“Ёшлар куни” доирасида Олий аттестация комиссияси раиси А.Т.Юсупов Самарқанд давлат тиббиёт университетида ёш илмий тадқиқотчилар билан учрашув ўтказди.
Тадбирда олий таълим муассасасининг 180 нафар илмий-педагогик жамоаси, хусусан, 161 нафар ёш мутахассис-ўқитувчилар, докторант ва талаба-ёшлар иштирок этди.  
Олий аттестация комиссияси раиси А.Т.Юсупов ўз сўзида Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида илм-фан соҳасини ривожлантириш, илмий-педагогик кадрлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, айниқса ёш олимларни, аёл-қизларни ҳар жиҳатдан рағбатлантириш борасидаги кенг кўламли ислоҳотлар ўз самарасини бераётганига тўхталиб ўтди. 
Очиқ мулоқот ва самимий руҳда ўтказилган учрашувда ёш тадқиқотчилар, илмий-педагогик жамоанинг олий малакали илмий ва илмий педагог кадрлар аттестациясига доир 17 та саволига расмий ҳужжатлар асосида тушунтиришлар берилди ва 3 нафар тадқиқотчининг илмий фаолияти юзасидан жойида услубий ёрдам кўрсатилди. Сайёр қабул асосида 1 нафар тадқиқотчининг мурожаати жойида ўрганилиб, ижобий ҳал этилди.

 
  
 

ОАК Ахборот хизмати

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish