Абрарова Махина Фатхуллаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон композиторлик ижодиётида тафаккур моҳияти: тарихи, таҳлили, келажаги», 17.00.02–Мусиқа санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/San26.
Илмий маслаҳатчи: Ғофурбеков Тўхтасин Ботирович, санъатшунослик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат консерваторияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат консерваторияси, PhD.11/2025.27.12.San.01.01.
Расмий оппонентлар: Махмудова Гулзар Рафик қизи, санъатшунослик фанлари доктори, профессор (Озарбайжон); Утегалиева Сауле Ишаковна, санъатшунослик фанлари доктори, профессор (Қозоғистон); Ҳамидова Марфуа Азизовна, санъатшунослик фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон композиторларининг тафаккур моҳияти ва методологик асосини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор «композиторлик тафаккури» ҳодисаси Ўзбекистон миллий мусиқа маданияти архетиплари билан узвий алоқада бўлган этномаданий онгнинг намоён бўлиш шакли сифатида назарий жиҳатдан асосланиб, мазкур боғлиқликнинг мусиқий асарларнинг лад-товушқатор ва ритмик тузилиш миллий хусусиятларини белгилашдаги ҳал қилувчи омил экани исботланган;
Шарқ ва Ғарб мутафаккирлари рисолаларидаги (мусиқанинг тарбиявий аҳамияти, ижод қилиш жараёнида рационал ва ҳиссий ёндашувлар – Платон, Аристотелда; мусиқий асар ритми, шакли, услуби, ифода воситалари, чолғуларнинг қўлланилиши қонуниятлари – Фаробий, Навоий, Бобур, Дарвеш Али Чангийларнинг асарларида) илмий қарашлар ҳозирги давр композиторларнинг мусиқа яратиш жараёнига таъсир кўрсатганлиги очиб берилган;
миллий композиторлик тафаккури генезисида анъанавий ўзбек фолклори ва мумтоз мусиқа меросининг жанрий-стилистик хусусиятлари гармония ва полифония қонуниятлари билан уйғунлашуви методологик омил сифатида асосланиб, мазкур жараёнда ўзбек халқ куйлари ва мақом йўлларининг симфоник жанрда замонавий оркестр услублари билан бойитилиши лад, оҳанг ва ритм жиҳатлари орқали амалга ошганлиги далилланган;
илк бор Ўзбекистон композиторлари ижодида композиторлик тафаккурининг намоён бўлиш шакллари баҳоланди ва уларнинг мантиқий, конструктив, миллий, симфоник, полифоник, эвристик ҳамда образли турларга ажралиши асосланиб, ушбу турларнинг шаклланиши тарихий-маданий, ижодий-эстетик ва эволюцион омиллар билан боғлиқ экани далилланган;
миллий ва замонавий композиторлик анъаналари уйғунлиги асосида шаклланувчи интонацион-структуравий изланишлар ҳамда янги композицион моделлар баҳоланди ва уларнинг ўзаро узвий боғлиқлиги назарий жиҳатдан асосланиб, М.Бурҳоновнинг мусиқий-шеърий-эмоционал, С.Юдаков, И.Акбаровнинг умумшарқона тафаккури доирасида миллий интонацион луғатни бойитишда муҳим аҳамиятга эгалиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўзбекистон композиторлик ижодиётида тафаккур моҳияти: тарихи, таҳлили, келажаги” тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
илк бор «композиторлик тафаккури» ҳодисаси Ўзбекистон миллий мусиқа маданияти архетиплари билан узвий алоқада бўлган этномаданий онгнинг намоён бўлиш шакли сифатида назарий жиҳатдан асосланиб, мазкур боғлиқликнинг мусиқий асарларнинг лад-товушқатор ва ритмик тузилиш миллий хусусиятларини белгилашдаги ҳал қилувчи омил экани 2020-2023 йилларда Эрасмус+ дастуридаги МУСАЕ “Санъат соҳасида тадбиркорликнинг кўп тармоқли кўникмалари” халқаро грант лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2026-йил 17-февралдаги 02-11-20-557-сон маълумотномаси). Натижада қатнашчиларининг композиторлик ижодиётида тафаккур моҳияти борасидаги билимларини кенгайтиришга ёрдам берган;
Шарқ ва Ғарб мутафаккирлари рисолаларидаги (мусиқанинг тарбиявий аҳамияти, ижод қилиш жараёнида рационал ва ҳиссий ёндашувлар – Платон, Аристотелда; мусиқий асар ритми, шакли, услуби, ифода воситалари, чолғуларнинг қўлланилиши қонуниятлари – Фаробий, Навоий, Бобур, Дарвеш Али Чангийларнинг асарларида) илмий қарашлар ҳозирги давр композиторларнинг мусиқа яратиш жараёнига таъсир кўрсатганлиги Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон радиосидаги” Ўзбекистон сиймолари эшиттириш ссенарийсида фойдаланилган (“Ўзбекистон” радиоканалининг 2024 йил 27 декабрдаги 03-09-653-сон маълумотномаси). Натижада радио тингловчилар Ўзбекистонда тафаккур моҳиятини ўтмиш алломалари рисолаларида ёритилиши ҳақида кенг тасаввур ҳосил қилган;
миллий композиторлик тафаккури генезисида анъанавий ўзбек фолклори ва мумтоз мусиқа меросининг жанрий-стилистик хусусиятлари гармония ва полифония қонуниятлари билан уйғунлашуви методологик омил сифатида асосланиб, мазкур жараёнда ўзбек халқ куйлари ва мақом йўлларининг симфоник жанрда замонавий оркестр услублари билан бойитилиши лад, оҳанг ва ритм жиҳатлари орқали амалга ошганлиги 2024 йил 26 январда “Нажот – таълимда, нажот – тарбияда, нажот – билимда” давлат грант лойиҳаси доирасида Р.Глиер номидаги РИМАЛда ўтказилган учрашув дастурида фойдаланилган (Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг 2025-йил 26-сентябрдаги 01-07/36-172-сон маълумотномаси). Пировардида тадбир иштирокчилари композиторлик ижодида фолклор ва мумтоз мусиқанинг тафаккур омили сифатида намоён бўлиши борасида ўз тасаввурларни кенгайтириб янги маълумотлар олишган;
илк бор Ўзбекистон композиторлари ижодида композиторлик тафаккурининг намоён бўлиш шакллари баҳоланди ва уларнинг мантиқий, конструктив, миллий, симфоник, полифоник, эвристик ҳамда образли турларга ажралиши асосланиб, ушбу турларнинг шаклланиши тарихий-маданий, ижодий-эстетик ва эволюцион омиллар билан боғлиқ экани Ўзбек миллий мақом санъати марказида ўтказилган учрашув дастурида фойдаланилган (Ўзбек миллий мақом санъати марказининг 2025-йил 9октябрдаги 01-12/684-сон маълумотномаси). Натижада тадбир иштирокчилари композиторлик ижодиётида мақомларга мурожаат юзасидан янги маълумотлар олишган;
миллий ва замонавий композиторлик анъаналари уйғунлиги асосида шаклланувчи интонацион-структуравий изланишлар ҳамда янги композицион моделлар баҳоланди ва уларнинг ўзаро узвий боғлиқлиги назарий жиҳатдан асосланиб, М.Бурҳоновнинг мусиқий-шеърий-эмоционал, С.Юдаков, И.Акбаровнинг умумшарқона тафаккури доирасида миллий интонацион луғатни бойитишда муҳим аҳамиятга эгалиги «Ўзбекистон» радиоканали орқали эфирга узатилган “Нотадаги тақдирлар” эшиттириш сстенарийсида фойдаланилган (“Ўзбекистон” миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон 24» ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 29-сентябрдаги 05-09-1520 маълумотномаси). Натижада, ушбу эшиттиришларнинг мазмуни бойитилган ва тингловчиларнинг атоқли ўзбек композиторлари М.Бурхонов, Икром Акбаров, С.Юдаков, М.Бафоевларнинг ижодий мероси, уларнинг ўзбек миллий мусиқа санъатидаги ўрни ва аҳамияти бўйича тасаввури шаклланишида алоҳида аҳамиятга эга бўлган.