 га, “Фаррух Зубайдуллозода” фермер хўжалигида 5,0 га, “Тойир ота” фермер хўжалигида 4,0 га, жами Нишон туманининг оч тусли бўз тупроқлар шароитида 41,0 га жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 12 ноябрдаги 05/05-03-363-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу технологияни қўллаш асосида гектаридан 23,6-25,0 с/га уруғ ҳосилдорлигига эришилган;
Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлар шароитида Нишон ва Ғузор туманларида 47 гектар майдонда ерёнғоқнинг мақбул экиш (1-15 май) муддатида, 90х10 экиш схемасида, минерал ўғит меъёри Н85П120К50 қўлланилганда) технологияси жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 12-ноябрдаги 05/05-03-363-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу технологияни қўллаш натижасида ерёнғоқ етиштирилганда гектаридан 23,6-25,0 сентнер дон ҳосили олишга эришилган ҳамда гектаридан 10845,6-12973,9 минг сўмгача соф фойда олиниб, рентабеллик даражаси юқори бўлишига эришилган. 
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish