Sayt test rejimida ishlamoqda

Мардонова Гулжахон Амановнанинг

фан доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оилада болаларни алла воситасида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг педагогик имкониятлари», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Ped110.

Илмий раҳбар: Якуббекова Мунаввар Мухамадовна, филология фанлари доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.27.06.2017.Ped.26.01.

Расмий оппонентлар: Тўхлиев Боқижон, филология фанлари доктори, профессор; Абдурахимова Дилфуза Алиевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади:  оилада болаларни алла воситасида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг педагогик имкониятларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

алланинг тарбиявий шаклланиши мазмуни  (алла сўзининг этимологияси “балу-балу”, “аллала”, “аланг”, “ала” сўзлари фонетик ўзгаришларга боғлиқлиги) тарихий, энциклопедик, педагогик-психологик ҳамда халқ оғзаки ижоди манбаларидаги болаларни ижтимоий ҳаётга тайёрлашда қўлланилган гносеологик методларнинг фаоллаштирувчи, мотивация уйғотувчи компонентларига устуворлик бериш асосида аниқланган;

болаларнинг алла воситасида психологик-маънавий ривожланиш (чақалоқликдан уч ёшгача эркалаш, ардоқлаш; уч ёшдан яхшиликка йўналтирувчи, ўгит-насиҳат; тўрт ёшдан  орзу-умидга йўғрилган; беш ёшдан дидактик аллалар) хусусиятлари алла турларининг дидактик, мантиқийлик, инновационлик тамойилларига ҳамоҳанг равишда аниқланган;

оила–маҳалла–мактабгача таълим муассасаси ҳамкорлигида алла воситасида маънавий-ахлокий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш механизми кўргазмали-фаолиятий фикрлаш, алланинг синхрон таъсири (фонематик товушлар) ва халқ оғзаки ижодининг алла, мақол, топишмоқ, матал, тез айтиш, эртак каби кичик жанрларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;

оилада болаларнинг алла воситасида тадрижий маънавий-ахлоқий ривожланишини баҳолаш индикаторлари ретроспектив даврийлик талабларига мувофиқ миллий ва умуминсоний қадриятлар тамойилларига кўра такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Оилада болаларни алла воситасида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг педагогик имкониятларини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:

оилада болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, ўғил ва қизларни оилапарварликка тайёрлашга доир таклифлардан Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 5 мартда тасдиқланган “Оилада фарзанд туғилиши муносабати билан ўтказиладиган маросимлардаги дабдабабозликларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар режаси”нинг 1.5-банди: фарзанд туғилиши билан боғлиқ миллий маросимлар ҳақида мақола, тезис ва буклетлар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 23 апрелдаги 01-02/2-2-/27-сон маълумотномаси). Натижада болаларни алла воситасида маънавий-ахлоқий тарбиялашда оналарнинг методик тавсиялар билан таъминланишига ҳамда болаларнинг алла тўғрисидаги тушунча ва билимлари бойишига эришилган;

болаларнинг алла воситасида психологик-маънавий ривожланиш  хусусиятлари алла турларининг дидактик, мантиқийлик, инновационлик тамойилларига ҳамоҳанг равишда аниқланишига оид таклиф ва тавсиялар амалиётга татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг 2019 йил  24 майдаги 524-сон маълумотномаси). Натижада оилада болаларни алла воситасида маънавий-ахлоқий тарбиялашда оналарнинг методик қўлланмалар билан таъминланиш самарадорлиги ортган;

оилада болаларнинг алла воситасида тадрижий маънавий-ахлоқий ривожланишини баҳолаш индикаторлари ретроспектив даврийлик талабларига мувофиқ миллий ва умуминсоний қадриятлар тамойилларига кўра такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар амалиётга жорий қилинган (Республика маънавият ва маърифат кенгаши Республика маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 21 майдаги 02/09-604-19-сон маълумотномаси). Натижада оналарнинг оилада болаларни алла воситасида маънавий-ахлоқий тарбиялашда билим, кўникма, малакаларини ривожлантириш, болаларда ёшга нисбатан маънавий етукликни шакллантириш самарадорлиги ошган; 

оила–маҳалла–мактабгача таълим муассасаси ҳамкорлигида болаларни алла воситасида тарбиялаш механизми кўргазмали-фаолиятий фикрлаш, алланинг синхрон таъсири  ва халқ оғзаки ижодининг алла, мақол, топишмоқ, матал, тез айтиш, эртак каби кичик жанрларига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар амалиётга жорий этилган (Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг 2019 йил 20 майдаги 02-01/274-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллаларда ота-оналар ва  болалар билан амалга оширилган тарбиявий ишларнинг самарадорлиги ва оналарда алланинг мазмун-моҳияти, унинг тарбиявий аҳамиятини тушуниш ва тарбия жараёнида қўллаш имконияти ошган;

тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган алланинг тарбиявий шаклланиши мазмуни тарихий, энциклопедик, педагогик-психологик ҳамда халқ оғзаки ижоди манбаларидаги болаларни ижтимоий ҳаётга тайёрлашда қўлланилган гносеологик методлари “Тарбия” энциклопедиясига киритилган (“Ўзбекистон миллий энциклопедияси” давлат илмий нашриётининг 2019 йил 20 майдаги 01-189-сон маълумотномаси). Натижада болаларниалла воситасида маънавий-ахлоқий тарбиялашда оналарнинг масъулиятини кучайтириш, уларнинг билим, малакасини ошириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish