Зарипова Зиёдажон Рустам қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларда социолингвистик компетенсияни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (анекдот жанридаги матнлар воситасида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Ped7043
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педогогика университети.
Илмий раҳбар: Санакулов Зайниддин Ибодуллаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.04.02.
Расмий оппонентлар: Казиева Турғуной Турсунбаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Якуббаев Муродилла Маруфович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади талабаларда социолингвистик компетенсияни анекдот жанридаги матнлар асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўз она тилидаги ижтимоий-лингвистик ҳодисаларни тушуниш ва ўрганилаётган тил маданиятига мос коммуникатив хатти-ҳаракатларни эгаллаш имконини яратувчи социолингвистик компетенциянинг ижтимоий контекстни англаш, маданиятлараро фарқларни аниқлаш ва унга мослашиш, шунингдек, нутқ актларининг ижтимоий мослиги таъминлаш каби компонентлари лингвистик трансфер феномени асосида намоён боʻлиши асосланган; 
бўлажак ўқитувчиларда социолингвистик компетенсияни интерактив онлайн (ВР ва АР, Блендед Леарнинг) ва коллаборатив (гемификация) технологиялар ёрдамида ривожллантиришда “Анекдотен им Деуцчунтерричт” номли муаллифлик электрон ўқув дастури имплиментацияси асосида самарадорлиги (маданий контекстни тушунганлиги, лексик ва фразеологик бойликни ошганлиги, маданиятлараро мулоқотга тайёрларлиги, тилни ўрганишда контекстуал усулни қоʻллаганлиги, юмор орқали таълим мақсадига эришилганлиги ҳамда прагматик коʻникмаларнинг шаклланганлиги) очиб берилган;
олий таълим тизимида имплементациядан оʻтказилган “Айланма шерик суҳбати”, “Браинwритинг – 6–3–5”, “Спин тҳе Wҳеел”, “Мақсад сари 5 қадам” ва “Лапбоок“ каби муаллифлик методлари анекдотларни қоʻллаш орқали тил оʻрганувчилар социолингвистик коʻникмаларини ривожлантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилиши тажриба-синов ишлари хулосалари асосида далилланган;
анекдотлар воситасида социолингвистик кўникмаларни ривожлантириш модели лингвомаданий ёндашувга асосланган интерактив, матн билан ишлаш методлари орқали шахсга йўналтирилган таълим, ҳамкорликка йўналтирилган таълимий ёндашув, социомаданий ва социолингвистик компетенсиялар ўртасидаги узвийлик, контекстда ўқитиш тамойиллари асосида такомиллштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Талабаларда социолингвистик компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар ҳамда амалий таклифлар асосида:
ўз она тилидаги ижтимоий-лингвистик ҳодисаларни тушуниш ва ўрганилаётган тил маданиятига мос коммуникатив хатти-ҳаракатларни эгаллаш имконини яратувчи социолингвистик компетенциянинг ижтимоий контекстни англаш, маданиятлараро фарқларни аниқлаш ва унга мослашиш, шунингдек, нутқ актларининг ижтимоий мослиги таъминлаш каби компонентлари лингвистик трансфер феномени асосида намоён боʻлиши далилланганлиги бўйича таклиф ва тавсиялардан  “Хорижий тил (Деуцч ин Тоурисмус унд Гастрономие)” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сонли буйруғи, 557672-рақамли гувоҳнома). Натижада, олий таълим муассасаларида тил таълимини ўқитишда социолингвистик компетенсияни шакллантириш методикаси такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларида социолингвистик компетенсияни интерактив онлайн (ВР ва АР, Блендед Леарнинг) ва коллаборатив (гемификация) технологиялар ёрдамида ривожллантиришда “Анекдотен им Деуцчунтерричт” номли муаллифлик электрон ўқув дастури имплиментацияси асосида самарадорлигини оширишга оид таклиф ва тавсиялар Тошкент давлат аграр университетида 2022-2025-йилларда бажарилган АЛ-672205589-сонли “Ўрмончилик соҳасига оид атамаларнинг ўзбекча-инглизча-русча-немисча иллюстратив электрон луғат ва мобил иловасини яратиш” номли грант лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларнинг ижросини таʼминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат аграр университетининг  2025-йил 16-октябрдаги 1/4-1-1553-сон маълумотномаси). Натижада, анекдот жанридаги матнлар асосида талабаларда социолингвистик компетенсияни ривожлантириш учун мўлжалланган интерфаол дарс ссенарийларини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
олий таълим тизимида имплементациядан оʻтказилган “Айланма шерик суҳбати”, “Браинwритинг – 6–3–5”, “Спин тҳе Wҳеел”, “Мақсад сари 5 қадам” ва “Лапбоок“ каби муаллифлик методлари анекдотларни қоʻллаш орқали тил оʻрганувчилар социолингвистик коʻникмаларини ривожлантириш самарадорлигини оширишга бўйича хулосалар Ўзбекистон Миллий  телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали тамонидан тайёрланган “Адабий жараён”, “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” радиоешиттиришларининг 2025 йил март ва октябр ойларидаги сонлари сенарийсида тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий  телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмасининг 2025-йил 19-ноябрдаги 05-09-1849-сон маълумотномаси). Натижада, филологик ва педагогик таълим йўналишларидаги ОТМларда анекдотлар ёрдамида ўрганиш бўйича методлар мажмуи такомиллаштирилган; 
анекдотлар воситасида социолингвистик кўникмаларни ривожлантириш модели лингвомаданий ёндашувга асосланган интерактив, матн билан ишлаш методлари орқали шахсга йўналтирилган таълим, ҳамкорликка ёʻналтирилган таълимий ёндашув, социомаданий ва социолингвистик компетенсиялар ўртасидаги узвийлик, контекстда ўқитиш каби тамойиллар асосида такомиллштирилганлик боʻйича таклиф ва тавсиялар “Ландескунде” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 22-декабрдаги 728-сонли буйруғи, 236292943-рақамли гувоҳнома). Натижада, филологик ва педагогик таълим йўналишларидаги ОТМларда анекдотлар ёрдамида ўрганиш бўйича методлар мажмуи такомиллаштирилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish