Исоқова Феруза Шамсиддин қизининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I.Умумий маълумотлар.Диссертация мавзуси: “Инглиз ва ўзбек тилларида сиёсий дискурснинг этнолингвистик хусусиятлари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2023.4.PhD/Fil4156
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Худайқулов Абдулла Эшқуватович,  филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.Fil.12.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор, Маматов Абди Эшонқулович,  Тешабаева Дилфуза Муминовна  филология фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида сиёсий дискурснинг риторик, этнолингвистик ҳамда дискурсив хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
сиёсий дискурснинг этнолингвистик хусусиятларининг тадқиқи доирасида унинг ижтимоий-маданий хусусиятларини, контекстнинг мазмун-моҳияти ва коммуникантларнинг хулқ-атворини ўзида акс эттирган, конструктив мулоқот воситаси сифатида нутқ+ҳаракат формуласи орқали дискурс – дунёни англаш, танқидий фикрлаш, қабул қилувчининг муносабати ва мақсадини ўз ичига олган мураккаб коммуникатив ҳодиса эканлиги далилланган;  
дискурснинг тарихий ва маданий жиҳатдан риторик канонлар асосида тараққий этиши, бу жараён миллий-маданий муҳитдан келиб чиққан ҳолда турли стратегиялар воситасида амалга оширилиши, аудитория онгини шакллантиришда инглиз сиёсий дискурсида мантиқий далиллар, рақамлар, шахсий тажриба, ўзбек сиёсий дискурсида маънавий қадриятлар, тарихий рамзлар ва миллий ғоя орқали таъсирчанликнинг юзага келиши очиб берилган; 
сиёсий дискурс этнолингвистик контекстда ўзига хос хусусиятлар ва бир қатор этник масалалар билан чамбарчас боғлиқлиги, инглиз тилидаги сиёсий нутқлар, асосан, индивидуаллик, эркинлик ва демократик қадриятларни тарғиб этувчи лисоний идентикликни тақдим эца, ўзбек тилидаги сиёсий дискурсда миллий бирлик, анъанавий қадриятлар ва ижтимоий масъулиятга таянган баҳолаш феномени кўпроқ устуворликка эгалиги аниқланган;  
сиёсий дискурсда этноспецифик семантизация чоғиштирилаётган тилларда бир-биридан фарқ қилиши, этносемантик элементлар сиёсий ва ижтимоий идентикликни мустаҳкамлашда асосий восита эканлиги, мазкур ёндашув тилдаги маданий хусусиятларни холис таҳлил этишга хизмат қилиши, инглиз сиёсий дискурсида демократия, шахсий эркинлик ва мурожаат очиқлиги устувор бўлса, ўзбек сиёсий дискурсида умумийлик, ҳамжиҳатлик ва эҳтиром алоҳида ўрин эгаллаши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
ижтимоий-маданий хусусиятларни, контекстнинг мазмун-моҳияти ва коммуникантларнинг хулқ-атворини ўзида акс эттирган, конструктив мулоқот воситаси сифатида нутқ+ҳаракат формуласи орқали дискурс – дунёни англаш, танқидий фикрлаш, қабул қилувчининг муносабати ва мақсадини ўз ичига олган мураккаб коммуникатив ҳодиса эканлиги каби илмий натижа ва далиллардан Тошкент давлат ўзбек  тили ва адабиёти университетининг ИЛ-52 тур-21091433-рақамли “Ўзбек реалияларига оид мақолалар базаси платформасини яратиш (Wикипедиа электрон энциклопедияси мезонлари асосида)” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 26-июндаги 01/4-2763-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида яратилган дарслик, ўқув-услубий мажмуа, услубий қўлланма, виртуал ресурсларни энг сўнгги маълумотлар ва адабиётлар билан бойитишда муҳим асос бўлган;
дискурснинг тарихий ва маданий ривожланиш тенденсияси риторик канонлар асосида тараққий этиши, бу жараён миллий-маданий муҳитдан келиб чиққан ҳолда турли стратегиялар воситасида амалга оширилиши, аудитория онгини шакллантиришда инглиз сиёсий дискурсида мантиқий далиллар, рақамлар, шахсий тажриба, ўзбек сиёсий дискурсида маънавий қадриятлар, тарихий рамзлар ва миллий ғоя орқали таъсирчанликнинг юзага келиши каби илмий натижа ва амалий янгиликларидан “Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғиботи марказининг “Сустаинабле Cоллеcтион оф Ресеарч Дата фор тҳе Протеcтион оф Интангибле Cултурал Ҳеритаге: Фоcус он Cентрал Асиа анд Смалл Исланд Девелопинг Статес (2022-2024 Фисcал Еар)” мавзусидаги халқаро лойиҳасида фойдаланилган (“Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғиботи марказининг 2025-йил 26-июндаги 01/01-45-сон маълумотномаси). Натижада халқаро аудиториянинг ўзбек миллий тили, маданияти, урф-одат ва анъаналари ҳамда санъати билан чуқурроқ танишиш имконияти яратилган;
сиёсий дискурсда этноспецифик семантизация ҳар иккала тилда бир-биридан фарқ қилиши, этносемантик элементлар сиёсий ва ижтимоий идентикликни мустаҳкамлашда асосий восита эканлиги, мазкур ёндашув тилдаги маданий хусусиятларни холис таҳлил этишга хизмат қилиши, инглиз сиёсий дискурсида демократия, шахсий эркинлик ва мурожаат очиқлиги устувор бўлса, ўзбек сиёсий дискурсида умумийлик, ҳамжиҳатлик ва эҳтиром алоҳида ўрин эгаллаши каби илмий натижалари ва хулосаларидан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида бажарилган ИЛ662204405-рақамли “Экспериментал фонетик лаборатория яратиш (хорижий тил мисолида)” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 10-июлдаги 04-01/3356-сон маълумотномаси). Тадқиқот хулосалари асосида чиқарилган таклиф ва тавсияларнинг амалиётга тадбиқ этилиши юзасидан эришилган ижобий натижалар инновацион лойиҳа доирасида яратилган монография ва виртуал ресурсларни энг сўнгги маълумотлар ва адабиётлар билан бойитишда муҳим асос бўлиб хизмат қилган;
сиёсий дискурс этнолингвистик контекстда ўзига хос хусусиятлар ва бир қатор этник масалалар билан чамбарчас боғлиқлиги, инглиз тилидаги сиёсий нутқлар, асосан, индивидуаллик, эркинлик ва демократик қадриятларни тарғиб этувчи лисоний идентикликни тақдим эца, ўзбек тилидаги сиёсий дискурсда миллий бирлик, анъанавий қадриятлар ва ижтимоий масъулиятга таянган баҳолаш феномени кўпроқ устуворликка эгалиги каби илмий натижа ва амалий янгиликларидан Самарқанд давлат чет тиллар институтида амалга оширилган АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 7-июлдаги 04-2043/02-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида яратилган омма олдидаги чиқишлар, сиёсий нутқлар, савловолди тарғибот материаллари янги билимлар билан бойитилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish