Худайберганов Шихназар Оллобергановичнинг
фалсафа  доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жигар циррози фонида ривожланган ўткир аппендицитни ташхис ва даволаш тактикасини такомиллаштириш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Tib5634.
Илмий раҳбар: Уроқов Шуҳрат Тўхтаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.03.
Расмий оппонентлар: Қурбонов Обиджон Махсудович, доцент тиббиёт фанлари доктори, доцент; Эгамов Юлдашали Сулейманович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жигар циррози ўткир аппендицит билан бирга келган ҳолатларда ташхис қўйиш ва даволаш усуллари натижаларини баҳолаш ҳамда жигар функционал ҳолатини ҳисобга олган ҳолда самарали ва хавфсиз даволаш тактикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор жигар циррози фонида ўткир аппендицитнинг клиник кечиши ўзига хос патогенетик хусусиятларга эга эканлиги илмий асосланиб, гиперспленизм шароитида лейкоцитознинг паст диагностик аҳамиятга эгалиги ва С-реактив оқсилнинг асосий яллиғланиш маркери сифатида юқори ишончлилиги исботланган;
асцит мавжуд жигар циррози беморларида ултратовуш текширувининг паст сезгирлиги ва спецификлиги (62,5%) аниқланиб, магнит-резонанс томографиянинг нодеструктив (катарал) аппендицит шаклларини аниқлашда юқори визуализация имкониятига эга эканлиги ҳамда даволаш тактикасини танлашда ҳал қилувчи аҳамият касб этиши асосланган;
жигар циррози билан ўткир аппендицит биргаликда келган ҳолатларда даволаш тактикасини индивидуаллаштириш орқали, нодеструктив шаклларда консерватив (антибактериал) терапиянинг, компенсация босқичида эса миниинвазив лапароскопик аппендэктомиянинг устунлиги исботланган;
операциядан кейинги ўлимнинг асосий сабаблари сифатида жигар энцефалопатияси, сепсис ва перитонит аниқланиб, асцитли беморларда қорин бўшлиғини дренажламаслик, С-реактив оқсилнинг динамикасини кузатиш ҳамда AIR ўрнига AAS (Adult Appendicitis Score) шкаласидан фойдаланишга асосланган комплекс, профилактик-диагностик ва даволаш кетма-кетлиги ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 5 мартдаги илмий тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш бўйича 04/33-сонли хулосасига мувофиқ:
биринчи илмий янгилик: илк бор жигар циррози фонида ўткир аппендицитнинг клиник кечиши ўзига хос патогенетик хусусиятларга эга эканлиги илмий асосланиб, гиперспленизм шароитида лейкоцитознинг паст диагностик аҳамиятга эгалиги ва С-реактив оқсилнинг асосий яллиғланиш маркери сифатида юқори ишончлилиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: С-реактив оқсилга эътибор қаратган ҳолда диагностик мезонларни қайта кўриб чиқиш асосланди ва бу диагностика аниқлигини оширади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: олинган илмий-амалий маълумотлар РШТЁИМ Қорақалпоғистон филиали (16.05.2025 й.; №108) ва РШТЁИМ Хоразм филиалида (17.05.2025 й.; № 110/I) амалиётга татбиқ этилди. Ижтимоий самарадорлиги: диагностиканинг ўз вақтида амалга оширилиши 32,4% га ошди, диагностик хатолар частотаси 28,7% дан 12,5% гача камайди. Иқтисодий самарадорлиги: асоссиз диагностик муолажалар ва такрорий госпитализацияларнинг қисқартирилиши бир бемор учун харажатларни 520000 сўмга, қўшимча равишда лаборатор-инструментал текширувлар ҳажмининг камайиши ҳисобига яна 310000 сўмга тежаш имконини берди. Умумий иқтисодий самара: бир бемор учун 830000 сўм. Хулоса: С-реактив оқсилдан фойдаланиш беморларни диагностика қилиш ва даволаш самарадорлигини оширади.
иккинчи илмий янгилик: асцит мавжуд жигар циррози беморларида ултратовуш текширувининг паст сезгирлиги ва спецификлиги (62,5%) аниқланиб, магнит-резонанс томографиянинг нодеструктив (катарал) аппендицит шаклларини аниқлашда юқори визуализация имкониятига эга эканлиги ҳамда даволаш тактикасини танлашда ҳал қилувчи аҳамият касб этиши асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: МРТнинг танлов усули сифатидаги устунлиги асосланди, бу эса диагностика аниқлигини ошириш ва диагностик хатолар хавфини камайтириш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: олинган илмий-амалий маълумотлар РШТЁИМ Қорақалпоғистон филиали (16.05.2025 й.; №108) ва РШТЁИМ Хоразм филиалида (17.05.2025 й.; № 110/I) амалиётга татбиқ этилди. Ижтимоий самарадорлиги: диагностик хатолар частотаси 26,8% дан 11,4% гача камайди, асоратланган шакллар миқдори 18,6% га қисқарди. Иқтисодий самарадорлиги: асоссиз жарроҳлик амалиётлари сонининг камайиши харажатларни 610000 сўмга, асоратларнинг камайиши эса қўшимча яна 290000 сўмга тежаш имконини берди. Умумий иқтисодий самара: бир бемор учун 900000 сўмни ташкид этади. Хулоса: МРТ жигар циррози ва асцити бор беморларда аппендицит диагностикаси учун устувор усул сифатида тавсия этилади.
учинчи илмий янгилик: жигар циррози билан ўткир аппендицит биргаликда келган ҳолатларда даволаш тактикасини индивидуаллаштириш орқали, нодеструктив шаклларда консерватив (антибактериал) терапиянинг, компенсация босқичида эса миниинвазив лапароскопик аппендэктомиянинг устунлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: жигар циррози босқичи ва аппендицит шаклини ҳисобга олган ҳолда даволашга табақалаштирилган ёндашув асосланди, бу эса терапия самарадорлигини ошириш ва нохуш оқибатлар хавфини камайтириш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: олинган илмий-амалий маълумотлар РШТЁИМ Қорақалпоғистон филиали (16.05.2025 й.; №108) ва РШТЁИМ Хоразм филиалида (17.05.2025 й.; № 110/I) амалиётга татбиқ этилди. Ижтимоий самарадорлиги: ўлим кўрсаткичи 25% дан 10% гача пасайтирилди, операциядан кейинги асоратлар частотаси 22,7% га камайди. Иқтисодий самарадорлиги: асоратлар сони ва госпитализация давомийлигининг қисқариши даволаш харажатларини 680000 сўмга, қўшимча равишда интенсив терапия ҳажмининг камайиши ҳисобига яна 340000 сўмга тежаш имконини берди. Умумий иқтисодий самара: бир бемор учун 1020000 сўм. Хулоса: даволашга индивидуал ёндашув жигар циррози ва ўткир аппендицит бирга келган беморларни олиб боришнинг оптимал стратегияси ҳисобланади.
тўртинчи илмий янгилик: операциядан кейинги ўлимнинг асосий сабаблари сифатида жигар энцефалопатияси, сепсис ва перитонит аниқланиб, асцитли беморларда қорин бўшлиғини дренажламаслик, С-реактив оқсилнинг динамикасини кузатиш ҳамда AIR ўрнига AAS (Adult Appendicitis Score) шкаласидан фойдаланишга асосланган комплекс, профилактик-диагностик ва даволаш кетма-кетлиги ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ишлаб чиқилган алгоритм беморларни бошқаришга тизимли ёндашувни таъминлайди, бу эса асоратларни ўз вақтида аниқлаш ва даволаш тактикасини оптималлаштириш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: олинган илмий-амалий маълумотлар РШТЁИМ Қорақалпоғистон филиали (16.05.2025 й.; №108) ва РШТЁИМ Хоразм филиалида (17.05.2025 й.; № 110/I) амалиётга татбиқ этилди. Ижтимоий самарадорлиги: операциядан кейинги асоратлар частотаси 24,3% га камайтирилди, ўлим кўрсаткичи 18,6% дан 9,2% гача пасайтирилди. Иқтисодий самарадорлиги: госпитализация давомийлиги ва интенсив терапия ҳажмининг қисқариши даволаш харажатларини 590000 сўмга, қўшимча равишда асоратлар частотасининг камайиши яна 330000 сўм иқтисод қилинишини таъминлади. Умумий иқтисодий самара: бир бемор учун 920000 сўм. Хулоса: ишлаб чиқилган алгоритм ушбу қўшма патологияга эга беморларни бошқаришнинг самарали тизими сифатида кенг жорий этиш учун тавсия этилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish