Каримова Васила Вахобовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Нутқий жанрларнинг гендерологик хосланиши” 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.DSc/Fil778
Илмий маслаҳатчи: Набиева Дилоро Абдулҳамидовна, филология фанлари доктори, профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Фил.10.05 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Акбарова Зухро Акмалжоновна- Фарғона давлат университети профессори, филология фанлари доктори,  иккинчи расмий оппонент Хошимов Ғанижон Мирзаахмедович - Андижон давлат чет тиллар институти профессори, филология фанлари доктори,  учунчи расмий оппонент Маджидова Раъно Уришевна - Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети профессори, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Фанлар Академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади нутқий жанрларнинг гендерологик хосланишини аниқлаш, ушбу жанрларда фемининлик ва маскулинлик белгиларининг намоён бўлиш механизмларини сотсиолингвистик, лингвокултурологик ва прагматик ёндашувлар асосида илмий жиҳатдан асослаш ҳамда гендер омилининг нутқий жанрлар тизимидаги ролини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
нутқий жанрларнинг гендерологик хосланиши коммуникатив вазифа билан бир қаторда ижтимоий жинсга хос стереотиплар, маданий нормалар ва прагматик стратегиялар билан боғлиқ ҳодиса сифатида талқин қилиниб, уларнинг гендер омили таъсирида динамик-дифференсиал хусусияти асосланган ҳамда аёллар ва эркаклар нутқига хос дуо, қарғиш, табрик, тилак ва қасам жанрларида феминин ва маскулин нутқ моделлари ва уларнинг лингвистик-прагматик белгилари аниқланган;
нутқий жанрларнинг гендер хосланишини белгиловчи, лисоний шакл, баҳолаш семантикаси, прагматик йўналиш ва адресат омилини қамраб олувчи кўп даражали механизм аниқланиб, мазкур омилларнинг ҳар бир даражада турлича намоён бўлиши ҳамда нутқий жанрнинг умумий коммуникатив моделини шакллантиришдаги роли илмий жиҳатдан асосланган;
гендер омилининг нутқий жанрларнинг нафақат ички таркибига, балки уларнинг шаклланиши ва ўзаро дифференсиаллашувига таъсири аниқланиб, бир хил коммуникатив вазиятда аёллар ва эркаклар нутқида турли жанрларнинг танланиши ҳамда уларнинг структура ва фунционал-семантик жиҳатдан фарқланиши асосланди, натижада гендер омилининг нутқий жанрлар тизимида жанр дифференсиасиясини белгиловчи муҳим омил экани илмий жиҳатдан асосланган; 
дуо, қарғиш, табрик, тилак ва қасам жанрларининг шаклланиши ва қўлланиши ижтимоий рол, коммуникатив вазият, ёш омили ва маданий стереотиплар билан боғлиқликда таҳлил қилиниб, гендер хосланган жанрларнинг индивидуал нутқий танлов эмас, балки социолингвистик параметрлар билан белгиланадиган ҳодиса экани асосланди ҳамда уларнинг жамиятдаги ижтимоий меъёрлар ва маданий қадриятларнинг лингвистик инъикоси сифатида намоён бўлиши далилланган;
ўзбек тилидаги гендер хосланган нутқий жанрларнинг миллий менталитет, анъанавий қадриятлар ва маданий стереотиплар билан боғлиқлиги аниқланиб, аёллар ва эркаклар нутқига хос жанрларнинг шаклланишида диний, ахлоқий ва этнопсихологик омилларнинг таъсири ҳамда уларнинг оламнинг лисоний манзарасини акс эттиришдаги ўрни илмий жиҳатдан асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нутқий жанрларни гендерологик хосланишини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
нутқий жанрларнинг гендерологик хосланиши коммуникатив вазифа билан бир қаторда ижтимоий жинсга хос стереотиплар, маданий нормалар ва прагматик стратегиялар билан боғлиқ ҳодиса сифатида талқин қилиниб, уларнинг гендер омили таъсирида динамик-дифференсиал хусусияти асосланган ҳамда аёллар ва эркаклар нутқига хос дуо, қарғиш, табрик, тилак ва қасам жанрларида феминин ва маскулин нутқ моделлари ва уларнинг лингвистик-прагматик белгиларини аниқлашга оид таклифлари 2021-2024-йилларда “Мусиқа ва санъат ўқув муассасалари учун “Болалар рақслари” фанидан интерактив ўқув-методик қўлланмалар яратиш” мавзусидаги F3-2019081773-рақанıли фундаментал лойиҳани бажаришда, хусусан, “Ўзбек болалар рақслари, рақс либослари ва тақинчоқлари номларининг ўзбекча-русча-инглизча-франсузча қисқача изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2025-йил 22-сентабрдаги 1/04-194-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳадаги лексикографик талқинлар назарий асосининг янада мукаммаллашувига эришилган; 
нутқий жанрларнинг гендер хосланишини белгиловчи, лисоний шакл, баҳолаш семантикаси, прагматик йўналиш ва адресат омилини қамраб олувчи кўп даражали механизм аниқланиб, мазкур омилларнинг ҳар бир даражада турлича намоён бўлиши ҳамда нутқий жанрнинг умумий коммуникатив моделини шакллантиришдаги роли илмий жиҳатдан асосланганлигига оид илмий янгиликдан Қўқон давлат педагогика институтида 2020-2022-йилларда бажарилган S-ECAGD-18-CA-0067 (P020002335) рақамли “FY-18 English Access Microscholarship program” номли Америка Қўшма Штатлари таълим ва маданий ишлар бюроси билан ҳамкорликдаги халқаро лойиҳада фойдаланилган (Қўқон давлат университетининг 2025-йил 3-октабрдаги 107-сон маълумотномаси). Натижада нутқий жанрларнинг умумий коммуникатив моделини шакллантиришда гендер омилининг ролини амалиётда текшириш ва тасдиқлаш имконини берди. Бу эса лойиҳа материалларининг халқаро аудиторияга ҳам сифатли тақдим этилишига хизмат қилди;
гендер омилининг нутқий жанрларнинг нафақат ички таркибига, балки уларнинг шаклланиши ва ўзаро дифференсиаллашувига таъсири аниқланиб, бир хил коммуникатив вазиятда аёллар ва эркаклар нутқида турли жанрларнинг танланиши ҳамда уларнинг структура ва фунционал-семантик жиҳатдан фарқланиши асосланди, натижада гендер омилининг нутқий жанрлар тизимида жанр дифференциациясини белгиловчи муҳим омил экани илмий жиҳатдан асословчи илмий хулосалардан Қўқон давлат педагогика институтида 2023-2024-йилларга мўлжалланган “2023 KA 171 Mobility Higher Education students (Erasmus+)” номли фундаментал лойиҳада гендер омилининг олам лисоний манзарасини акс эттириш механизмларига таъсирини ўрганиш, нутқий жанрлар тизимида гендер хосланган жанрлар тавсифи ва таснифига оид хусусиятларини ўрганишда фойдаланилган (Қўқон давлат университетининг 2025-йил 4-октабрдаги 108-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида яратилган ишларнинг илмий асосланганлиги ва амалий қиммати юқори бўлиши таъминланган;
нутқий жанрларнинг гендерологик хосланиши коммуникатив вазифа билан бир қаторда ижтимоий жинсга хос стереотиплар, маданий нормалар ва прагматик стратегиялар билан боғлиқ ҳодиса сифатида талқин қилиниб, уларнинг гендер омили таъсирида динамик-дифференсиал хусусияти асосланган ҳамда аёллар ва эркаклар нутқига хос дуо, қарғиш, табрик, тилак ва қасам жанрларида феминин ва маскулин нутқ моделлари ва уларнинг лингвистик-прагматик белгилари аниқланганлигига оид илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларда бажарилган АМ-F3-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” номли амалий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 14-октабрдаги 04/1-4916-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида таълимий корпус материалларида жанрларнинг гендер хосланган қирралари тизимли равишда ёритишда янги назарий қарашлар билан бойитилган;
дуо, қарғиш, табрик, тилак ва қасам жанрларининг шаклланиши ва қўлланиши ижтимоий рол, коммуникатив вазият, ёш омили ва маданий стереотиплар билан боғлиқликда таҳлил қилиниб, гендер хосланган жанрларнинг индивидуал нутқий танлов эмас, балки социолингвистик параметрлар билан белгиланадиган ҳодиса экани асосланди ҳамда уларнинг жамиятдаги ижтимоий меъёрлар ва маданий қадриятларнинг лингвистик инъикоси сифатида намоён бўлиши далилланган тавсиялардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган RZ-202004165 – “Умумий ўрта таълимнинг бошланғич синф ўқувчиларида оғзаки ва ёзма нутқий компетенсияларни ривожлантирувчи электрон платформа яратиш” номли амалий лойиҳа доирасида самарали фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 14-октабрдаги 04/1-4915-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа мазмуни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи илмий асосланган ёндашувлар шакллантирилган;
ўзбек тилидаги гендер хосланган нутқий жанрларнинг миллий менталитет, анъанавий қадриятлар ва маданий стереотиплар билан боғлиқлиги аниқланиб, аёллар ва эркаклар нутқига хос жанрларнинг шаклланишида диний, ахлоқий ва этнопсихологик омилларнинг таъсири ҳамда уларнинг оламнинг лисоний манзарасини акс эттиришдаги ўрни илмий жиҳатдан асосланган натижалари ва материалларидан “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУК “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган 2024-йил май ҳамда июл ойларида эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Тил – миллат кўзгуси” номли эшиттиришлар ссенарийларини тайёрлашда (2023-йил март ва сентябр ойларида) фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон – 24” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаснинг 2025-йил 7-октабраги 05-09-1556-сонли маълумотномаси). Натижада телекўрсатувлар мазмуни илмий асосланган материаллар билан бойитилиб, томошабинларда нутқий жанрлардан онгли ва ўринли фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish