Содиқов Беҳзод Бахриддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисосликлар шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Креатив ёндашувга асосланган кимё ўқитиш жараёнида талабалар умумкасбий компетенсиясини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (кимё).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2025.2.PhD/Ped10246
Илмий раҳбар: Аҳадов Маъмуржон Шарипович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/2025.27.12.К.10.06
Расмий оппонентлар: Мамажонов Шухратжон Аскарович, педагогика фанлари номзоди, доцент; Шерназаров Искандар Эргашевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: креатив ёндашув асосида бўлажак кимё ўқитувчиларининг касбий-педагогик ижодкорлигини ривожлантириш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
креатив ёндашув асосида бўлажак кимё ўқитувчиларининг методик компетентлигини ривожлантиришни педагогик жараёнга инновацион дидактик методларни жорий этиш орқали таълим мазмуни ва умумкасбий фаолиятга тайёрлаш мазмунини янги босқичга олиб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак кимё ўқитувчиларининг умумкасбий тайёргарлик босқичларини педагогик-назарий ва андрагогик асосда аниқлаштириш, дифференциялаш ва таълим модуллари орқали талабалар эҳтиёжларига мослаштириш ҳамда креатив ёндашувни ўқув жараёнига интеграциялаш орқали методик компетентлик ва дидактик трансформацияни ривожлантирилган;
бўлажак кимё ўқитувчиларининг касбий-педагогик ва методик малакасини инновацион педагогик ёндашувлар — фаол ўқитиш, дифференциялаш, рефлекция ҳамда интерфаол таълим технологиялари асосида такомиллаштирилган;
креатив ёндашув асосида фаол ўқитиш, лойиҳа методлари орқали талабаларнинг умумкасбий компетенсиясини ривожлантириш моделини ишлаб чиқиш ва инновацион технологиялар ёрдамида амалиётга жорий этиш.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. креатив ёндашув асосида бўлажак кимё ўқитувчиларининг методик компетентлигини ривожлантириш, педагогик жараёнга инновацион дидактик методларни жорий этиш, умумкасбий фаолиятга тайёрлаш мазмунини янги босқичга олиб чиқиш асосида 60110800 – Кимё таълим йўналиши талабалари учун “Кимё ўқитиш методикаси” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғи билан берилган гувоҳнома).Натижада, креатив ёндашув асосида бўлажак кимё ўқитувчиларининг умумксабий компетентлиги ривожлантиришга хизмат қилган;
бўлажак кимё ўқитувчиларининг умумкасбий тайёргарлик босқичларини педагогик-назарий ва андрагогик асосда аниқлаштириш, дифференциялаш ва таълим модуллари орқали талабалар эҳтиёжларига мослаштириш ҳамда креатив ёндашувни ўқув жараёнига интеграциялаш орқали методик компетентлик ва дидактик трансформацияни ривожлантиришга оид тавсиялар ишлаб чиқилган. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 2-июлдаги 03/40-2122-сон маълумотномалари). Натижада бўлажак кимё ўқитувчиларининг умумкасбий тайёргарлик босқичлари креатив ёндашувни ўқув жараёнига интеграциялаш орқали фойдаланиб такомиллаштиришга эришилган;
бўлажак кимё ўқитувчиларининг касбий-педагогик ва методик малакасини инновацион педагогик ёндашувлар — фаол ўқитиш, дифференциялаш, рефлекция ҳамда интерфаол таълим технологияларини фаолиятда қўллаш, креатив ёндашув асосида лойиҳа методлари орқали талабаларнинг умумкасбий компетенсиясини ривожлантириш моделини ишлаб чиқиш ва инновацион технологиялар ёрдамида амалиётга жорий этишга оид таклифлар ва методик тавфсиялар “Кимё ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган. Шунингдек, “Кимё ўқитиш методикаси” фанидан талабаларда креатив фикрлаш ва ижодий фаолиятни ривожлантиришга оид ишланмалари ва методик тавсиялари ҳттпс://эду-чем.уз/ сайтида қайд этилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғи билан берилган гувоҳнома) (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 2-июлдаги 03/40-2122-сон маълумотномалари).Натижада бўлажак кимё ўқитувчиларининг касбий-педагогик ва методик малакасини креатив ёндашув асосида лойиҳалаштиришга эришилган.