Султанзада Низамаддин Данияр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жигар эхинококкозини ўт йўлларига ёрилиши билан асоратларини комплекс даволаш усулларини такомиллаштириш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Tib4989.
Илмий раҳбар: Уроқов Шуҳрат Тўхтаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.03.
Расмий оппонентлар: Хамдамов Бахтиёр Зарифович, доцент тиббиёт фанлари доктори, профессор; Акбаров Миршавкат Миролимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жигар эхинококкозининг ўт йўлларига ёрилишида эндоскопик ретроград усуллар ёрдамида антипаразитар моддаларни бевосита эхинококк қолдиқ бўшлиқларига юбориш асосида ташҳислаш, даволаш ва рецидивларнинг олдини олиш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жигар эхинококк кистасининг ўт йўлларига ёрилиши клиник аҳамиятга эга асорат эканлиги эндемик ҳудудларда унинг учраш частотаси ва асоратланиш кўрсаткичларининг юқорилиги комплекс клиник-диагностик таҳлил асосида аниқланган;
илк бор рецидивга қарши антипаразитар препаратларни миниинвазив эндоскопик ретроград усул орқали ёрилган эхинококк кистасининг қолдиқ бўшлиғига бевосита киритишнинг амалий имконияти ва клиник самарадорлиги исботланган;
эндоскопик ретроград папиллосфинктеротомияни қўллашга асосланган оқилона жарроҳлик тактикаси жигар эхинококкозининг ўт йўлларига ёрилишида даволаш натижаларини яхшилаши, қолдиқ бўшлиқнинг бужмайиши ва асоратлар камайишига олиб келиши аниқланган;
илк бор жигар эхинококкозининг қайталанишини олдини олишга қаратилган янги тактик-техник ёндашув - «эндоскопик эхинококкографик холангиоцистография» усули таклиф этилди ҳамда рентген-контраст моддалар ва антисептик эритмаларнинг протосколексларга таъсири in vitro шароитида морфофункционал такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиғи бўйича 2026 йил 5 мартдаги 04/32– сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: жигар эхинококк кистасининг ўт йўлларига ёрилиши клиник аҳамиятга эга асорат эканлиги эндемик ҳудудларда унинг учраш частотаси ва асоратланиш кўрсаткичларининг юқорилиги комплекс клиник-диагностик таҳлил асосида аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ушбу услуб билан эхинококкнинг ўсувчи элементлари (протосколекслар ва ацефалоцитлар) тўғридан-тўғри зарарсизлантирилиши таъминланади, бу эса рецидив ҳолатларни сезиларли даражада камайтириш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий натижалар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қорақалпоғистон филиалида (08.10.2025 й.; №187А) ва Хоразм филиалида (30.10.2025 й.; №195/I) амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: рецидив эхинококкоз 22% дан 8% гача камайган, операциядан кейинги асоратлар камайган, беморларда тикланиш тезлашган. Иқтисодий самарадорлиги: шифохонада қолиш муддати ўртача 4 кунга қисқартирилиб (1 кун = 170000 сўм), 680000 сўм маблағ тежалди. Қўшимча равишда дори-дармон харажатлари 400000 сўмга камайтирилган. Жами иқтисод: 1080000 сўм/бемор. Хулоса: қолдиқ бўшлиқни эндоскопик санация қилиш рецидив эхинококкозни камайтиришда самарали усул сифатида тавсия этилди ва амалиётга жорий этилди. Беморларни даволаш натижаларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатган ҳамда асоратлар ва ўлимни камайтириш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: илк бор рецидивга қарши антипаразитар препаратларни миниинвазив эндоскопик ретроград усул орқали ёрилган эхинококк кистасининг қолдиқ бўшлиғига бевосита киритишнинг амалий имконияти ва клиник самарадорлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: эндоскопик текширув орқали бир вақтнинг ўзида ҳам ташхис, ҳам сколецид санацияни амалга ошириш имкони пайдо бўлди. Бу рецидив ва ортиқча лапаротомиялар эҳтиёжини камайтирди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий натижалар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қорақалпоғистон филиалида (08.10.2025 й.; №187А) ва Хоразм филиалида (30.10.2025 й.; №195/I) амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: операциянинг 2-босқичида лапаротомияга эҳтиёж 50% дан 20% гача камайган, беморларда тикланиш даври қисқарган. Иқтисодий самарадорлиги: стационарда 4 кунлик қисқартириш ҳисобига 680000 сўм ва жарроҳлик харажатлари 600000 сўмгача камайтирилган. Жами иқтисод: 1280000 сўм/бемор. Хулоса: эндоскопик эхинококкографик усул клиник амалиётда самарали деб топилган ва такрорий жарроҳлик эҳтиёжини камайтиришга хизмат қилган.
учинчи илмий янгилик: эндоскопик ретроград папиллосфинктеротомияни қўллашга асосланган оқилона жарроҳлик тактикаси жигар эхинококкозининг ўт йўлларига ёрилишида даволаш натижаларини яхшилаши, қолдиқ бўшлиқнинг бужмайиши ва асоратлар камайишига олиб келиши аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ушбу моддалар клиник амалиётда гермицид воситаси сифатида мақсадли қўлланилиши мумкинлигини тасдиқлайди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий натижалар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қорақалпоғистон филиалида (08.10.2025 й.; №187А) ва Хоразм филиалида (30.10.2025 й.; №195/I) амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: асосий гуруҳда рецидив ҳолатлари 24% дан 8% гача пасайди, операция эҳтиёжи камайди. Иқтисодий самарадорлиги: 3 кунлик стационар муддати қисқариши (510000 сўм) ва дори харажатларини 300000 сўмга камайтириш имкони яратилди. Жами иқтисод: 810000 сўм/бемор. Хулоса: клиникада сколецид воситаларни самарали қўллаш имконияти яратилди ва рецидивни камайтиришга ҳисса қўшди.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор жигар эхинококкозининг қайталанишини олдини олишга қаратилган янги тактик-техник ёндашув - «эндоскопик эхинококкографик холангиоцистография» усули таклиф этилди ҳамда рентген-контраст моддалар ва антисептик эритмаларнинг протосколексларга таъсири in vitro шароитида морфофункционал такомиллаштирилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: операцияга бўлган ёндашувни индивидуаллаштириш имкони пайдо бўлиб, ортиқча хирургик аралашувлар олдини олинди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий натижалар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қорақалпоғистон филиалида (08.10.2025 й.; №187А) ва Хоразм филиалида (30.10.2025 й.; №195/I) амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: тикланиш даври қисқарди, жарроҳликдан кейинги асоратлар камайди. Иқтисодий самарадорлиги: лапаротомиясиз ҳолларда стационар кунлари 4 кунга қисқарди (680000 сўм), дори ва операция харажатлари 500000 сўмга тежалди. Жами иқтисод: 1180000 сўм/бемор. Хулоса: динамик назорат орқали операция эҳтиёжини камайтириш, асоратларни камайтириш ва тикланишни тезлаштиришга эришилган.