Хабибжонов Икромжон Тошпулат-уғлининг
филология фанлари доктори (DSc) ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси: “Ўзбек тилида иқтисодиёт терминларининг метафорик шаклланиши”,  10.00.01 – Ўзбек тили.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 
Илмий раҳбар: филология фанлари доктори, профессор Юлдашев Иброхим Жураевич. 
Диссертация бажарилган муассаса: Қўқон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.01.12
Расмий оппонентлар:   
филология фанлари доктори, профессор Курбанова Муҳаббат Матяқубовна,
филология фанлари доктори, профессор Дадабоев Ҳамидулла Арипович,
филология фанлари доктори, профессор Ахмедов Ойбек Сапорбаевич. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилининг иқтисодиёт терминларининг метафорик усулда ҳосил бўлиш механизмларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ўзбек тилида метафорик термин ясалишининг ассоциатив механизми илк бор тизимли равишда аниқланиб, унинг иқтисодиёт терминологияси шаклланишидаги иккиламчи номинация жараёнлари: метонимия ва вазифадошлик билан узвий боғлиқлиги, метафорик терминларнинг юзага келишида иккиламчи номинациянинг иқтисодий-сиёсий, ижтимоий-лингвомаданий, когнитив ва ментал омиллари ҳамда уларнинг сабабий детерминантлари аниқланган; 
ўзбек тилида метафорик термин ясалишининг маъно махсуслашуви ҳодисаси иқтисодиёт терминологиясида метафоралашув асосида юзага келган терминлар даврлаштирилган ( 1.ХХ асргача бўлган давр; 2. ХХ аср даври;  3. Мустақиллик даври) ҳамда  мавзуий жиҳатдан (бозор муносабатлари, банк иши, молия, солиқ ва божхона, бюджет ва мулкий муносабатлар) таснифлаштирилиб, лингвистик, терминологик ва семантик кўлами,  функсионал сфераси назарий жиҳатдан асослаб берилган; 
ўзбек тилидаги метафорик иқтисодиёт терминлари биринчи бор 12 та лексик-семантик гуруҳ: нарх-наво, савдо-сотиқ, товар ва маҳсулот ишлаб чиқариш, пул ва валюта, кредит ва инвестиция, сарф ва фойда ва бошқалар доирасида тизимлаштирилиб, мазкур гуруҳларга хос тушунчаларнинг метафорик кўчим асослари, маъновий узвлари ва семантик боғланиш механизмлари аниқлаштирилган. Шунингдек, ушбу бирликларнинг иқтисодий термин мақомида қўлланиши, амалий-лингвистик жараёнлари ва прагматик хусусиятлари назарий жиҳатдан асослаб берилган; 
ўзбек тили иқтисодиёт терминларининг шакл-хусусият, белги, жараён-ҳолат ва ҳаракат ўхшашлиги асосида юзага келиш механизми биринчи бор метафоризация жараёни доирасида лингвосемасиологик ёндашув асосида тизимли равишда изоҳланган. Метафорик терминларнинг ҳосил бўлишида мазкур маъновий ҳолатларга оид семемаларнинг семик фаоллашуви аниқланиб, лексик параллелизм шароитида тил ва тафаккур муносабати, лексик бирликларнинг маъновий трансформацияси ҳамда кўчма маъноларда шакл-маъно тамойиллари билан боғлиқлиги назарий жиҳатдан асосланган;
ўзбек тили иқтисодиёт терминологиясининг шаклий-тузилмавий структураси ва шаклланиш йўллари биринчи бор тизимли таҳлил қилиниб, бирикма терминлар таркибидаги ҳоким ва тобе компонентларнинг кенгайтирувчи, изоҳловчи ва аниқлаштирувчи қисмларидаги лингвограмматик мақоми назарий жиҳатдан асосланган. Шунингдек, ҳаракат ва ҳолат ўхшашлиги асосида метафорик термин ҳосил бўлиш механизмлари аниқлаштирилиб, лексик-семантик таҳлил натижаларига таянган ҳолда метафорик терминларни тизимлаштириш ва тартибга солиш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбек тилида иқтисодиёт терминларининг метафорик шаклланиши бўйича олинган натижалар асосида:
метафорик ва иккиламчи номинация асосидаги иқтисодиёт терминларининг морфологик тузилиши ва лексик-семантик гуруҳланишига оид илмий ёндашувлардан 2021-2023-йилларда Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ПФ-201912258 – “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 20-октябрдаги 04/1-5025-сон маълумотномаси). Илмий натижалар татбиқи лойиҳанинг лингвистик компонентларини бойитишда, хусусан, ўзбек тилидаги иқтисодий лексик қатламни тизимли таҳлил этиш, маълумотларни автоматик ажратиш ва терминлар корпусини шакллантиришда амалий асос бўлиб хизмат қилган;
иқтисодиёт терминларининг метафорик ясалиши, уларнинг семантик тараққиёти, маъно махсуслашуви, лексик-семантик гуруҳлари ва метафорик кўчиш асосларига оид назарий хулоса ва мулоҳазалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларда бажарилган АМ-Ф3-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 14-октябрдаги 04/1-4911-сон маълумотномаси). Натижада терминларнинг тарихий-этимологик илдизлари, метафорик ва метонимик жараёнлар асосида юзага келган тил бирликлари электрон корпусга киритилиб, корпус асосида ишлаб чиқилган қидирув тизимининг семантик имкониятларини кенгайтирган; 
иқтисодиёт терминологиясида метафорик бирликларнинг юзага келиш механизмлари бўйича натижа ва хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2019-2022-йилларда бажарилган А-ОТ-2019-10 рақамли “Ўзбек тилида нейминг: меъёрий ҳуқуқий асосларини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 14-октябрдаги 04/1-4912-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тилидаги товар ва хизмат номларини яратишда тилнинг ички имкониятларини ҳисобга олиш, халқаро амалиёт билан уйғунлашган меъёрий-ҳуқуқий асосларни ишлаб чиқиш, корпоратив ва бренд номларини миллий тил хусусиятларига мослаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқилган;
метафорик иқтисодиёт терминларининг юзага келиши бўйича илмий ёндашувлардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022- 2024-йилларда амалга оширилган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” номли инновацион лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 14 октябрдаги 04/1-4913-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тилининг морфологик тизимини автоматик қайта ишлаш имконини берувчи дастурий воситалар ишлаб чиқилган, бу эса ўзбек тилининг замонавий рақамли технологиялар билан уйғун ҳолда қайта ишлаши, лексик-морфологик таҳлилнинг автоматлаштирилиши ҳамда тилшуносликда корпусга асосланган ёндашувлар ривожланишига хизмат қилган; 
метафорик иқтисодиёт терминларининг шаклий-маъновий хусусиятларига доир хулоса ва натижалардан Қўқон давлат педагогика институтида 2020-2022-йилларда бажарилган С-ЭCАГД-18-CА-0067 (П020002335) рақамли “ФЙ-18 Энглиш Аccесс Миcросчоларшип програм” номли Америка Қўшма Штатлари таълим ва маданий ишлар бюроси билан ҳамкорликдаги халқаро лойиҳа доирасида фойдаланилган (Қўқон давлат университетининг 2025-йил 20-октябрдаги 122-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳада содда ва мураккаб бирикма терминларнинг метафорик шаклланиш механизмлари, терминлар семемаси ва таркибидаги семанинг ривожлантирилиши борасида тавсиялар шакллантирилган;
ўзбек тилида метафорик термин ясалишининг маъно махсуслашуви билан муносабати, метафорик терминларнинг ХХ асргача, ХХ аср ва мустақиллик даврида шаклланиши, луғавий қатламлари, мавзуий гуруҳлари ва лексик-семантик гуруҳларини илмий асослашга доир хулоса ва тавсияларидан Қўқон давлат университетида 2023-2024-йилларда бажарилган “2023 КА 171 Мобилитй Ҳигҳер Эдуcатион студенц (Эрасмус+)” номли лойиҳада фойдаланилган (Қўқон давлат университетининг 2025-йил 16-сентябрдаги 77-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий-амалий аҳамияти ортган;
ўзбек тилида метафорик термин ясалишининг ассоциатив хусусияти, ўзбек тили иқтисодиёт терминологиясининг шаклланишида иккиламчи номинациянинг ўрни бўйича хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали ва Наманган телерадиоканалларининг бир қатор дастурлари (“Таълим ва тараққиёт”, “Нажот билимда”, “Гулдаста” дастурларида 2025-йил август, сентябр, октябр ойларидаги сонлари)нинг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанийаси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 24-октябрдаги 05-09-1677-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек халқи ва миллатининг маънавий бойлиги бўлган луғат бойлигимизни халқимизга яқиндан таништириш, ўзбек тилини тарғиб қилиш орқали кўрсатувнинг илмий-оммабоплигини таъминлашга, тилнинг миллий қадрийат сифатидаги нуфузини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish