Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахматкариева Гулчехра Рустамовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Миллий телевидениенинг социомаданий самарадорлиги, бадиий ресурслари ва хусусиятлари”, 17.00.08–Санъат назарияси ва тарихи (санъатшунослик фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/San2.

Илмий раҳбар: Хамидова Марфуа Азизовна, санъатшунослик фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Санъатшунослик институти, DSс.27.06.2017.San.51.01.

Расмий оппонентлар: Тешабоев Жўра, санъатшунослик фанлари доктори, профессор; Рамазонова Шоира Рихсибоевна, филология фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: телевидениенинг санъат тури ва аудиовизуал оммавий ахборот воситаси сифатида социомаданий самарадорлиги, бадиий захираларини очиб беришдан иборат .

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

замонавий медиа жараёнларида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва унинг структурасидаги телерадиоканалларнинг маҳсулотларида сифат ўзгаришларининг заруратига кўра санъатшунослик шарҳлари, ҳужжатли материаллар улушини кўпайтириш долзарблашаётгани асослаб берилган;

телевидение жанрлари сценарий, саҳналаштириш ва ижро маданиятини қамраб олган ижодий ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ ҳолда  ривожланиши далилланган;

маълум тарихий босқичда мазмун ва шакл устида изланишлар, техника тараққиёти сабабли телеспектакль, телефильм, видеофильм, сериал форматлари юзага келгани исботланган;

миллий телевидениеда бадиий ахборотни яратиш, тарқатиш, сақлаш жараёнлари коммуникатив, эстетик, рекреатив каби ижтимоий функциялар ҳамда ижодий фаолият билан боғлиқ тарзда амалга ошиши аниқланган.

IV.Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши.

Миллий телевидениенинг социомаданий самарадорлиги, бадиий ресурслари ва хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:

замонавий медиа жараёнларида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва унинг структурасидаги телерадио каналларнинг маҳсулотларида сифат ўзгаришларига кўра санъатшунослик шарҳлари, ҳужжатли материаллар улушини кўпайтириш долзарблашаётгани ҳамда миллий телевидение ижодий ресурслари ҳақидаги маълумотлар 2012–2015 йилларда амалга оширилган ЎзР ФА Санъатшунослик институтининг А-1-ФА-0-19116 рақамли “Мустақил Ўзбекистон кино санъати: ижтимоий функциялари ва поэтикаси” мавзуидаги давлат грантининг амалий лойиҳаси тадқиқотида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 1 апрелдаги 3/1255-1001-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижалардан фойдаланиш Ўзбекистон кичик экран санъати тарихини ўрганишда аҳамиятли бўлиб, бадиий телевидение назариясига оид билимларни кенгайишига хизмат қилган;

телевидение жанрлари сценарий, саҳналаштириш ва ижро маданиятини қамраб олган ижодий ишлаб чиқариш жарёни билан боғлиқ ҳолда  ривожланиши далилланган хулосадан Халқаро бахшичилик санъати фестивали (2019 й.) сценарийларини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2019 йил 12 апрелдаги 01-12-03-1739-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш миллий телевидениенинг аудиовизуал оммавий ахборот воситаси сифатида бадиий ресурслар ва хусусиятларини очиб беришга хизмат қилган;

маълум тарихий босқичда мазмун ва шакл устида изланишлар, техника тараққиёти сабабли телеспектакль, телефильм, видеофильм, сериал форматлари юзага келгани исботланган хулосадан 2012–2015 йилларда амалга оширилган ЎзР ФА Санъатшунослик институтининг А-1-ФА-0-19116 рақамли “Мустақил Ўзбекистон кино санъати: ижтимоий функциялари ва поэтикаси” мавзуидаги давлат грантининг амалий лойиҳаси тадқиқотида фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 1 апрелдаги 3/1255-1001-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижалардан фойдаланиш Ўзбекистон телевидениесида жанр-услубий изланишларни таҳлил қилишда аҳамиятли бўлиб, бадиий телевидение назариясига оид билимларни кенгайишига хизмат қилган;

миллий телевидениеда бадиий ахборотни яратиш, тарқатиш, сақлаш жараёнлари коммуникатив, эстетик, рекреатив каби ижтимоий функциялар ҳамда ижодий фаолият билан боғлиқ тарзда амалга ошиши аниқланган хулосадан «Оилавий» телеканалининг  «Первый шаг» лойиҳасида, унинг студиядан ташқари олинган кўрсатувларнинг махсус сонлари сценарийсида ва саҳналаштириш амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадио компанияси “Оилавий” Давлат унитар корхонасининг 2018 йил 26 апрелдаги 39-39-641-сон маълумотномаси). Илмий натижалар  телеэфирнинг тарбиявий  хусусиятлари ошишига, болалар аудиториясини кенгайиб боришига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish