Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахматов Мурод Ғайбуллаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туркистондаги очарчилик ва унинг оқибатлари (1917–1924 йй)”, 07.00.01– Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Таr30.

Илмий раҳбар: Ражабов Қаҳрамон Кенжаевич, тарих фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Қорақалпоқ ижтимоий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Тар.01.04.

Расмий оппонентлар: Расулов Абдулла Нуритдинович, тарих фанлари доктори, профессор; Хазретали Турсун Маханулы, тарих фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: 1917–1924 йилларда Туркистондаги очарчилик ва унинг оқибатларини тизимли равишда очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Россияда бошланган сиёсий инқирозлар натижасида иқтисодиётнинг издан чиқиши, марказдан Туркистонга ғалла ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини ташиб келтиришнинг кескин камайиши, қурғоқчилик, табиий офатлар юз бериши натижасида очарчиликнинг келиб чиққанлиги, совет ҳокимияти муаммони ҳал этишига қаратилган чора-тадбирлар, хусусан, озиқ-овқат захиралариниyu яратилмаганлиги, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларниyu рағбатлантирилмаганлиги миллионлаб одамларнинг жабр кўриши ва ўлимига сабаб бўлганлиги очиб берилган;

совет ҳокимияти ва большевиклар оч қолган аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда шовинистик сиёсат юритиши натижасида очарчилик туфайли аҳоли орасида оммавий ўлимга олиб келган эпидемиялар – безгак (малярия), терлама (тиф), вабо (холера) ва бошқа касалликлар кенг тарқалганлиги исботланган;

очарчиликни бартараф қилиш учун ташкил этилган озиқ-овқат тўпловчи отрядлар фаолиятидаги сусткашликлар, давлат органлари фаолиятида коррупция ва порахўрлик ҳолатларининг авж олиши, совет ҳокимиятининг озиқ-овқат солиғини ўз пайтида тўламаган деҳқонларга нисбатан қатағон сиёсатини юритганлиги, хусусан, мол-мулклари тортиб олиниб қийноққа солинганлиги ва яшаб турган жойларидан бошқа ерларга кўчиб кетишга мажбур бўлганлиги аниқланган;

большевиклар ва маҳаллий советларнинг ўлкада олиб борган сиёсати туфайли аҳолига озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатадиган Озиқ-овқат комитетлари қатъий назорат остига олинганлиги натижасида озиқ-овқат билан таъминлашда қийинчиликларга дуч келиниб, очарчиликни узоқ вақт давом этганлиги исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

1917–1924 йилларда бўлган Туркистондаги очарчилик ва унинг оқибатлари мавзусига оид ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:

Туркистонда совет ҳокимияти йилларида иқтисодий соҳада амалга оширилган чора-тадбирлар ва очарчилик тўғрисидаги хулосалар Навоий вилояти тарихи ва маданияти музейи экспозицияларини қайта ташкил қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2019 йил 10 январдаги 01-12-10-129-сон маълумотномаси). Натижада, музей фондига тақдим қилинган материаллар ҳамда илмий истеъмолга киритилмаган янги архив ҳужжатларининг музей экзпозицияларида намойиш этилиши сайёҳлар ва маҳаллий ташрифчилар қизиқишини ошириб, 1917–1924 йиллардаги Туркистондаги очарчилик ва унинг оқибатлари ҳақидаги янги маълумотларга эга бўлишларига имконият яратган;

озиқ-овқат тўпловчи отрядлар зиммасига юкланган вазифаларнинг четлаб ўтилиши оқибатида белгиланган солиқни тўлай олмаган деҳқонларнинг қатағон қилинганлигига оид маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи “Туркистон Мухторияти ҳукуматининг тугатилиши ва совет давлати қатағон сиёсатининг бошланиши (1917–1924 йиллар)” мавзусидаги 3-бўлим музей экспозициясида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг 2018 йил 12 декабрдаги 240-сон маълумотномаси). Бу натижалар Туркистонда очарчилик йилларида ҳалок бўлган аждодларимизнинг хотирасини ёд этишда ҳамда ёш авлодни Ватанга муҳаббат, мардлик ва садоқат, қаҳрамонлик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish